755

Ўзбекистон Республикасида интернет ривожининг ҳуқуқий асоси

 ф.ф.н., доцент Наргис Қосимова

Тавсия этиладиган адабиётлар:

  1. История организации и принципы функционирования глобальной компьютерной сети интернет. Роль и значение современных информационных технологий в государственном управлении. UZINFOCOM. –Т.: 14 с.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида //http://lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact_id=636491&twolang=true
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида //http://www.lex.uz/pages/GetAct.aspx

Калит сўзлар: ахборот коммуникацион технологиялар, UZ-CERT хизмати, маъмурлик ҳуқуқи, қарор, интернет.

1992 йилдан бошлаб, республикада ахборот коммуникацион технологияларни ривожлантиришнинг ҳуқуқий базаси яратила бошланди ва 22 йил мобайнида бу борада ўндан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Буларнинг асосийлари: Ўзбекистон Республикасининг “Алоқа тўғрисида”ги (1992), “Алоқалаштириш тўғрисида”ги (1993), “ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларни ҳуқуқий ҳимоялаш тўғрисида”ги (1994), “Радиочастоталар спектри тўғрисида”ги (1998), “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги (1999), “Ахборотлаштириш тўғрисида»ги (янги таҳрирда, 2003), “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги (2003), “Электрон ҳужжатлар айланмаси тўғрисида”ги (2004), “Электрон тижорат тўғрисида”ги (2004), “Электрон  тўловлар тўғрисида” (2004 йил) ва “Автоматлаштирилган банк тизимидаги ахборот ҳимояси тўғрисида”ги (2004) қонунлардир. Бугунги кунда мамлакатимизда миллий Интернет-сегментининг ривожи  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарори билан тасдиқланган “2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш  Дастури”га мувофиқ олиб борилмоқда.[1]

Шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) ривожлантиришга оид қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 июлдаги “Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-117-сон қарори қабул қилинди[2].

 

! Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида махсус ваколатли органдир.

Мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида махсус ваколатли орган этиб тайинланди. Давлат бошқарув органларида ахборот технологияларни жорий этиш дастури, 2010 йилгача телекоммуникация ва маълумотларни узатиш тармоқларининг ривожланишнинг мақсадли йўналишлари ҳамда Миллий ахборот қидирув тизимини яратиш ва ривожлантириш дастури тасдиқланди. Бундан ташқари мавжуд компьютер хатарларидан тизимни ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентни томонидан 2005 йил 5 сентябрда “Миллий ахборот-коммуникация тизимларининг компьютер хавфсизлигини таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги махсус ПҚ-167-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 сентябрдаги ПҚ-149-сон “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг маълумотлар узатиш хизматларини ривожлантириш ва уни хусусийлаштиришга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори[3]; таълим йўналишидаги АКТ ривожланишини, асосан уларни мактабларда ривожланишига қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2005 йил 28 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг  “Ziyonet” жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида”ги  ПҚ-191-сон қарори; Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 декабрдаги 282-сон “Ziyonet” ахборот тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори; электрон рақамли имзо соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида, электрон ҳужжат алмашинувига, электрон тижоратга асос бўладиган Вазирлар Маҳкамасининг махсус “Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисидаги” 2005 йил 26 сентябридаги 215-сон қарори[4] қабул қилинди.

 

!Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 сентябрдаги 167-сонли “Миллий ахборот-коммуникация тизимларининг компьютер хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Компьютер можароларини бартараф этиш хизмати (UZ-CERT) ташкил этилди[5].

 

UZ-CERT хизмати ўз фаолияти бўйича қуйидаги ҳодисаларни кўриб чиқиши белгиланди:

-маъмурлик ҳуқуқини олиш учун тармоққа қарши барча ҳужумларни;

-миллий ахборот ресурслари ва айрим хостларга қарши DoS (Denial of Service) ва DDoS каби ҳужумларни;

-компьютер вирусларини атайин юбориш ҳолатларини;

-ахборот тармоқлари хавфсизлик тизимларини бузиш, шу жумладан, зарарли дастурларни ўрнатиш ҳолатлари;

-миллий ахборот тармоқлари ва хостларини сканерлаш;

-паролни ва бошқа аутенфикацион маълумотларни саралаш ва тутиб олиш;

-ахборот ресурсларидан берухсат фойдаланиш[6].

У миллий ахборот тизимлари ва интернет тармоғи сегменти фойдаланувчилари учун компьютер можаролари бўйича маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, компьютер хавфсизлигига хавф солиши мумкин бўлган таҳдидларни олдини олишда фойдаланувчиларга маслаҳат ва техник қўллаб-қувватлашни таъминловчи ягона марказдир. Ушбу хизмат UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларни ривожлантириш ва жорий этиш марказининг тузилмавий бўлими бўлиб, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалаларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг идоравий тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Компьютер можароларини бартараф этиш хизмати компьютер можароларини тезкор бартараф этиш гуруҳи, таҳлилий, консультация ва дастурий-техникавий қўллаб-қувватлаш гуруҳи, мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик гуруҳидан иборат.

Компьютер можароларини бартараф этиш хизмати (UZ-CERT) томонидан 2007 йилнинг 1 июлидан UZ-CERTified дастури ишга туширилди, унинг мақсади интернет тармоғи миллий сегменти фойдаланувчиларининг улар веб-серфинг вақтида дуч келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳақидаги хабардорлигини оширишдан иборат. “.UZ” домени ва Ўзбекистоннинг хостинг майдонларида жойлашган ресурс эгалари дастурнинг мақсадли аудиторияси ҳисобланади. Лекин у мазкур ресурслардан фойдаланувчилар, веб-ишлаб чиқувчилар, хостинг ва интернет-провайдерлар учун бир хилда фойдалидир. UZ-CERTified дастурида иштирок этиш учун рўйхатга олиш фақат ресурс эгаларини назарда тутади, дастурнинг бошқа фойдаланувчилари унинг афзалликларидан ҳеч қандай қўшимча ҳаракатларсиз фойдаланадилар. Марказ мутахассислари дастурнинг веб-сайт иштирокчисининг заиф жиҳатлари мавжудлигини текширадилар. Текширувдан муваффақиятли ўтган веб-сайтларга UZ-CERTified дастури иштирокчиси мавқеи ва иштирокчининг веб-сайтига жойлаштириладиган UZ-CERTified мувофиқлик белгиси берилади[7].

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сонли “Ахборотлаштириш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан “Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисида ҳамда давлат органларининг ахборот тизимларини яратиш тартиби тўғрисида Низом”[8] тасдиқланди. Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган ПҚ-117 сонли қарори[9] асосида интернет тармоғида Ўзбекистон ҳақидаги ахборот ресурсларини шакллантириш ва кўпайтириш бўйича маълум ишлар олиб борилди.

Бунда яратилаётган Миллий қидирув тизимини яратиш ва янгилатиш бўйича, уни турли йўналишлардаги ахборот ресурслар билан тўлдириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 155-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1730 “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори[10] шулар жумласидандир. Шунингдек, давлат ва хўжалик органлари бошқарувини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 12 март кунидан “Замонавий ахборот-коммуникацион технологияларни тадбиқ этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПП-1730 қарори қабул қилиниб, унинг асосида 2012-2014 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникацион технологияларни тадбиқ этиш ва ривожлантириш Дастури ва 2012-2014 йилларда Миллий ахборот тизимига интеграцияланадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат органларининг ахборот тизими рўйхати тасдиқланди. Сўнгги йилларда юртимизда АКТ соҳасини ривожлантиришга оид қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар салмоғи янада ошди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси  Президентининг “Мобил алоқа миллий оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2126-сонли (2.02.2014), “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2293-сонли (4.02.2015), “Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида”ги 22 октябрь 2013 йилдаги ПҚ-2053-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ПҚ-2403-сонли (08.09.2015), “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2412-сонли, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тизимига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 2016 йил 10 сентябрдаги ПҚ-2584-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги ПҚ-2656-сонли (09.11.2016) қарорлари шулар жумласидандир.

(Давлат ҳокимият органлари ва бошқарувда электрон ҳужжат айлануви қулай стратегияларини ишлаб чиқиш учун кенг шароитлар яратилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989 “Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини[11] бажариш юзасидан Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги қарори[12] асосида Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қошида “электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ташкил этилди.

 

!Электрон ҳукумат – давлат хизматларини ахборот-коммуникация технологиялари асосида фойдаланувчиларга тақдим этиш.

 

Электрон ҳукуматнинг мақсадлари:

— давлат органлари томонидан тақдим этилаётган давлат хизматларининг сифати, тезлиги ва самарадорлигини ошириш;

— давлат органларининг фаолиятига оид маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш;

— маъмурий-бошқарув жараёнларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш;

— қарор ва ечимлар қабул қилишда ахборот-таҳлилий тизимни жорий этиш ва такомиллаштириш.

Электрон ҳукумат тизимини жорий этиш орқали:

АКТдан кенг фойдаланган ҳолда давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш;

бизнес ва аҳоли учун тақдим этилаётган давлат хизматларининг сонини ошириш ва сифатини яхшилаш, давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш, хизматларни тақдим этиш жараёнини соддалаштириш ва вақтини қисқартириш, ташкилотларнинг давлат хизматлари билан боғлиқ бўлган маъмурий харажатларини қисқартириш, давлат бюджетидан оқилона фойдаланиш;

миллий ахборот макони ҳамда давлат ахборот-коммуникация инфратузилмасидан самарали фойдаланиш;

давлат органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотнинг очиқлигини таъминлаш ва ундан фойдаланиш имкониятларини ошириш;

давлат бошқаруви даражасининг барча бўғин ва поғоналарида қарор ва ечимларни қабул қилишда ахборот-таҳлилий тизимни тақдим этишни такомиллаштириш;

давлат органларининг фаолияти натижаларни назорат қилишнинг тўлиқлиги ва тезлигини таъминлашга эришилади.

 

 

 

 

 

 ! 2013 йили “электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ташкил этилди.

 

Ушбу қарор асосида “электрон ҳукумат” тизимини ахборот комплекслари, ресурслари ва маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ҳам тузилган. “Электрoн ҳукумaт” тизимини жoрий қилишнинг истиқбoлли рeжaлaри дoирaсидa 2014-2016 йиллaрдa идoрaлaрaрo интeгрaциялaшгaн плaтфoрмaни ярaтиш лoйиҳaси aмaлгa oширилди. Бу плaтфoрмa бaрчa дaвлaт oргaнлaри axбoрoт тизимлaрини бирлaштирaди, aҳoлигa мaълумoт oлиш, aризa тoпшириш вa бoшқa xизмaтлaрдaн фoйдaлaниш бўйичa идoрaлaр ўртaсидa мaълумoт aлмaшишгa xизмaт қилaди. Дaвлaт oргaнлaрининг aҳoли вa тaдбиркoрлик субъeктлaри билaн ўзaрo axбoрoт aлмaшинувлaри, мулoқoтлaри, шунингдeк бир қaтoр дaвлaт xизмaтлaрини кўрсaтиш 2013 йилдa ишгa туширилгaн Ягoнa пoртaл oрқaли aмaлгa oширилаётир.

Дaстургa мувoфиқ, “электрoн ҳукумaт” тизими фoйдaлaнувчилaрини идeнтификaция қилиш мaқсaдидa oчиқ кaлитлaр бaзaсидa Ягoнa идeнтификaция тизимини ярaтиш лoйиҳaсини тaшкил қилиш кўздa тутилгaн.

Жисмoний вa юридик шaxслaр, трaнспoрт, кaдaстр, кўчмaс мулк, мaълумoт вa клaссификaтoрлaр жaъм қилингaн миллий мaълумoтлaр бaзaси вa рeeстри, axбoрoт тизимлaрини ривoжлaнтириш “электрoн ҳукумaт”ни сaмaрaли ташкил этишнинг муҳим бoсқичи ҳисoблaнaди. Шундaн сўнг, aҳoли вa тaдбиркoрлaргa дaвлaт oргaнлaри xизмaтлaридaн электрoн шaклдa фoйдaлaниш, дaвлaт oргaнлaригa ўз фaoлиятлaрини oптимaллaштириш, сaмaрaдoрлигини oшириш имкoнияти ярaтилaди.

2013-2020 йиллaрдa Ўзбeкистoн Рeспубликaсидa тeлeкoммуникaция тexнoлoгиялaри, тaрмoқлaри вa aлoқa инфрaтузилмaсини ривoжлaнтириш дaстури Ўзбeкистoндa axбoрoт жaмиятини янaдa ривoжлaнтириш, мaмлaкaтнинг жaҳoн axбoрoт мaкoнигa янaдa интeгрaциялaшувидa янгидaн-янги имкoниятлaрнинг ярaтилишидa муҳим ҳуқуқий ҳужжaт бўлиб xизмaт қилaди.

[1] История организации и принципы функционирования глобальной компьютерной сети интернет. Роль и значение современных информационных технологий в государственном управлении. UZINFOCOM. –Т.:  2008. 14 с.

[2] lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact_id=636491&twolang=true

[3] uz.denemetr.com/docs/223/index-103792.htm

[4] www.lex.uz/pages/GetAct.aspx?lact_id=2226830&ONDATE=26.08

[5] Ахборот хавфсизлиги.//uz.denemetr.com/tw_files2/urls_8/286/d-285370/7z-docs/1.pd

[6] http://cert.uz/page

[7] http://uz.denemetr.com/tw_files2/urls_8/286/d-285370/7z-docs/1.pdf

[8] www.lex.uz/pages/GetAct.aspx?lact_id=925847

[9] Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида //http://lex.uz/Pages/GetAct.aspx?lact_id=636491&twolang=true

[10] Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида //http://www.lex.uz/pages/GetAct.aspx

[11] lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=2237916э

[12] lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=2237916

Улашинг: