654

“БУГУН БОСГАН ҚАДАМЛАРИМИЗ БИЗНИНГ ЭРТАНГИ КУНИМИЗ”

Инсоннинг табиатида ўз ҳаётларида содир бўлган ҳар бир ҳалокатли воқеадан сўнг, дунё асло аввалгидек бўлмайди, деб ўйлашга мойиллиги бор. Бу сафар ҳақиқатдан ҳам дунёнинг маълум жиҳатдан ўзгариши кутилмоқда. Дунё тарихи мобайнида, дунёнинг деярли барча минтақалари ана шундай ҳалокатли воқеаларни бошидан кечирган. Биз йиллар давомида, фалокатли оқибатларга олиб келувчи глобал пандемия ҳақида жуда кўп маротаба огоҳлантирилдик. Инсониятнинг шавқатсиз урушлари, инқирозлар, маҳаллий тарқоқликлар, қулаётган давлатлар ва азоб-уқубатларда яшайдиган одамлар бундан ҳам ёмонроғи бўлмайди, деб ўйлайди. Тинч ва фаровон ҳудудларда яшаётганлар эса, уларга ҳеч нарса зарар етказа олмаслигини ва ҳаётларининг ана шу тарзда омадли давом этишини тақдирларига битилган, деб ўйлашлари мумкин. Аммо, глобал пандемия даврида кемага тушганнинг жони бирдир. У ҳеч бир жамиятни ва ҳеч бир шахсни аямайди. Шунинг учун, биз ўзимизни бошқалардан, ижтимоий ўзаро муносабатлардан узоқлаштиришимиз керак. Пандемия Антарктидан ташқари барча қитъаларга тарқалди, ушбу вирусни юқтириб олганлар сони кескин равишда ортиб, бир миллион инсонни ташкил қиляпти. Бу кўрсаткичларнинг янада ортишига ишончимиз комил. Аҳолининг учдан бир қисмини уйларида қолишлари учун чора-тадбирлар кўряпмиз. Афсуски, пандемия қурбонларининг сони янада кўпайиши кутилмоқда. Пандемиянинг узоқ муддатли иқтисодий бадалларини тўлаш қийинчилик туғдириши мумкин. Эпидемия; давлатларнинг ҳозирги тарқоқлигига, сиёсат ва хавфсизликка салбий таъсир кўрсатишга ва бутун дунё ҳукуматларининг қийин ҳолга тушишларига сабаб бўлади. Бу йўлнинг охири қандай бўлиши бизга номаълум. Бу даврда зудлик билан чора-тадбирлар ташкил қилиш лозим. Инсониятга короновирус ҳужум қилишидан олдин ҳам глобал тизим издан чиққан эди. Туркия бу масалада, тизимни ислоҳ қилиш кераклиги ҳақида таъкидлаб келаётган эди. БМТ хавфсизлик Кенгашининг бугунги воқеликлар билан алоқани йўқотганлигини назарда тутиб, ўзимизнинг саъй-ҳаракатларимизни «дунё бешдан катта» деб номладик. Ҳолбуки биз бу билан чекланиб қолмаяпмиз. Атрофимиздаги чексиз можаролар ва инсоний азоб-уқубатлар билан курашадиган ва дунёдаги энг кўп қочқинлар яшайдиган мамлакат сифатида, биз аллақачон ушбу тизимни ишламаётганини билардик. 2008-йилида ҳам дунё иқтисодиёти глобал пандемия сабабли зарар кўрган, Г20 инқирозга учраган дунё иқтисодиётини йўналиш ва барқарорлик билан таъминлай олди. Тизим ўша пайт ишлаётган эди. Бу сафар ҳам ижтимоий-иқтисодий жараёнларга шу каби катта таъсир кўрсатишга тайёр туришимиз, ҳатто тизим ишини йўлга қўйишда керакли ўзгаришларни амалга оширишимиз керак. Биринчи навбатда, одамларнинг соғлиғини короновирусдан ҳимоя қилиш лозим. Биз, Г20 раҳбарларини ушбу глобал эпидемияга қарши курашда бирдамликка ва глобал иқтисодиётни ва чекланмаган савдони ҳимоя қилиш мажбурияти ҳақидаги ўша пайтдаги баёнотини қўллаб-қувватлаймиз. Г20нинг келишилган асосий чораларидан бири-СWАП битимларини кенгайтиришдир. Г20 томонидан «Тажрибали давлат хизматчиларини мувофиқлаштириш гуруҳини тузиш» бўйича таклифимиз қабул қилинганидан ҳам мамнунмиз. Чунки биз чегарани бошқариш ва фуқароларни ўз мамлакатларига қайтариш каби масалалар бўйича яқин келишилган ҳолда ҳаракат қилишимиз керак. Канадада амалга ошириладиган ишлар ҳақида дастлабки фикрлари учун миннатдорчилик билдираман. Г20 глобал инқирозни бошқариш учун тўғри формат эканлигини яна бир бор исботламоқда. Коронавирус пандемиясига қарши кўплаб давлатлар, жумладан, Туркия ҳам ўзининг қаттиқ чораларини кўрмоқда. Лекин индивидуал ҳаракатлари йетарли бўлмайди. Глобал синов, биринчи навбатда, Соғлиқни сақлаш ва кейин иқтисодиёт нуқтаи назаридан глобал чора-тадбирларни талаб қилади. Бу чора-тадбирлар жараёнида халқаро ташкилотлар ва мамлакатларнинг ушбу ташкилотларга кўрсатган ёрдами тез кунда қайта тикланиши керак. Халқаро ташкилотлар молиявий қўллаб-қувватлаш ва тиббий ускуналарни таъминлаш бўйича фаол рол олишлари керак. Тарқоқ жамиятларни, тартибсиз муҳожирларни ва қочқинларни ҳимоя қилиш ва уларга мезбонлик қилувчи мамлакатларни қўллаб-қувватлаш ҳозир янада муҳимроқ. Глобал таъминот тармоқлари ва юк ўтказмалари тўсиқсиз ишлаши керак. Эҳтиётсизлик билан фойдаланилган сиёсат воситасига айланган санкцияларни инсонпарварлик нуқтаи назаридан баҳоланиши керак. Эронга қаратилган санкциялар нафақат эронликларга, балки қўшниларига ҳам зарар етказмоқда. Глобал пандемиянинг бу даврида хавф янада катта. Энг кам ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар, айниқса Африка эътиборсиз қолмаслиги керак. Барчамизни ташвишга солган ва глобал миқёсда жавоб бериш зарурати бўлган яна бир масала – бу, одамларга, экотизимларга, иқтисодиётга ва виждонимизга оғир бадалларни келтириб чиқарадиган низоларни тугатиш. Шу боис биз халқаро ҳамжамиятни, жумладан, яқин Шарқни зиддиятларни ортга суришга, можароларга барҳам бериб, жиддий мулоқот ва муросага интилишга чақирамиз. Пандемия келиб чиқарган оқибатлари натижасида ҳар бир инсон ва дунёмиз саломатлиги учун курашаётган бир пайтда, геосиёсий рақобат ва сиёсий низолар ҳеч қандай маънога ега емас. Агар ҳаммамиз бутун дунё бўйлаб қўллаб-қувватлаш учун бир зум вақт ажрацак бу саъй-ҳаракатлар жавобсиз қолмайди. Бугунги глобал пандемия ҳақида давлат раҳбарлари томонидан олинган ҳар бир қарор, эртанги дунё тартибининг келажагини белгилаб беряпти. Бугун еккан уруғларимиз ертага аниқ далиллар сифатида намоён бўлади. Миллати, эътиқоди ва ирқидан қатъи назар, ўз мақсадига мувофиқ ишлайдиган халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланадиган, қоидаларга асосланган глобал тизимга, давлатларнинг ҳисобдор ва функционал тармоғига, ҳамма учун фойдали бўладиган иқтисодиётга эриша оламиз. Бу ҳолатда бунинг учун бошқа ечим излашнинг маъноси йўқ. Бундан ташқари, агар биз бунга эришиш йўлини танласак, барча зарарларга қарамай, ижобий мерос қолдиришни таъминлашимиз мумкин.

Уйда қолинг.

Мевлут Чавуш ўғли

Туркия Ташқи ишлар вазири

 

Улашинг: