690

Ўзбекистон республикаси давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг бир неча нутқларидан иборат китоб турк тилида нашр этилди

“Янги Ўзбекистон-келажаги буюк давлат”  китоби нашр этилгунга қадар Туркияда Ўзбекистондаги тез суратдаги  ўзгариш ва ривожланиш ҳақида ёзилган ҳеч қандай асар йўқ эди. Ушбу камчиликни бартараф этиш учун Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Кутубхоналар ва нашриётларнинг Бош бошқармаси ва Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонасининг Маданият ва Тарғибот бошқармасининг самарали ташаббуси билан, профессор Др. Фират Пурташ бошчилигидаги гуруҳ фаолият олиб бориб, китоб нашрга тайёрланди. Ушбу китобга Туркия Республикасининг Президенти Ражап Таййип Эрдоған ҳам ўз дил сўзларини битганлиги қувонарли ҳолдир.

Туркия Республикаси Президентининг шахсий котиби  Др. Ҳасан Доғаннинг раҳбарлиги остида Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги китобни 1000 нусхада чоп этди. Шавкат Мирзиёев 2020 йил 19 февралда бўлиб ўтган Президент кутубхонасининг очилиш маросимига таклиф этилган ягона чет эллик муҳтарам меҳмон сифатида иштирок этиб, турк тилида чоп этилган “Янги Ўзбекистон: келажаги буюк давлат” номли китобини жаноб Режеп Таййип Эрдоған томонидан  қабул этиб олди.

  • Ўзбекистон амалга оширилаётган ислоҳатлар ва Туркия билан ҳар қачонгидан кўра кучли шаклда ривожланаётган дўстона муносабатлар асар учун илҳом манбаи бўлди, деди Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири жаноб Меҳмет Нури Эрсой. – Янги Ўзбекистоннинг ва ислоҳотларнинг меъмори бўлган Президент Шавкат Мирзиёевнинг фикрларига асосланган ушбу асар Анадолидаги турк китобхонларига Ўзбекистонни яқиндан таништириш учун муҳим манбадир.

Китобхонлар ушбу китоб орқали Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг келажаги ва фаровонлиги, Ўзбекистон давлатининг мустақиллиги ва суверенитети учун қанчалик жон куйдираётган раҳбар эканлигини кўришади. Ўзбекистон туркиялик сармоядорлар ва ишбилармонлар учун тақдим этаётган имкониятларни яхшироқ тушуниш учун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан яратилган янги Ўзбекистонни яқиндан танишади.

 

Улашинг: