736

ЎЗБЕК ТИЛИГА ТАРЖИМАЛАР БОШЛАНҒИЧ БОСҚИЧДА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАРИ

Муаллиф:  Вера  ВОРОБЬЁВА.  Касби:  инглиз  тили  ўқитувчиси. Касбий қизиқишлари: методика.

Маълумки  бошланғич  синф  ўқувчилари  хорижий  тилларни  тез  ва осон ўзлаштиришади. Эрта ёшда боланинг қабул қилиш қобилияти юқори эканлигини инобатга  олган  ҳолда  инсоннинг  ҳаёти  давомида  нутқ аппаратини шакллантиришни  ва  нутқий  имкониятларни  такомиллаштириш ривожлантириш мумкин.Эрта ёшдаги  болаларнинг  табиий  қизиқувчанлиги, “қотиб  қолган” қадриятларнинг  йўқлиги, хорижий тилни қўллашда психологик қўрқув йўқлиги “Чет тили” фани олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш имконини беради. Бугунги кунда МДҲ давлатларида инглиз тилини ўрганиш оммавий характерга эга  бўлиб,  деярли  барча мактабларнинг  бошланғич  синфларида  инглиз  тили ўргатилади. Тилни эрта ўргатиш амалий самарадорликка эга бўлиб, унинг ҳаётий заруратини белгилаб  беради.  Инглиз  тилини  бошланғич  синфлардан  бошлаб ўқитишда  ўқувчининг  атрофдагилар  билан  муносабатига  ҳам  эътибор бермоқ жоиздир. Энг асосийси ўқувчи инглиз тилида мулоқотга киришар экан хато қилиб қўйишдан  қўрқмаслиги  ва  бор  кучи  ва  имкониятларини ишга  солган  ҳолда ўзининг  коммуникатив  мақсадларини  амалга  ошириши лозим.  Хатолар орқали инсон  ўрганади.  Буни  унутмаслик  лозим.  Хатолар, бу коммуникатив компетенцияга эга бўлишнинг ягона воситасидир.Бугунги кунда бошланғич мактабларда чет  тилини  ўргатишда  бир  нечта муаммолар мавжуд: тил ўрганиш учун сабабнинг, хориж тилда мулоқот қилиш муҳитининг йўқлиги, ахборотнинг кўплиги, ўқувчиларда тил ўрганишга интилиш камлиги.

Ўқитувчининг асосий вазифаси ўқувчиларга ўрганган сўзларини қўллаш учун имкон яратиб бериш, шунингдек тил тўсиқларини олиб ташлаб, чет тилига нисбатан ҳурмат ва қизиқишни уйғотишдир. Бола қанчалик кеч тилни ўрганишни бошласа, шунчалик мазкур жараён унда оғир кечиши аллақачон исботланган. Педагогик фаолиятнинг самарадорлиги нафақат ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни англаш, балки  уларни амалга  ошириш учун қандай мақсадларни олдимизга қўйгани  билан ҳам белгиланади. Агарда ўқитиш жараёни ўқувчини қониқтирмаса, қизиқтирмаса энг олий мақсадлар ҳам ўз аҳамиятини йўқотади.

Болаларнинг  ўзаро муносабати таълим шакллари қай  даражада  амалга оширилаётгани билан боғлиқ. Ўз фаолиятимда мен бошланғич синфларда инглиз тилини ўқитишда қўйидаги таълим шаклларидан фойдаланаман: ўйин;  онгли ёндашув; эртак; саҳналаштириш (драматизация); АКТ.

Кичик синф ўқувчиларининг қабул  қилиш,  тассаввур  ва  фикрлашини инобатга олган ҳолда, таълим жараёнида мен ўйин шаклларига кўпроқ эътибор бераман. Ўйин– тил ўрганиш учун воситадир. Ўйиннинг  ривожлантирувчи хусусиятлари унинг табиати билан белгиланган. Ўйин бу ҳиссиётлар, ҳиссиётлар бор жойда эса фаоллик, диққат, тассаввур, фикрлаш бўлади.

Ўйин болада ўзига нисбатан  ишончни  мустаҳкамлайди. У  энг  кучсиз ўқувчиларни ҳам ўз “домига” тортиб, уларга маълум сабоқлар беради. Тенглик ҳиссининг мавжудлиги, қувноқлик ва қизиқишнинг ортиб боришини шакллантирувчи муҳит, вазифаларнинг осонлиги болаларга ўзларидаги мавжуд уятчанликни  енгишга  шароит  яратади. Ўйин барча ўқувчиларнинг унда  фаол қатнашишини таъминлайди.

Таълимнинг биошланғич босқичда сўзларни ўрганишга, грамматик таркибни ўзлаштиришга, турли хил  вазиятларда қўлланиладиган ибораларни ўзлаштиришга қаратилган мусобақа кўринишидаги ўйинни қўллаш  мақсадга мувофиқдир.

Тил  ҳодисалари  устида  ишлаш  жараёнини  фаоллаштириш  учун кенг имкониятларни тилни эртак орқали  ўрганиш  беради. Грамматик қоидаларни жадвал орқали, уларни доскага ёзиш ва сўзлар артикуляциясидан фойдаланиш орқали тушинтириш яхши самара беради. Аммо бундай усул ўқувчиларда дарсга бўлган қизиқишни уйғотмайди, тил меъёрларини яхши тушиниш ва уларни эслаб қолишга  рағбатлантирмайди. Бола фақатгина ҳиссиз  қайтариш, тақдид  этиш йўлига ўтиб қолади.  Аммо материални эртак кўринишда берилса ва бола онгида ўрганаётган материалнинг “ҳиссий образи” шакллантирилса, барча берилаётган билимлар болага тўлиқ етиб боради.

Бошланғич  синфларда  грамматикани  ўқитишда  мен  онгли  ёндашув усулларидан  фойдаланаман  яъни ўқув  материали бола томонидан тушуниш жараёнидан, когнитив механизмлардан ўтади.

Болалар ўз фикрларини аввало моделга асосланган ҳолда сўнг эса улардан ҳоли  равишда  шакллантиришади. Бизнинг  ҳолатимизда  грамматик моделлаштириш ўқувчиларнинг грамматик хатти-ҳаракати асосларини шакллантириш услуби сифатида қўлланилади. Моделлаштириш  қуйидаги функцияларни амалга оширади:

УМУМЛАШТИРУВЧИ (модел бир хил таркибга эга аммо турли хил лексик тўлдирувчи бўлган ибораларни умумлаштирувчи образ сифатида намоён бўлади);

РЕЖАЛАШТИРУВЧИ  (моделга  таянган  ҳолда  турли  хил  таркибга  эга бўлган ибораларни мустақил равишда тузишга имкон беради);

НАЗОРАТ  ҚИЛУВЧИ  (агарда  хатога  йўл  қўйилса,  бола  моделга  таянган ҳолда хатони топиши ва уни бартараф этиши мумкин).

Моделларни  компонентлари  сифатида  геометрик  шакллардан фойдаланилади.  Умуман  модел  гапдаги  морфолого  –  семантик  алоқаларни  акс этади.  Модел  компонентлари  модел  таркибида  ва  ундан  ташқари  ишлатилиши  мумкин.

Катта  ва  ўрта  бўғинда  олдинга  қўйилган  мақсадлар  диалоглар,  баҳслар, гуруҳ  ишларида  ўқувчиларнинг  қобилиятидан  келиб  чиққан  ҳолда  ҳар  бир вазифага  индивидуал ёндашиш орқали амалга оширилади. Ўз  дарсларимда  мен ҳамкорликда  ўқитиш,  лойиҳа  асосида  таълим  бериш,  муаммоли  вазифаларни беришни кенг қўллайман. Улар ўқувчиларни реал вазиятларга яқинлаштиради.

Саҳналаштириш  методи  (драматизация) – чет  тилини  ўқитишнинг яна бир  самарали  воситасидир.  Мазкур  усул  фаолиятда  ҳамкорликда  иш қилиш имкониятини  беради.  Саҳна  кўринишлари  албатта  асосий  мақсад эмас,  балки ўтилаётган материални ўзлаштиришда “ёрдамчи” бўлиб хизмат қилади.

Театр  ижодий қадриятларини нафақат натижада, балки жараённинг ўзида ҳам кўриш мумкин. Спектакль устида ишлаш шахсий сифатларни ривожлантириш учун имкон яратади. Бир ойлик репетициядан сўнг олдимизда умуман бошқа ўқувчилар намоён бўлади: масъулиятлироқ, ҳиссий эркин ва албатта интилувчан.

Шундай қилиб, спектаклни инглиз тилида саҳналаштиришни бошлагач, мен ўз вазифамни  ўқувчини актёрга айлантиришда эмас, балки  балки  ҳар томонлама етук, баркамол инсонни шакллантиришда театрдан фойдаланишни  ўз  олдимга  мақсад қилиб қўяман.

Хориж  тилларни  ўқитишда  янги  АКТни  жорий  этиш  устивор йўналиш бўлиб, унинг долзарблиги  умумдавлат  муаммоларни  ечиш  билан изоҳланади. Ўқитишда компьютер воситаларидан фойдаланиш хорижий тилларни ўқитишга янги имкониятларни яратади. АКТнинг асосий устунлиги: тилни мустақил ўрганиш учун имконият  яратиш, ўқув материалини мустақил равишда  қайта ишлаша,  таълимнинг  воситаларининг хилма-хиллигини  таъминлаш,  юқори даражадаги аутентичлик,  янги  таълим муҳитини яратиш, автоматлаштирилган назорат имкониятларининг мавжудлиги, билимлар ва кўникмаларнинг объектив баҳолаш, хорижий тилни ўрганишга интилишни кучайтириш.

                  Ахборот  технологиялар мен учун ЎҚУВЧИ – ЎҚИТУВЧИ –КОМПЬЮТЕР тизимида педагогик мулоқот шароитида ўқувчиларни қизиқарли ўқув жараёнига жалб этиш бўлиб, самарали кашфиётлар ва янгиликлар билан уни бойитиш демакдир. Бу  айниқса таълим  жараёнидаги индивидуаллаштириш, ўқувчиларнинг коммуникатив компетенцияси ва лингвомамлакатшунослик хусусиятларини ривожлантиришда муҳимдир.

Ўз амалиётимда мен дарслар учун алоҳида тайёрланган мультимедиали конспектлар – қисқа матнлар, анимациялар, асосий формулалар, схемалар, расмларни ўз ичига олган презентациялардан фойдаланаман. Улардан дарснинг амалий қисмида фойдаланаман.

Дарсларимда  АКТдан  фойдаланишнинг  муҳим жиҳатларидан бири лойиҳалардан фойдаланишдир. Мультимедиали презентациялар ўқитиш жараёнига тезкорлик билан кириб келди. Ўқувчилар интернетдан презентациялар учун материал  йиғиш  учун  фойдаланишади.  Дарсни  ёрқин видеоқаторли мультимедиали  презентациядан (расмлар, видеоклиплар, овоз)  фойдаланиш орқали  ўтказиш мумкин. Бундай  презентациялар турли хил  дарс шаклларини ўтказишда ёки ўқувчиларнинг мустақил ишларини бажариш  учун  мультимедиа қўлланмаси сифатида фойдаланилади.

Юқорида  келтирилган  ҳар  бир  усул  диққатга  сазовордир. Мен ўз фаолиятимда меъёрни ушлаб туришни маъқул кўраман. Фикримча, мазкур усуллардан рационал равишда фойдаланган тақдирдагина улар самара беради.

                              Наргис ҚОСИМОВА таржимаси.

Улашинг: