“Онлайн журналистика” дарслиги (Таълим соҳаси: 220 000 – Журналистика ва ахборот; Таълим йўналиши: 5220100–Журналистика (халқаро журналистика) олий таълим муассасаларининг журналистика факультетларининг талабалари, оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган журналистларга мўлжалланган бўлиб, унда жаҳонда ва Ўзбекистонда интернет ривожи, онлайн журналистикада ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари, журналистлар фаолиятини самарадорлигини оширишда интернетнинг ўрни ва роли, маълумотлар журналистикаси ва мультимедиавий материал тайёрлаш усуллари, “фуқаролар журналистикаси” ва ижтимоий тармоқларда таҳририят саҳифасини очиш, ижтимоий тармоқларнинг журналистлар учун имкониятлари, блог юритиш қоидалари, интернетда фаолият юритишнинг ахлоқий тамойиллари хусусида маълумот берилади.
Дарсликни юклаб олиш: Онлайн журналистика Дарслик
Масъул муҳаррир:
Бобожонова Гулнора, филология фанлари номзоди
Тақризчилар: Тошпўлатова Назира, филология фанлари номзоди, доцент.
Алимов Беруний, PhD.
Муҳаррир:
Исомиддинова Мунира.
Мазкур дарслик Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети Илмий Кенгашининг 2019 йил 3 декабрдаги 5-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Илмий-методик Кенгашининг 2019 йил 28 февралдаги 7-сонли қарори билан тасдиқланиб, нашрга тавсия қилинди.
Дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2019 йилдаги 394-сонли буйруғига асосан нашрга тавсия этилди.