950

ДИҚҚАТ! ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН ЭКОЛОГИК ТАНЛОВ

Қуйи Амударё ҳавзаси биохилмахиллигини асраш, экологик таълим-тарбияга кўмаклашиш мақсадида Германия ҳамкорлик ташкилоти ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази “Амударёнинг қуйи оқими экотизимини сақлаш ва ердан фойдаланишга экологик ёндашувни ОАВда ёритиш” лойиҳаси доирасида журналистлар ва блогерлар ўртасида визуаллаштирилган журналистик материаллар танловини ўтказади.
Танловга 2019 йил 1 июлдан 2019 йил 10 ноябргача бўлган муддатда чиққан, Ўзбекистонинг қўриқланадиган ҳудудларда амалга оширилаётган ишлари, юртимиздаги мавжуд экологик муаммолар хусусан, Қуйи Амударё биорезервати, унинг биохилмахиллигини сақлашдаги мавжуд муаммолар, Бухоро бўғусини кўпайтириш, экотуризм масалаларини ўз ичига олган ТВ, радио, босма ва онлайн нашрларда, блогларда эълон қилинган, 5 тадан кам бўлмаган материаллар қабул қилинади.
Танловга шунингдек, “Амударё: кеча ва бугун” мавзусидаги энг яхши фоторепортаж номинацияси ҳам киритилган.
Материалларни 2019 йил 12 ноябрь кунига қадар муаллифнинг исми ва фамилияси, телефони, электрон почтаси, иш жойи ва лавозими кўрсатилган ҳолда uzbekmedia19@gmail.com электрон почтасига юборишингизни сўраймиз.
Ғолиблар 3 та йўналишда қимматбаҳо совғалар билан ноябрь ойида Амударе кунларида тақдирланадилар.

Улашинг: