1 177

Европа комиссиясининг ривожланиш соҳасидаги машҳур журналистика учун Лоренцо Натали Медиа  мукофоти

Европа комиссиясининг ОАВ соҳасида  Лоренцо Натали номидаги мукофоти камбағалликка барҳам бериш, шунингдек, барқарор ривожланишнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик аспектлари каби ривожлантириш масалалари бўйича машҳур репортажлари учун журналистларга миннатдорчилик изҳори сифатида берилади.

18 февралдан 14 апрелга қадар онлайн, нашрий ва  аудиовизуал ишлар учун ариза топширилиши веб-сайт (https://form.jotformeu.com/90293207449359) орқали очиқ бўлади.
LorenzoNataliMedia 2019 мукофоти учта  номинацияда берилади:

  • Гран-при: қуйидаги минтақаларда: Африка; араблар олами ва Яқин Шарқ; Осиё-Тинч океани минтақаси; Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзалари, Европа комиссияси ривожланиш мақсадида ҳамкорликни таъминлаган давлатларда жойлашган ОАВ учун очиқ.
  • Европа соврини: Европа Иттифоқи негизидаги ОАВ учун очиқ.
  • Энг яхши журналистлик фаолияти учун соврин: юқорида тилга олинган исталган мамлакат оммавий ахборот воситаларида ишловчи 30 ёшгача бўлган журналистлар учун очиқ.

Ҳар бир тоифадаги ғолиб  € 10.000 олади. «Энг яхши ёш журналист» тоифаси ғолибига медиа-партнёр билан ишлаш тажрибаси ҳам таклиф этилади.

Барча ғолиблар Европа кунлари вақтида эълон қилинади ва мукофотлар Брюсселда жорий йилнинг июн ойиида тақдим этилади.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси

100084, Ўзбекистон, Тошкент ш.,
Халқаро бизнес-марказ, Амир Темур проспекти, 107 Б Тел: +998 71 120 16 01/02/03/04

Факс: +998 71 120 16 08

 

E-mail: delegation-uzbekistan@eeas.europa.eu

@eudeluzb  @eu4uz

//eeas.europa.eu/delegations/uzbekistan

 

Европа Иттифоқи энг илғор ютуқлар, заҳиралар ва халқларининг тақдирини бирлаштирган 28 аъзо-давлатни ўз ичига олган. 60 йил давомидаги ҳамкорлик самараси ўлароқ, улар барқарорлик, демократия ва барқарор ривожланиш ҳудудини ярата олдилар. Лекин айни пайтда, маданий турфа хиллик, шахсий эркинлар ва бағрикенглик муҳитини сақлаб қолдилар.

Европа Иттифоқи ўз ютуқлари ва қадриятларини иттифоқ ташқарисидаги давлатлар ва халқлар билан баҳам кўришга ҳамиша интилиб келади.

Улашинг: