1 415

ЎЗБЕК ЖУРНАЛИСТЛАРИ ТОЖИКИСТОНДА НИМАЛАРНИ КЎРИШДИ?

Энг яқин қўшни, қардош  Тожикистон ҳақида йиллар давомида қўйилган сунъий тўсиқ оқибатида унута бошлаган эдик. Оммавий ахборот воситаларида ора-сира  Роғун  ГЭСи ва Тожикистон Алюминий заводининг “зарари” ҳақида  мақола ёхуд хабар чиқиб қолмаса бу мамлакат деярли тилга олинмайдиган, чегараларнинг у ва бу томонидан яшаётган опа-укалар, ака-сингилларнинг дардини эса эшитадиган одам йўқ эди.  2017 йилнинг январидан бошлаб Душанбе-Тошкент-Душанбе авиарейси ҳафтада икки марта «Сомон-Эйр» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниялари томонидан амалга оширила бошлади.

2018 йилнинг 1 мартидан Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасида эришилган келишувлар натижасида ўзбек-тожик давлат чегараси орқали 9та ўтиш пунктлари тантанали равишда очилди.  Мазкур воқеа Ўзбекитонда истиқомат қилаётган тожиклар ва Тожикистонда яшаётган ўзбеклар томонидан чексиз қувонч билан кутиб олганлигини таърифламаса ҳам бўлади. Ана шу ҳамкорликнинг самараси ўлароқ 2018 йилнинг 14-21 декабрь кунлари   Ўзбекистоннинг 12 нафар турли ОАВларда фаолият юритаётган журналистлари «Тожикистон-21 аср» Мустақил журналистика мактабининг таклифига биноан «Тожикистон ва Ўзбекистон журналистлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳаси  доирасида Тожикистонда бўлишди.

Алишер Рўзиохунов, kun.uz. ахборот сайти муҳаррири:

-Пресс-тур Тожикистонни яқиндан таниб олишга имкон берди, айни чоғда билганларим, ишонганларимнинг кўпи аслида бошқача манзара ҳосил қилди. Албатта, булар ижобий. Халқнинг меҳри, уларнинг меҳмондўстлиги мени уйдан узоқда бўлганимни ҳис этишга йўл қўймади.

Медиатурнинг биринчи куни янада гўзаллашган Душанба шаҳрини айланиш ва унинг энг замонавий биноларидан бири,  маънавият ўчоғи бўлмиш Тожикистон миллий кутубхонаси билан танишишдан бошланди. Кутубхона бугун 6 млн. китоб фондига эга. 2012 йил Наврўз байрами арафасида кутубхона янги 9 қаватли бинога кўчиб ўтди. Бино очиқ китоб шаклида бўлиб, баландлиги 52 м, узунлиги 167 м., умумий майдони 45  минг. м² га тенг. У Марказий Осиёда у энг катта кутубхона ҳисобланади.  Бинонинг ташқи томонида 22 та Тожикистон ва Ўзбекистон олимлари, фан арбоблари, алломаларининг бюстлари ўрнатилган. Кутубхонага кирар экансиз, рўпарада кўзингиз бутун тожик халқининг уч минг йиллик маънавий тарихини ўзида акс этган ўлкан паннога кўзингиз тушади.  Панно  Тожикистон халқ рассоми Сабзали Шарипов томонидан 20 йил давомида яратилган. Унинг юқори қисмида  буюк қадриятлар китоби “Авесто”  саҳифаларига битилган  “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал”  сўзлари авлодларга бутун умрга татигулик ҳаёт ҳикматидан сабоқ бераётгандек гуё.  Кутубхонани айланар эканмиз, энг аввало диққат-эътиборимизни инсон қўли билан яратилганига ишониш қийин бўлган

1,6 граммлик муқаддас Қуръон нусхаси тортди.  Кутубхона халқаро бўлим мутахссиси Сайёра Каримованинг айтишича, мазкур нусха ХХ асрнинг бошларида Қозон шаҳрида чоп этилган. Унинг узунлиги 1,8 см, эни 1,2 см бўлган дунёдаги энг кичик Қуръон нусхаси 292 бетдан иборат бўлиб, унинг ҳар бирида 12 қатор матн жойлашган ва охирги бетида 10 та думалоқ муҳр босилган. Кутубхонада шунингдек 16 асрда чоп этилган бошидаги иккита ва охирги варағи тилла суви югиртирилган Қуръонни, умумий ҳисобда 15 та илоҳий китобнинг қўлёзмаларини ва унинг тавсирини кўриш мумкин. Айни пайтда кутубхонада китобхонлар учун 274 та автоматлаштирилган иш ўринга эга бўлган 25 та ўқув заллари, 3 та кўргазма, конференция ўтказиш учун 9 та залларга эга.  Кутубхонада электрон каталог мавжуд. 2012 — 2013 йиллар – кутубхона қошида АҚШ, Хитой, Германия маданият марказлари очилди. Ҳозир кутубхонада ўқувчилар учун 25 та  ўқув заллари хизмат кўрсатиб, бир кунда 1,5 мингга яқин китобхонларга хизмат кўрсатилади. Ҳар йили кутубхона фонди 30-35 минг дона китобга бойийди.

Феруз Сайфуллаев, “Бухоро ёшлари” газетаси мухбири:

-Медиа турда иштирок этганимдан хурсандман. Тожикистон ва Ўзбекистон журналистларининг алоқалари янада мустаҳкамланди. Биз қўшни давлатга ташриф буюрдик ва юз бераётган ўзгаришларга  гувоҳ бўлдик. Инфографика, лонгрид, тилда каби онлайн инструментлар бўйича янада кўпроқ маълумотларга эга бўлдик. Медиатур ташкилотчилари барчасини аъло даражада ташкил қилишган. Тожикистондаги Сафед-Дара  спорт комплекси жудаям катта таъсурот қолдирди. Тожикистон миллий кутубхонаси айниқса бутун умрлик яхши хотира бўлиб қолди. У ердаги энг кичик Қуръон нусхасини кўриш насиб этди. Кутубхона ҳақида қанча гапирсак шунча оз. Тожикистон Ўзбекистон алокалари янада мустахкамланаверсин!

Кутубхона ходимлари билан хайрлашгач, Тожикистоннинг миллий музейига ташриф буюрдик.

Наргис Қосимова.

Тошкент-Душанбе-Тошкент

Улашинг: