1 379

“Силни тўхтатиш” стратегияси Ўзбекистонда муваффақиятли амалга ошмоқда

Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш ходимлари ва лаборатория мутахассислари учун силга қарши курашда илмфан ва технологиялардан фойдаланиш мавзусида миллий анжуман ўз ишини бошлади. Уч кун давом этган анжуман Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида сил касалликлари бўйича жаҳоннинг таниқли мутахассислари иштирокида бўлиб ўтадиган қўшимча семинарлар ва учрашувлар билан давом этади. Анжуман Америка Қўшма Штатларининг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) ҳамда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилди. USAIDнинг Ўзбекистондаги кўп сонли силга қарши кураш ташаббусларидан бири бўлган мазкур анжуман доирасида тиббиёт мутахассислари ўз билим ва тажрибаларини алмашиш имконига эга бўлдилар ҳамда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг (ЖССТ) “Силни тўхтатиш” («End TB«) стратегиясини Ўзбекистонда амалга оширишдаги муваффақият ва тажрибалари ҳақида сўз юритишди. 2014 йилда қабул қилинган ушбу дастур 2035 йилга келиб сил касаллиги сабабли ўлим ҳолатини 95 фоиз ва сил билан касалланиш кўрсаткичини 90 фоизга камайтириш каби мақсадли кўрсаткичларга эришишни кўзда тутади ҳамда сил билан касалланган беморлар оилаларининг бу касалликни даволашга сарфлайдиган харажатлари қисқаришини таъминлайди.

Ушбу жиддий мақсадларга эришиш учун ЖССТ учта стратегик йўналишни тақдим этди: беморга йўналтирилган ёндашув; ҳукуматларни ва жамоаларни қатъий сиёсий ўзгартиришлар қилишга жалб этиш; сил касаллигига қарши тадқиқот ва инновацияларни кучайтириш. Бу йилги миллий анжуман «Силни тўхтатиш» стратегиясини Ўзбекистонда амалга оширишда илмий ва инновацион технологиялар мавзусига бағишланди. Анжуман мавзуси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фтизиатрия ва пульмонология марказининг инновацион технологиялар орқали сил касаллигини камайтириш борасидаги саъйҳаракатларини ўзида акс эттирадиТадбир якунида тадбир иштирокчилари тиббий ва тиббий бўлмаган хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва фуқаролик жамияти ўртасида инновацион технологиялар асосида беморга йўналтирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорликка оид тавсиялар ишлаб чиқадиларТахминан йигирма йилдан буён USAID Ўзбекистонга силга қарши кураш бўйича ёрдам кўрсатиб келмоқда. Ўзбекистонҳукумати билан ҳамкорликда амалга оширилаётганUSAIDнинг умумий қиймати 7.6 миллион долларлик бўлганбеш йиллик «Силга қарши кураш» бўйича кўмак дастури сил касаллигини камайтириш ва Ўзбекистондаги ушбу касалликнинг турли доридармонларга чидамли турининголдини олишни мақсад қилиб қўйган. Мазкур дастур сил касаллиги профилактикаси, диагностикаси ва уни даволашдаинновацион далилларга асосланган, беморга йўналтирилган ёндашувларни жорий этишда муҳим роль ўйнамоқда.

Улашинг: