Бундан 100 йил аввал, 1918 йили Озарбайжон Халқ Республикаси вужудга келган эди. Демократик мамлакат атиги 2 йил умр кўрган бўлсада, бу воқеа мусулмон Шарқ давлатлари ўртасида катта воқеага айланганди.
Озарбайжон Республикасининг Президенти Ильҳом Алиевнинг фармонига биноан жори йилда мазкур сана кенг нишонланади.
Бундан бир аср илгари Россияда буржазия демократик инқилоби содир этилгач, мустамлака дан азоб чекаётган халқларнинг озодликка чиқиш имкони тўғилди. Кавказорти Кенгашида Озарбайжоннинг вакиллари 1918 йил 8 май куни Озайрбайжон Демократик Республикаси тузилганлигини эълон қилишди. Озарбайжон Миллий кенгаши томонидан қабул қилинган мустақиллик Декларацияси бутун дунёга янги давлатнинг ички ва ташқи сиёсатинининг асосий тамойилларини эълон қилди. Янги республика миллий давлатчилик анъаналарини тиклаш борасида қисқа муддатда анча ишлар қилди. Энг асосийси халқда эркинлик ва мустақиликка бўлган ишончни уйғотди. Айнан янги республикада мусулмон Шарқида биринчи мартаба театр, опера, парламентни яратиб, илк маротаба аёлларга сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини берди.
Аммо ичкарида ва ташқаридаги нотинчликдан фойдаланган ташқи кучлар янги республиканинг эркига даҳл қила бошлашди. Хаттоки Озарбайжон ҳудудида истиқомат қилаётган арманлар Парламентга ўзларининг вакилларини жўнатишди. Озарбайжон Парламенти демократик давлатларнинг тамойилларига асосланиб, фаолиятини олиб борди. Унда турли хил фракциялар ва группалар мавжуд эди. Уларнинг асосий мақсади
Давлат мустақиллиги ва ҳудудий бутунлигини сақлаш, қўшни давлатлар билан дўстона алоқалар ўрнатиш, жамиятнинг барча соҳаларини ислоҳ қилиш эди. Шунингде, илк марота озарбайжон тили давлат тили деб, эълон қилинди. Янги давлатни жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олиниши, қонунчилик базасини шакллантириш учун ишлар олиб борила бошланди.Мамлакат ҳаётининг янги йўналишлари, ривожидаги янги жабҳалар белгилаб олинди.
Муҳим воқеалардан бири Париждаги Тинчлик конференцияси қатнашчилари томонидан Озарбайжоннинг мустақил давлат сифатида тан олиниши бўлди. Шу мақсадда 1018 йил 28 декабрь куни Парламент раиси Алимардонбек Топчубашев раҳбарлигида делегация Парижга йўл олди. Делегация томонидан 1920 йил 12 январда дунёнинг етакчи мамлакатлари томонидан Озарбайжонни мустақил давлат сифатида тан олиниши бўлди. Ўша йилнинг 22 апрелида Парламент Англия, Франция, Италия, Швейцария, Польша ва АҚШда ўз элчихоналирини очишга қарор қилди. Кавказорти мамлакатлари ўртасида давлат чегараларини аниқлаб олиш масаласи ҳам Парламент зиммасида эди.
Ушбу масалада Грузия билан бир қарорга келинган бўлсада, Арманистон томонидан бирор бир битим имзолашнинг имкони бўлмади. 1920 йил 20 мартда Эрон билан ўзаро ҳамкорлик борасида шартнома имзоланди.
1991 йил 28 майда Озарбайжон Республикасининг мустақиллиги эълон қилингач, ҳозирги давлат 1918 йилда вужудга келган Озарбайжон Халқ Республикасининг энг яхши анъаналарига таянган ҳолда ўз фаолиятини бошлади. Озарбайжон тарихий байроғини тиклаб, Узеир Гаджибеков ва Ахмед Жавада муаллифлигидаги давлат мадҳиясини, гербини қабул қилди.
Бугунги кунда Озарбайжон демократик республикасининг 100 йиллик юбилейини нишонлаш мақсадида Тошкентда қатор тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг навбатдаги лойиҳасида 17 май куни Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестри ва Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист, 2017 йилда Самарқандда бўлиб ўтган “Шарқ тароналари” Халқаро мусиқий фестивалининг гран при мукофоти соҳиби Сохиб Пошозода иштирокида “Туркистон” саройида концерт дастури намойиш этилади. Концертда икки қардош мамлакатлар композиторларининг, хусусан буюк Озарбайжон композиторлари Узеир Гаджибейли, Фикрет Амиров, Кара Караев, Тофик Кулиев, Солтан Гаджибейли асарлари ижро этилади.
Наргис ҚОСИМОВА