Ўттиз сонияли ижтимоий ролик далада кетмон чопаётган деҳқонни намойиш этмоқда. У аҳён-аҳён йуталади. Чарчаб, ҳолсиз уйга келгач, тушакка чўзилади. Кадр ортидан овоз деҳқоннинг ҳолатини тасвирлайди: йутал, оғриқ, тез чарчаш, юқори ҳарорат. Бу силнинг белгилари бўлиши мумкин. Агарда сизда мазкур белгилар пайдо бўлса, албатта шифокор кўригидан ўтиш лозим. Силни даволаш мумкин ва мамлакатимизда у бепулдир. Ролик намойиши тугагач, ЮСАИДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Project Houp дастури томонидан Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ОАВ вакиллари учун семинар- тренинг қатнашчилари унинг муҳокамасига ўтишди.
Ижтимоий роликлар USAID нинг молиявий ҳамкорлигида Ўзбекистонда силга қарши крашга қаратилган Project Houp дастурининг бир қисмидир.
-Силнинг давоси бор, ва бунинг учун республикамизда барча имконитлар мавжуд, дейди семинар тренери, фтизиатр Ойдин Мамарасулова. – Бунинг учун нафақат шифокорлар фаолиятини фаоллаштириш, аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини олиб боришимиз зарур.
ЮСАИД барчани, жумладан аҳолининг ҳимога муҳтож қатламини янада самаралироқ, сил профилактикаси, ташхиси ва даволаш билан таъминлаш орқали Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Cилга қарши кураш миллий дастурини қўллаб-қувватлайди. Силга қарши ЮСАИД дастурининг умумий қиймати 7,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 5 йиллик режасининг асосий мақсади бу Ўзбекистонда сил билан боғлиқ муаммоларни камайтириш ва сил касаллигининг кўп дориларга турғун турлари ривожланиши олдини олишдир. Дастур 4 та ҳудудда: Бухоро, Қашқадарё, Навои ва Хоразм вилоятларида амалга оширилмоқда.
Ҳар йили силдан бутун дунёда 1,7 миллион нафардан ортиқ инсонлар вафот этади. Силни даволаш мумкин бўлсада, аксарият ҳолатларда аҳолининг касаллик ва унинг тарқалиш йўллари ҳақидаги билимлари камлиги боис у жуда ҳам кеч аниқланади ва ўлимга сабабчи бўлади.
Ўзбекистонда ЮСАИД, Project Houp дастури ёрдамида 2000 йилдан буён силга қарши кураш олиб борилади. Мазкур дастур силга қарши курашни умумий тиббиёт тизимига интеграция қилиш орқали ва тиббий хизматни амалга оширувчи тиббиёт муассасалари, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламлари орасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш орқали беморларни комплекс равишда сил профилактикаси диагностикааси ва даволаш имкониятларидан фойдаланишни яхшилашга ўз ҳиссасини қўшди.
Семинар-тренингда Тошкент шаҳри, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари журналистлари сил касаллиги, уни ёритишдаги ахлоқий жиҳатлар, ахборот манбалари билан ишлаш борасида мутахассис ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренерлари томонидан берилган билим ва тавсияларга эга бўлишди.
Н.Қосимова