Озарбайжон Милли Мажлиси депутати, ёзувчи, хизмат кўрсатган журналист Эльмира Ахундованинг «Илҳом Алиев. Ўзгаришлар жараёнида Президент тасвири» Москвада китоби чоп этилди. Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказида бўлиб ўтган мазкур китоб тақдимотида сўзга чиққанлар унинг аҳамиятини таъкидлашди.
«Ўзбекистон—Озарбайжон» дўстлик жамияти раиси Эркин Нуриддинов:
-Мен Илҳом Алиев билан икки маротаба учрашганман. Биринчиси Ўзбекистонга расмий ташриф буюрганида, иккинчиси эса Боку шаҳрида учрашиш насиб этди. Мени унинг ишчанлиги. Ўз халқига содиқлиги, ёшлигиданоқ отаси билан мамлакатнинг ҳаётида фаол қатнашиб, оддий меҳнаткашлар ҳаётини ўрганган. Мазкур китоб жуда ҳам батафсил Илҳом Алиевнинг мамлакат ҳаётидаги ўрни, унинг Озарбайжонни иқтисоди инқироздан олиб чиқишидаги роли ёритилган. Шнингдек, муаллиф бугунги кунда мамлакат раҳбари ҳукумт тепасига келган шароитлар таҳлил қилинади. Мазкур китоб Озарбайжонблан бугунги кунда дўстлик ва ҳамкорлик ўрнатган мамлакатлар, хусусан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг нада мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Шариф Бобохонов, ёзувчи, олим, адабиётшунос:
- Бу китоб сиёсий портрет жанрида ёзилиб, Илҳом Алиёвнинг портретига чизгилар берилган. Отаси билан мамлакат бўйлаб турли хил тадбирларда қатнашиш, оддий одамлар билан учрашиш унинг сиёсий қарашларини шаклланишига хизмат қилди.Озарбайжон президентининг фаолити китобда ёрқин мисоллар билан очиб берилган. Муаллиф президент билан ишлаган одамларнинг фикрларини келтиради. Мазкур китоб бугунги кунда ўзбек тилига таржима қилиниб, мамлкатлар ўртасидаги дўстлик ришталарининг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Шокир Долимов, таржимон:
-Мазкур китобни таржима қилиш ҳақида таклиф тушганида бироз шошиб қолдим. Аввалига мен китоб президент шахсини улуғлаш ҳақида деб ўйлагандим, аммо уни таржима қила бошлагач, аммо бу китоб ўз халқини, мамлакатини қандай қилиб севиш ҳақидадир. Мазкур китоб айниқса ёшлар учун жуда ҳам фойдалидир. Китоб муаллифи Эльмира Ахундова бугунги Озарбайжоннинг жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлишига улкан ҳисса қўшган инсоннинг ҳаётини тасвирлаб, таҳлил қилиб берган.
Ўзбекистоннинг кенг ўқувчилар аудиториясига албатта китоб манзур келади ва энг асосийси тили, маданияти, дини бир бўлган икки халқ ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларининг янада ривожланишига ҳисса қўшади.
Наргис ҚОСИМОВА