237

ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ОҒЗАКИ МУРОЖААТИ

2017 йилнинг 11 сентябрида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни янги таҳрирда қабул қилинди. Қонун билан жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва давлат муассасаларига мурожаатлари тартибга солинди. Қонуннинг 5-моддасига кўра, мурожааатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкинлиги, мурожаатлар уларнинг шакли ва туридан қатъий назар, бир хил аҳамиятга эгалиги белгилаб қўйилди.