2 719

БУЮКЛАР ТАБИАТ ҲАҚИДА

Табиат ҳамма нарсани билади, қаерга қарама ундан ўрганиш учун асос топилади.

Леонардо да Винчи

Дунёда Яратганга энг яқин нарса-табиатдир.

 Астольф де Кюстин

Шамол табиатнинг нафасидир.

 Козьма Прутков

Жамиятда инсоннинг табиат устидан ҳукмронлигини оширувчи ҳар қандай кашфиёт инсонга қувонч эмас, қайғу келтиради.

Лев Толстой

Ривожланмаган мамлакатларда сув ичиш, ривожланганларида эса нафас олиш хавфли.

Джонатан Рейбан

Вақт ёлғон фикрларни йўқотади, табиат фикрларини эса тасдиқлайди.

Марк Цицерон

Барча тирик нарса қийноқдан қўрқади, барча тирик жонзот ўлимдан қўрқади. Ўзингни нафақат инсон сифатида, балки табиатни бир бўлаги сифатидан англа. Ҳеч ким ва ҳеч нарсага озор берма, ўлдирма, қийнама.

Будда

Табиат қонунларига бўйсинмаган инсон энг аҳмоқ одамдир.

Эпиктет

Ўз фаолияти билан инсон табиат устидан ҳукмрон, аммо мақсадлари у билан муштарак бўлмаса, инсон ҳалок бўлади.

Георг Гегель

 Н.Қосимова тайёрлади

 

Улашинг: