457

Маҳкуманинг тақдири  

Ҳар бир инсон ўз тақдирини ўзи яратади. Марказимиз бошпанасига ётқизилган ушбу аёл (Ирода исми ўзгартирилган) билан суҳбат қилганимизда  аёл енгил ҳаёт кечириш йўлини танлаб, қаттиқ адашганлигини маълум қилди, дейди Самарқан Реабилитация ва мослаштириш маразининг психологи Насиба Маматова.

Ирода мактабни тугатгач, ҳеч  ерда ўқишни ва ишлашни истамади. Ота-онаси ҳам қизининг ножуя ҳаракатлари, ноқобил ўртоқларидан узоқлаштириш мақсадида , уни турмушга бериш пайига тушишди. Аммо бир базмда Ирода Фикрет билат танишиб қолди. Ўзга юрт фуқароси бўлган Фикретга ҳам қадди-қомати келишган Ирода ёқиб қолди. Тез орада тўй бўлди. Аммо орадан 5-6 йил ўтсада ўртада фарзанд бўлмади. Бу Иродани ҳам, Фикретни ҳам бир биридан узоқлаштира бошлади. Бежиз фарзанд оиланинг гули, боғлаб турувчи ришта дейишмайди. Бир-биридан безиган эр-хотин тез-тез жанжаллашишар эди. Фикрет уйига бир ҳафталаб келмайдиган одат чиқарди. Келганида эрининг телефонини титган Ирода унинг ичидан бир қанча қизларнинг суратларини топиб, жанжал кўтарди. Эри  навбатдаги юришларида  уйга келмай қўйгач, танишув сайти орқали ўзини Сирожиддин деб таништирган эркак билан ёзиша бошлади. Аёлнинг ёлғизликдан сиқилганини Сирожиддин дарҳол сезди. Унга учрашишни таклиф этди. Кафеда Сирожиддин Иродани дарҳол таниди. Анчагина ичкиликка ружу қўйган аёл унга ширин гапирган, Ирода учун махсус  ичкилик буюртма берган Сирожиддин билан “дўстлашди”.

Уйда навбатдаги жанжал Фикрет қайтгач бошланди.  Ўзи билан ароқ олиб келган эрининг кайфияти яхши эди. Ҳар доим уйда овқат бор-йўқлигини сўрайдиган Фикрет бу сафар ўзи биан кабоб олиб келганини, “суюкли хотинжони билан” бир ўтириб маишат қилишини кулиб гапирди. Сирожиддиннинг ширин гапларидан сўнг эрининг кулиши ҳам, туриши ҳам ёқмаётган Ирода ёмон гапиришдан аранг ўзини босди. Дастурхон тузатди. 3 рюмка ароқдан сўнг  аёлнинг кайфи ошиб қолди. Рўпарасида ўтирган эри кўзига балодек кўрина бошлади. Унинг қочиримли гапларидан янада жаҳли чиққан жувон, энди у билан яшамаслигини, унинг бошқа севгилиси борлигини  айтганида, Фикретнинг ғазаби қайнади. Спиртли ичимлик бу ғазабни нафратга айлантирди. У ўзини тута олмай “қўлингдан нима келади?” дегандек,  иршайиб ўтирган Ироданинг ўзига тарсаки туширди. Бундан жаҳли чиққан Ирода дастурхон устидаги пичоқни олиб, ҳаётида юз бераётган салбиий воқеалар, омадсизлик ва фарзандсизликда эрини айбдор билиб, дуч келган жойига пичоқ санча бошлади. Буни кутмаган Фикрет қаршилик кўрсатишга ҳам улгурмади. Сонияларда оламдан кўз юмди.

Ирода ички ишлар ходимлари келганида баҳона ҳам излаб ўтирмади, айбини бўйнига олди. Қисқа муддатли терговдан сўнг, қамоққа ўтирди.

Фикретнинг укаси Иродадан акасининг қасосини олиш оташида ёнар эди. У келинойиси қамоқдалигидан фойдаланиб, уни

яшаш манзили бўйича қўйилган рўйхатдан чиқартириб юборди. Уйни эса сотди.  Жазони ўташ колониясидан Ирода  соғлиғи ёмонлашгани  учун озод этилди. Борар жойи,  яшаш манзили бўлмаган аёл ижарага уй олиб яшай бошлади. Ишсиз, кўмаксиз  Ирода яна енгил йўлни танлади. Эркаклар билан танишиб, маишатга берилди. Аммо ёши ҳам кетаётган, бунинг устига қамоқда ўтиргани унинг хулқи ва юзига салбий таъсир кўрсатганди. Бир куни умуман пули қолмаган Ирода  ўзи  ижарада турган уйнинг эгаси бўлган Назифа (исми ўзгартирилган)нинг опаси бўлган Нафисадан (исми ўзгартирилган) пул  бериб туришини сўради.

-Ўзингиз ижарани 2 ойдан бери тўламайсизу, жаҳли чиқди Нафисанинг.

Спиртли ичимлик ичиб, анча кайфи ошган Ирода бу сафар таҳдидга ўтди. Аммо Нафиса  Иродадан уйдан чиқиб кетишни талаб қила бошлади.

Бундан жаҳли чиққан Ирода Нафисани бўғиб, кейин пичоқлаб ўлдирди ва  яна жазони ўташ масканига қайтди.

Қамоқда аёл хавфли рецедивист сифатида 11 йил ўтиргач, саратон касаллигига чалинганлиги сабабли муддатида олдин озод қилинди.

Кўчада мақсадсиз тентираб юрган, абгор ҳолатдаги Иродани  Самарқанд вилояти Реабилитация ва мослаштириш марказига Ички ишлар ходимлари олиб келишди.

-Марказимиз раҳбари Моҳира Азимова  биринчи ўринда Ироданинг соғлиғини тиклаш мақсадида вилоят Онкология тиббиёт билашмасига ва у ердан чиқарилгандан сўнг марказ бошпанасигаи ётқизди, дейди суҳбатимизни давом эттириб Насиба  Маматова. — Иродага  психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Аёлнинг енгил ҳаёт йўлини танлаганлиги оқибатида юзга келган шунча муаммонинг асл сабаби Ироданинг кучсизлиги сабаб бўлиб қолмаяпдими? Аёл ўзига нима топди? Охир-оқибатда тузалмас кассалликни ортирди. Аёлнинг ўтмишидан қатъи назар Марказ ходимлари жазодан муддатидан олдин озод қилинган Иродага ёрдам қўлини чўзиб,  унга ногиронликни бегилаш учун  елиб, югуриб, 1 чи груҳ ногиронлигини белгилашга муваффақ бўлишди. Шу билан бирга доимий яшаш жойи бўлмаганлиги сабабли “Саховат” уйига умрининг охиригачаишига кўмаклашишди. Ирода доимий назоратга олиниб, айни пайтда зарур дори- дармонлар билан таъминланиб турилмоқда.

Наргис Қосимова

Улашинг: