26

Гендер тенглик: адолатга шведча ёндашув

Швеция эркаклар ва аёллар бир хил хокимият ва таъсир этиш кучига эга бўлиши керак  деган сиёсатни илгари суриши орқали дунёдаги бошқа мамлакатлардан  эркаклар ва аёллар тенглиги таъминланганлик даражаси билан устундир. Ривожланган ижтимоий таъминот эраклар ва аёлларга иш ва оилавий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни сақлашга ёрдам беради. Аммо Швеция ҳукумати  ҳали бир қанча соҳаларни тартибга келтириш зарурлигини таъкидлайди.

Жинсларнинг тенглиги замонавий   швед жамиятининг асосини ташкил этади. Жинслар тенглиги сиёсатининг асосий мақсади  эркаклар ва аёллар учун тенг имкониятлар, ҳуқуқ ва мажбуриятларни  таъминлашдан иборат. Барча жинсидан қатъий назар  меҳнат қилиш, ўз ҳаётини таъминлаш, карьера ва оила ўртасидаги мувозанатни сақлаш, шунингдек,  камситишлар ва зўравонликдан қўрқмай яшаш жамиятнинг устивор тамойилларидан ҳисобланади. Жинслар тенглиги нафақат эркаклар ва аёлларнинг жамиятнинг барча жабҳаларидаги тенглигини, балки  бир хил равишда  билим ва тажрибаларини қўллашни ҳам англатади.  Гендер тенгликнинг бутунжаҳон рейтинги натижаларига кўра 2012 йилда Швеция мазкур масалада биринчи эди. Рейтинг Бутунжаҳон иқтисодий форум ташаббуси билан  тузилган бўлиб, у иқтисод, сиёсат, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидаги гендер тенгликни баҳолайди. Мазкур рейтинг билан www.weforum.org. сайтида танишиш мумкин.

Мактабда гендер тенглик

Идеал равишда Швеция таълим тизимида гендер тенглик барча босқичларни қамраб олади. Мазкур тамойилларга мактабгача таълим муассасалариданоқ амал қилишади.  Асосий мақсад болаларга уларнинг жинсидан қатъий назар  ҳаётда тенг имкониятларни тақдим этишдан иборат. Шу билан биргаликда   ҳар бир бола ўзига хос шахс сифатида вояга етиши учун мўлжалланган таълим методларидан фойдаланилади. Гендер тенглиги  масалалари  ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаш мақсадида  бошланғич мактаб дастурини тўлиқ қамраб олади. Бугунги кунда  Швецияда тўлиқ ўрта таълимга эга бўлган аёллар сони эркакларга нисбатан кўп бўлиб, бу жинслар тенглигида тескари муаммони келтириб чиқаради.

Болани парваришлаш учун таътил

Швецияда бола туғилса ёхуд асраб олинса онага 480 кун таътил берилади. Таътилни қисмларга бўлиб олиш мумкин: ой, ҳафта, кун ёки соатга бўлиб. Ўртача бола парвариши учун нафақа бир кунга 105 еврони ташкил этади. Тутинган ота-она учун иккаласига 480 кун берилса, ёлғиз ота ёки онага тўлиқ 480 кун таътил берилади.

Эркаклар ва аёллар ишда

Швеция эркаклар ва аёллар тенглигини бандликда таъминлашда аксарият мамлакатлар ўртасида етакчи. Аммо иқтисодиётнинг хусусий секторида юқори лавозимни эгаллаган аёллар озчиликни ташкил этади.  “Камситилишга қарши кураш тўғрисида”ги қонуннинг меҳнат муносабатларида гендер тенгликни таъминлаш бўйича иккита бўлими мавжуд. Биринчидан, қонун барча иш берувчиларни эркаклар ва аёллар тенглигини таъминлаш борасида  фаол ва мақсадли чора-тадбирларни қўллашга мажбурлайди. Иккинчидан,  камситилишни тақиқлаб, иш берувчидан барча ҳолатлардаги тегажоқликларнинг олдини олишни талаб этади. Иш берувчи ишга кирмоқчи бўлган ёки бола парвариши учун таътилга чиқмоқчи бўлган шахснинг ҳуқуқларини топтамаслиги лозим.

Эркак ва аёлларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш аксарият ҳолатда  танланган касбга, бандлик соҳасига, эгаллаб турган лавозимига, иш стажи ва ёшига боғлиқ. Аммо бу фарқ доимо ҳам мазкур омилларга эмас, баъзида ишчининг жинси билан ҳам боғлиқ.  Ойига  аёлларнинг ўртача иш ҳақи  касби ва соҳадаги бандлигидан келиб чиққан ҳолда эркакларнинг иш ҳақига нисбатан 94%ни ташкил этади. Маошдаги фарқ айниқса хусусий секторда яққол кўзга ташланади

Аёлларга нисбатан зўравонлик

2012 йилда  аёлларга нисбатан 28 000  та зўравонлик ҳолатлари қайд этилган бўлса, бу борадаги мурожаатлар йилдан йилга ошмоқда, чунки хотин-қизлар ўз ҳуқуқлари учун курашишмоқда.  1980 йилларнинг бошларида қонунчиликка ўзгартиришлар киритилиб, унга кўра  полицияга зўравонлик ҳолати юзасидан ариза билан мурожаат қилган шахслар ўз аризаларини қайтариб ола олмайдилар. Бу аёлларга нисбатан таҳдиларнинг олдини олиш учун амалга оширилган эди.  Ёрдамга муҳтож аёллар  Аёллар учун Швеция ассоциацияси бошпанаси (www.kvinnojouren.se) ёки Хотин-қизлар учун миллий ташкилот бошпанасига  (www.roks.se) мурожаат қилишлари мумкин. Шу билан биргаликда мамлакатнинг барча ҳудудларидаги мавжуд 130 та  маҳаллий марказлар қийин вазиятларга тушган аёлларга ёрдам бериашди.

Манба: https://sweden.se/wp-content/uploads/2013/10/Gender-equality-in-Sweden-Russian-high-resolution.pdf

 

Рус тилидан Наргис Қосимова таржимаси

 

Улашинг: