705

ТЕРРОРИЗМ – ТАРИХ АСОРАТИ

Келажакни билмоқчи бўлсанг, тарихга боқ. Одамзот тўғрилиги бутун авлодлар, мамлакатлар ва халқлар ҳаётида кўп бора тасдикданган, ҳар қандай вазиятга, ҳар қандай ҳодисага нисбатан қўлласа бўладиган бу ҳикматни билиб олганига кўп асрлар бўлди. Уни терроризм сингари мураккаб, серқирра ҳодисага нисбатан ҳам қўлласа бўлади. Зотан, таҳдидларга довюраклик билан қарши туриш учун, энг биринчи, уларнинг мазмун моҳиятини, юзага келиш сабабларини, омилларни ва бошқа кўплаб нарсаларни тушуниб олиш зарур бўлади.

Аслида терроризм жуда қадим замонлардан бошланган, амалиёти эса турли шаклларда хилма-хил тарихий даврларга ва кўплаб сиёсий оқимларга хосдир. Лекин терроризмнинг юзага келиши борасида бошқа фикрлар ҳам мавжуд. Масалан, олимлар терроризмни XI—XII асрлар ҳашшошийларнинг ўзига хос исломий анъанасида, ўз навбатида, ҳозирги терроризмнинг келиб чиқишини Наполеондан кейинги Тикланиш (Реставрация) даври билан боглайди.

Терроризм тадқиқотчилари орасида бу ҳодисани Библия яратилган даврлар билан боглайдиганлар ҳам мавжуд бўлиб, улар ўз биродари Ҳобилни ўлдирган Қобилни дастлабки террорчи деб атайдилар.

Ҳозирда  кўпчилик терроризм нима эканлиги ҳақида ҳали ҳам умумий ва бирмунча мавҳум тасаввурга эга. Бунинг сабаби, назаримизда, терроризм маданий анъаналар, ижтимоий тузилиш ва терроризмга умумий таъриф беришни анча қийинлаштирувчи бошқа кўплаб омилларга боғлиқ равишда турли мамлакатларда турлича намоён бўлувчи, моҳиятан жуда мураккаб ҳодиса эканлигидадир. Шунинг учун ҳам бу ҳодисага аниқ ва тугал таъриф бериш жуда қийин.

“Терроризм” терминига 200 га яқин таъриф берилган, бироқ ҳали  уларнинг биронтаси ҳам тан олинмаган. Энди терроризмга берилган бир нечта таърифни келтириб ўгайлик:

-“Терроризм сиёсий мақсадда амалга ошириладиган, асосланган зўравонликдир”;

-“Терроризм — сиёсий, мафкуравий ёки социал-революцион мақсадлар хамда интилишларга эришиш учун хукуматларни, аҳоли доираларини мунтазам қўрқитиб туриш”;

-“Терроризм — бу “қўрқитиш, мажбурлаш ёки чўчитиш воситасида сиёсий мақсадларга эришиш учун зўравонликни ишлатиш билан тахдид солиш ёки уни ишга солиш”.

Террор тушунчаси негизида сиёсий мақсадларга эришиш учун зўравонликни қўллашга йўл қўйилиши тўғрисидаги тасаввур ётади.

Террор тушунчаси тарихан терроризм тушунчасидан аввал таркиб топган. Ҳозирги сиёсий воқслик шароитида бу тушунчалар билан тавсифланадиган ҳодисаларии фарқлаш учун уларни ажратиб олиш даркор. “Террор” атамаси лотинча “terror”— даҳшат, қўрқув сўзидан келиб чиққан бўлиб, умумий маънода у сиёсий муаммоларни ҳамда зиддиятларни зўравонлик ёрдамида ҳал этиш методини англатади. Бундан келиб чиқишича, террор — оммавий ва сиёсий мақсадларга эришиш учун зўравонликдан ҳамда зўравонлик қилиш билан тахдид солишдан мунтазам фойдаланишдир. Лекин бу террорни ўта умумлаштириб тушунишдир. Нисбатан тор маънода террор деганда диктаторлик типидаги давлат ўз фуқаролари ва сиёсий оппозицияга нисбатан амалга оширадиган зўравонлик назарда тутилади (фашистлар Германияси, Франко Неро давридаги Испания, Пиночет давридаги Чили).

 

Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, халқаро терроризм табиатини тушуниш учун унинг уч муҳим: сиёсий, ҳарбий ва молиявий жиҳатини фарқлаш лозим. Сиёсий жиҳатдан у бутун дунёга ҳукмронлик қилиш қуроли сифатида намоён бўлса, ҳарбий жиҳатдан ана шу мақсадга зўравонлик, куч билан эриш иш га қаратилган, учинчи — молиявий жиҳати унинг иқтисодий манбалари мавжуд уюшган трансмиллий жиноий rypyxлap фаолияти билан бевосита боғлиқлигидир. Халқаро терроризмнинг келиб чиқиш тарихи, омиллари ҳамда манбалари жаҳон ҳамжамияти XXI асрда ядровий, оммавий қирғин қуроллари тарқалиши майдони кенгайиши, уларнинг халқаро террорчилар кулига тушиб қолиши; нефть, газ захиралари, углеводород ресурслари мавжуд минтақалар атрофида етакчи мамлакатлар стратегик манфаатлари тўқнашуви; минтақавий можаролар ечими топилмаётгани халқаро терроризмнинг кучайиши ва кенгайиши учун кулай замин яратиши; диний экстремизм ва радикализмнинг халқаро терроризм билан бирлашиб кетиши ва оқибатда айрим давлатларда сепаратизм авж олиши каби тахдидлар билан тўқнашиши мумкинлигини кўрсатмокда.

Райхона ОЧИЛОВА

Улашинг: