691

ҚАРОВСИЗ УЙ ҲАЙВОНЛАРИНИНГ ТАҚДИРИГА ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ МАСЪУЛМИ?

Мамлакатмизда ҳайвонларнинг соғлиғини сақлаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ички ва ташқибозорларда талаб юқори бўлган, ҳайвонлардан олинадиган рақобатдош маҳсулот ва хомашё ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида  Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5067-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-3026-сон қарори қабул қилинган эди.  Мазкур фармон  ва қарорлар ижроси бугунги кунда  қай даражада таъминланаётгани ва юртдошларимизнинг  таҳририятимизга йўллаган “Ветеринария хизмати нима? Соҳа фаолиятига нималар киради? Бугунги кунда қаровсиз уй ҳайвонларининг тақдирига ветеринария хизмати масъулми?” каби саволларга жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш бошқармаси етакчи мутахасии Хусан Носиров билан суҳбатлашдик.

-Ветеринария соҳаси қайси йўналишларни қамраб олади ва унинг вазифалари нималар даниборат?

— Ветеринария – ҳайвонларни касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда уларни даволаш, ва аҳолининг юқори сифатли чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш, одамларнинг ҳайвон ва инсонларга хос бўлган касалликларга чалинишининг олдини олиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг ветеринария-санитария муаммоларини ҳал этишга доир давлат, жамоат, хўжалик ва махсус ветеринария тадбирларидан иборат. Бугунги кунда соҳанинг вазифаларига барча тур (қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, паррандалар, балиқ, мўйнали, асаларилар ва бошқа жониворлар) ҳайвонларни касалликлардан ҳимоя қилиш, аҳолини одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган (куйдирги, бруцеллёз, сил, қутуриш, гельмент ва бошқа)  касалликлардан ҳимоялаш, республикамиз ҳудудини бошқа давлатлар ҳудудидан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари олиб кирилишидан муҳофаза қилиш, ягона давлат ветеринария назоратини амалга ошириш, атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг ветеринария-санитария муаммоларини ҳал этиш, ветеринария ходимлари тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда фан ва техника ютуқларини ветеринария амалиётига тадбиқ этиш киради.

-Республика Давлат Ветеринария қўмитаси ҳайвонларнинг соғлиғини сақлаш бошқармасиннинг асосий вазифалари нималардан иборат?

-Ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш  бошқармаси Давлат ветеринария қўмитасининг таркибий қисми бўлиб, республикада ветеринария хизматлари томонидан амалга оширилаётган эпизоотияга қарши курашиш тадбирларини мувофиқлаштиради ва мониторинг қилиб бориб, республика ҳудудига ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишини, Эпизоотияга қарши ўтказилаётган профилактик вабошқа тадбирларни  мувофиқлаштирувчи, уларнинг устидан доимий назорат юритувчи масъул бошқармадир.

-Айтингчи, кузатувларингиз бўйича бугунги кунда ветеринария соҳсининг қайси бир турига аҳолининг эҳтиёжи кўпроқ ?

-Бугунги кунда шаҳар, туман ва қишлоқларда аҳолига тегишли бўлган барча тур (қорамол, қуй-эчки, парранда, от, эшак ва ит)  ҳайвонларни касалликларини олдини олиш ва даволашга бўлган талаб ҳамда бозорларга кириб келаётган ва сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини сифатини назорат қилишда  юртдошларимиз кўпроқ ветеринария ходимларига мурожаат этишмоқда.

Албатта, ветеринария соҳасидаги  муаммолар мавжуд бўлиб, уларнинг ечимини маларда кўринади?

-Ветеринария соҳасидаги асосий муаммолардан бири малакали мутахассисларнинг етишмаслиги ва моддий техника базаси (транспорт, диагностикумлар ва лаборатория жиҳозлари) етарлидаражада эмаслигидир. Буларнинг барчаси  аҳолига сифатли хизмат кўрсатишга ҳалақит бериб келмоқда.

— 2017 йилнинг охирида биргинаТошкент шаҳрида  уйсиз ҳайвонларни том маънода қириш бошланди. Воҳаланки ҳар қанда йетук жамиятнинг белгиларидан бири жониворларга нисбатан меҳрли бўлиш, уларни муҳофаза қилишдир. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексининг 202-моддаси ҳам бу ҳолатда жиноий жавобгарликка тортилишни назарда тутади. Бундай инсонга хос бўлмаган ҳаракатларнинг сабаби нимада ?

-Айтиш жоизки,  бугунги кунда  дайди ва эгасиз ҳайвонлар тартибсиз даражада кўпайиб кетиши натижасида энг аввало инсонлар ҳаётига улар тамонидан ҳавф солиши ҳолатлари (қутириш, бруцеллёз, сил ҳамдахар хил тери ва ичкипаразитар касалликлар) кўп кузатилмоқда. Касалликлардан ташқари шаҳар ва қишлоқ кўчаларида, бозорлар, шифохоналар ҳудудида, ресторан, қаҳваҳона, тўйхоналар ва чиқиндихоналар атрофида кўплаб дайдиитларни кузатиш мумкин. Бундан ташқари энг ёмони қабиристонларда янги қабрларни чиябури ва дайди итлартомонидан ковлаб ташланиши, халқимизни ҳавотирга солиш билан бир қаторда халқни норозичилигини уйғотмоқда.

Давлат ветеринария қўмитасининг маъсулияти Ўзбекистон Республикасининг ветеринария тўғрисидаги қонунда белгилаб қуйилган. Ветеринария шифокорлари ушбу қонунга риоя қилган ҳолда ҳайвонларни ўлдириш ёки йўқотиш билан эмас балки уларни даволаш, соғлигини сақлаш ва уларни ҳимоя қилишдан иборатдир. Аммо айни пайтда эгасиз ҳайвонлар назорати туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимларига берилган. Юқумли касалликларга чалинганлиги гумон қилинган ва одамларга тажовуз қилаётган ҳайвонлар тўғрисида ҳайвон эгалари ёки шаҳар, туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари томонидан давлат ветеринария хизматларига мурожаат қилиниши лозим. Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари орқали тутиб сақланаётган уйҳайвонлари ўттиз кун мобайнида ҳайвон эгалари томонидан олиб кетилмаган тақдирда, ушбу ҳайвонлар ободонлаштириш бошқармалари ҳисобига ўтказилади ва давлат ветеринария хизмати томонидан ветеринария кўригидан ўтказилгандан сўнг (от, қорамол, қуй-эчки), сўйиб (ёвойи ҳайвон ва итлардан ташқари) қайта ишлаш корхоналарига топшириш тавсия этилади. Ушбу жараён Вазирлар Маҳкамасининг “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ  хизматлар фалиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  202- сонли қарорида батафсил кўрсатиб ўтилган.

— Бугунги кунда уй ҳайвонлари ўртасида қайси касалликлар кўпроқ тарқалмоқда ва бунинг сабаблари нимада, инсон ҳаёти  учун уларнинг қайси бири ҳавфли ?

-Уй ҳайвонлар ўртасида энг кўп юқумсиз касалликлардан: овқат ҳазм қилиш системаси (ошқозон, ичак, жигар) касалликлари кўп учрамоқда.   Сабаби, бериладиган озуқаларни тўйимлилик даражаси ва озуқа таркибида дағал озуқа жуда кўплиги хамда берилаётган сув ва озуқалар сифатининг пастлигидир. Юқумли касалликлардан қутириш ва эхинокаккоз касаллиги кўп учраб, ҳайвон эгалари уй ҳайвонларини ўз вақтида ветеринария кўригидан ўтказмаслиги, қутириш касаллигини тарқатувчи ёввойи ва эгасиз дайдиитларни 100% профилактик эмлашни ва гелментсизлантиришни,  касаллик тарқатувчи асосий омиллардан бири бўлган кемирувчиларни йўқотишни иложи йўқлиги касаллик тарқалишига олиб келаётир. Булар инсон ҳаёти учун барча касалликлар хавфли ҳисобланиб, инсонларга ҳайвонлардан ҳар ҳил касалликлар юқиш ҳавфи юқоридир.  Масалан, бруцеллёз касаллиги билан касалланган сигир сутини яхши қайнатмасдан ёки хомлай ичиш натижасида, қорамол ёки қуй-эчкиларни сўйиш, гўштини бўлакларга ажратиш ва тузлаш пайтида қўлда жароҳат бўлганда, қутиришга гумон қилинган ёки қутирганҳайвон (ит, мушук, сичқон, каламуш) одамни тишлаши ёки тирнаши натижасида ўз вақтида тиббиёт ва ветеринария ходимларига мурожат қилинмаса ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Наргис ҚОСИМОВА суҳбатлашди.

Улашинг: