1 806

ОЗАР ХАЛҚИ ҲАЁТИНИНГ КЎРКИ ЁХУД БАКУДАГИ ГИЛАМЛАР МУЗЕЙИГА САЁҲАТ

Шарқ халқларининг кундалик ҳаётида гиламлар муҳим аҳамият касб этади. Турли хил усул, ранг ва иплардан тўқилган гиламлар нафақат тушама, балки уйнинг безаги, келин сарпосининг асосий элементи (аксарият ҳолатларда келиннинг бой ёки камбағал оиладан эканлигини билдирган), бошқа буюмлар –хуржун, от устига ёпинчиқ вазифасини ҳам ўтаган. Ўзбеклар сингари озарбайжон оилаларида ҳам қадимдан гилам тўқишга ўз қизларини ўргатиб келишган. Бўлажак келин айнан гилам тўқиш ва таом тайёрлаш маҳоратига қараб танланган. Бакунинг марказида жойлашган Озарбайжон гиламлари музейи халқнинг тарақий этиш тархининг бир қисмини ўзида акс этган, десак муболаға бўлмайди. Музей 1 июнь 1967 йили маданият арбоби, гиламшунос Летиф Керимов томонидан ташкил этилиб, дунёда гиламларни йиғиш, сақлаш ва уларнинг тарихини, таркибини ўрганиш бўйича илк махсус муассаса бўлди. Унинг бирини экспозицияси 1972 йили Бакунинг қадимги қисми – Ичери шехер ҳудудидаги Жума мачитида намойиш қилинган. Бугунги кунда музейда 14 000 га яқин экспонатларга эга. Музейнинг Мадният ва таҳсил шуъбасининг мудири Айгул Аббосованинг фикрига кўра, озарбайжонликлар гилам устида тўғилиб, гилм устида вафотт этишади.

-Бугунги кунда Озарбайжоннингт ҳар бир ҳудуди гиламлар тайёрлашда ўз услубига эга, дейди Айгул Аббосова. — Музейдаги экспонатлар тукли ва туксиз гиламлар, кийимлар. Зргарлик бюмларини ўз ичига олган бўлсада, асосан экспонатлар ҳудудлар бўйича гилам турларидан иборат. Музей шунингдек, озарбайжон гиламларини ўрганиш ва ривожлантириш бўйича илмий марказ ҳамдир. Марказ ходимлари кўплаб халқаро симпозиумларда иштирок этиб, озарбайжон гилами довруғини дунёга ёйишган. Биринчи симпозиум 1983 йилда ЮНЕСКО шафелигида Бакуда бўли

б ўтди. Охиргиси 2007 йилда Парижда ташкил этилди. Хозирги кўринишдаги бино 1983 йилда президент Ҳайдар Алиев ташаббуси билан очилган. Музейдаги энг қадимги экспонат – Табриз гилами “Овчулуг” XVII асрга тегишли. Шунингдек, бу ерда XVIII асрга тегишли ва Хила қишлоғида тўқилган “Хила Афшан” гиламини, 1724 йилда тўқилган гилам-хуржунни ва 1727 йилда ясалган чулу (от ёпинғичи)ни кўриш мумкин. Музейда Озарбайжоннинг Губа, Габали, Ширвана, Казах, Табриз, Эривани, Ганжи, Шеки ҳудудларидан келтирилган гиламлар ташкил этади. Аксарит гиламлар авлоддан авлодга ўтиб, оилалар томонидан музейга совға қилинган ёки сотилган. Музейнинг “Ёндирилган маданият” бўлимида Қорабоғ уруши даврида йўқ бўлиш хавфи остида қолган, аммо Шушадаги гиламлар музейидан унинг директори томонидан ҳарбий автомобилларда олиб чиқилган 600 га яқин гиламлар намойиши ташкил этилган. 2013 йил 8 июнь куни Шарқий гиламлар ва текстиль Чикаго жамияти аъзосининг Гровер Шильцнинг хотини Беверли Шильц музейга шахсий архивида сақланаётган, Қорабоғда XVII асрда тўқилган “Аждаҳо гилами” ва XIX асрга мансуб бўлган, Ширвоннинг “Сальян хилла”сини тақдим этади. Музей уч қаватдан иборат бўлиб, ҳар бир қаватида ахборот тахтаси жойлашган. Қизиқувчилар ундан музей турлари, тўқилган услуби, нақшлари ҳақида маълумот олишлари мумкин. Музей коллекцияси бир неча маротаба дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида намойиш этилди.

Ўзбекистонда ҳам қадимдан гиламчилик ривожланиб келмоқда. Қардош озарбайжон халқи сингари қадимдан қизларнинг маҳорати кашта тикиш, гилам тўқиш билан белгиланган. Мамлакатимиздаги турли музейларда қадимги гиламлар намойиш этилсада, афсус улар бир жойга тўпланиб, музей ташкил этилмаган. Бу борада Озарбайжоннинг тажрибаси ўрганилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Наргис ҚОСИМОВА,

Тошкент-Баку-Тошкент

 

Улашинг: