948

БАКУНИНГ МАДАНИЙ КУЧАСИ БУЙЛАБ

Бакуга келиб қўнганимизда  ҳаво ҳарорати сояда 43 С иссиқни кўрсатар эди. Аммо улкан қанот ёйиб ётган қуш  каби Ҳайдар Алиев номидаги аэропортнинг ноодатий, замонавий шакли барча йўловчилар диққатини ўзига тортди десам муболаға бўлмайди. Бизни кутиб олган Ўзбекистонда  Ҳайдар Алиев номидаги маданият марказининг директори Самирбей Аббосов  аэропорт 2004 йилнинг 10 мартида мамлакатнинг учинчи президенти Ҳайдар Алиев номи билан атала бошлангани ни, унгача “Бин ҳалқаро аэропорти” деб аталганини сўзлаб берди. Аэропорт шаҳардан 25 км. шарқда жойлашиб, уни  2008 йилда қуриб, ишга туширилган кенг ва равон йўл боғлаб туради.

Ниҳоят биз Бакудамиз. Бу қадимий Каспий денгизи бўйида жойлашган шаҳар сўнгги йилларда янги қурилишлар эвазига кўрк очиб, ўзгарган бўлсада, унинг кўчалалари, айниқча “Ичкпри шаҳар” деб аталмиш эски шаҳар қисмини кезган инсон яна бир бор бир неча ўн аср ортга қайтади.

Баку қадимда “Аллох шаҳри”, “Худонинг жойи” деб аталиб, ўша пайтлари ер остидан отилаётган ва ҳеч ҳам ўчмайдиган нефть фавворасини кўриб, шундай номлашган бўлса ажаб эмас.  Шаҳар номининг яна бир маъноси форсча  бад кубе  сўзидан олинган “шамоллар чорраҳаси”ни англатади. Баку илк маротаба Y асрда Приск Панийскийнинг Скифиядан Мидияга сафари таассуротларини қоғозга туширишда тилга олинади. Тилшунослар шаҳар араблар истилосидан сўнг «Багу» сўзи «Баку»га айланган, деб таҳмин қилишади. IX асрда араб манбаларида шаҳар «Баку», «Бакух», «Бакуйа», «Бакуйе» кўринишларида берилган. Европа манбаларида эса Бага, Баки, Бакхи. Баку қадимда қандай аталмасин, унинг заминига қадам босган ҳар бир сайёҳ кентнинг таровати ва мафтункор оғушига тортилади. Бугунги кунда Баку замонавий ташқи шаҳар ва қадимги ифор

сақланган “Ичери шаҳар”га бўлинади. Замонавий қисмдаги кўчаларда сайр қилган ҳар бир инсон бу ерда нақадар тарих қадрдланиши ва маънавиятга интилиш кучлилигини  кўради. За                   Низомий кўчаси Низомий кўчаси Бакунинг юраги десак, янгилишмаган бўламиз. XII асрда яшаб, ижод этган буюк шоир ва мутафаккир Низомий Ганжавий номига қўйилган бу кўча шаҳардаги энг узун бўлиб, 3,538 км.ни ташкил этади. Кўча бўйлаб сайр қилар эканмиз,  бир бирига ўхшамаган, бетакрор меъморчилик санъатига эга бўлган уйларга, савдо дўконларига кўзимиз тушди. Уйларнинг балконларини турфа гуллар безаган. Маҳаллий халқ бу кўчани бежиз “Савдо” (Торговый) кўчаси демас экан. Тарихга назар ташласак, 1959 йили Шемахада кучли зилзила бўлиб, Шемаха губернияси тарқатилиб, ўрнига Баку губернияси ташкил этилади. Шаҳар дарвозасидан шимолга қараб, карвон саройлар, савдо қаторлари ва дўйонлари қурилади. Шемаха меъмори  Қосимбек Гажибобобековнинг ғоясига кўра Ичери-Шехердан  бошланган кўчалар қкёш нури сингари шаҳар бўйлаб тарқалиши лозим эди. Юқорида тилга олган кўчамиз 1864 йили лойиҳалаштирилган бўлиб, унинг илк номи Савдо кўчаси, иккинчи асосий кўча, унда Губерния бошқармаси жойлашгани учун Губернская деб атала бошлади. Ҳозирги Низомий кўчаси ана шу икки кўчани қўшилмасидан иборат. У шаҳарнинг “Қора шаҳар” қисмигача чўзилиб, бу ерда нефть ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган эди. 1868 йили кўча бўйлаб карвон сарой, арманларнинг Маърифатпарвар илоҳий  Григорий черкови, тураржойлар, дўконлар қурилади. 1910 йилларда Катта опера театри биноси қад ростлайди. 1966 йили Низоми ва Самед Вургун кўчалари кесишмасида Насими номидаги боғ яратилади.  1978 йили боққа шоирнинг ҳайкали ўрнатилади. Кўча бўйлаб сайр қилар эканмиз, шаҳарликлар  кўчадаги каптарларни озиқлантираётганини, қовурилган каштан сотувчиси эса  иссиқда терлаб кетганига қарамай, ҳушбуй ҳид таратаётган каштанларни чаққанлик билан сотаётганини гувоҳи бўлдик. Энг эътиборимизни тортган нарса эса кўча четида “Очиқ кутубхона” бўлди.   Кеч бўлганига қарамай, иккита фарзанди билан келган аёл, талаба ёшлар жавонлардаги ўзлари истаган китобни олиб мутоала қилишарди. Кутубхонада мамлакат етакчиси Ҳайдар Алиевнинг “Мен ўқидим, сен ҳам ўқи” деган сўзлари шиор қилиб олинган. Кутубхоначи қизнинг айтишича, кутубхона ҳар фаслда ишлаб, бакуликлар ўртасида анчагина машҳур.

2012 йил 31 октябрда Низоми ва Булбул кўчалалари кесишмасида  Озарбайжон халқ хофизи ва опера ашулачиси  Булбулнинг ҳайкали ўрнатилади.

 

Кўчанинг ўзига хослиги ҳар бир келган сайёҳни ўзига тортади. Ундаги қадимийлик ва замонавийликнинг уйғунлиги инсонга “Шамоллар чорраҳаси”да жойлашган шаҳар ҳароратини ҳис қилиш имконини беради

 

Наргис ҚОСИМОВА

Улашинг: