173

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИНИНГ ТЎРТ ОЁҚЛИ ҚАҲРАМОНЛАРИ

Иккинчи жаҳон урушида 68 мингга яқин  итлар қатнашиб, улардан 168 та отряд шакллантирилган. Итлар жанг майдонидан 700 минг нафардан кўп ярадорларни олиб чиқиб, дшманнинг 300 та танкини портлашган, зарур  жойларга 3500 тонна ўқ-дориларни, 200 мингга яқин буйруқ ва хатларни ҳаётини хавфга солиб етказишган.

Инсоннинг биринчи вафодор дўсти итлар минг йилликлар давомида одам ҳаётини енгиллаштиришга, уйини, оиласини қўриқлашга, ёлғиз пайтлари руҳий тушкунликдан сақлашга ёрдам бериб келди. Одамизот  ер, сув, ҳокимият талашиб, бир бири билан урушганда ҳам ҳар икки томон итлардан фойдаланишган

 “Йўлбарс” лақабли ит ва Сталин шинели
1945 йил 24 июлда Москва шаҳрининг Қизил Майдонида ўтказилган тарихий парадда урушда омон қолган итлар ўз эгалари билан парадда қатнашишди. Парадда собиқ Иттифоқнинг бош кинологи, подполковник Александр Мазоверга  Бош қумондонни олқишламасликка ва оддий қадам ташлашга рухсат берилган эди, чунки у қўлларида 14 чи муҳандис-сапёрлик бригадасининг жангчиси, ярадор бўлган “Йўлбарс” лақабли итни авайлаб кўтариб олган эди. “Йўлбарс” Руминия, Чехия, Венгрия, Австрия ҳудудларида бўлган жангларда қатнашиб, 468 та мина ва 150 та снарядларни топиб, зарарсизлантиришда ёрдам берган ва бунинг учун “Жангдаги хизматлари учун” медали билан тақдирланган эди.  Парадда қатнашаётган итни подполковник Мазовер Бош қумондоннинг шахсий буйруғига кўра унинг шинелига ўраб олганлиги ҳақида қайдлар  мавжуд.

Санитар итлар

Қишда отлар қўшилган чаналар душманга яққол кўрингани учун уруш йиллари 15 мингта итлар қўйилган чаналарда 700 минг нафадан кўпроқ ярадорлар жанг майдонидан олиб чиқилган, ҳарбий қисмларга 3500 тонна ўқ дорилар етказилган.

Уруш қатнашчиси Сергей Соловьев хотираларидан:

“Портлашларнинг кўплигидан бош кўтариб бўлмасди. Биз санитарлар жангда яраланган жангчиларнинг олдига боролма қолган эдик. Уларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш керак эди. Шундай пайтлари бизга  санитар итларимиз ёрдламга келар эди. Улар ярадорларнинг олдига эмаклаб бориб,  белларига осилган тиббий халтани уларга тутқазишар ва улар ўз яраларини боғлагунларича кутиб туришар эди. Оғир радорлар ҳушидан кетса, улар ҳушига келгунига қадар юзларини ялашарди. Айнан итлар бир сонияда тирик одамни ўлганидан ажратиб, бизга хабар беришарди. Мен жуда ҳам кўп маротаба ўлган жангчилар устида йиғлаган итларни кўрганман….”

Сапёр итлар ёки қаҳрамон “Дик”

Иккинчи жаҳон урушида 6 мингта сапёр-итлар тайёрланиб, улар 4 млн.га яқин мина, фугаслар, бомбаларни зарарсизлантиришга ёрдам беришган. Итларнинг асосий вазифаси кўмилган миналарни топиш эди. Сапёр итлар томонидан тозаланган йўлларнинг узунлиги ўртача 15153 кимлометрни ташкил этади.

«Дик» лақабли колли зотидаги ит уруш йиллари 12 минг дона минани топиб, Сталинград, Лисичанск, Павловск, Прага шаҳарларини минадан тозалашда қатнашган. Бундан ташқари жанг майдонидан 100 га яқин ярадор жангчиларни судраб  олиб чиққан ва хизматларим учун “Жангдаги хизматлари учун” медали билан тақдирланган. Бир неча бор оғир ярадор бўлганига қарамай, урушдан сўнг ҳам у мунтазам равишда кўргазмаларда қатнашиб, ғолибликларни қўлга киритган. Ўлганидан сўнг уруш қаҳрамони сифатида ҳарбий унвонлари билан кўмилган.

Алоқачи итлар ёки жанговор дўст

Алоқачи итлар инсон ўтиши қийин бўлган жойларда 200 мингга яқин турли хил мактублар, буйруқларни жанг майдонидаги  қўмондонлар, командир ва офицерларга етказишган ҳамда одам ўтиб бўлмас йўлларда 8 минг км. телефон симларини тортишга ёрдам беришган (қиёслаш учун Берлиндан Нью-Йорккача бўлган масофа— 6 500 км.). “Альма” лақабли алоқачи ит немис снайпери томонидан аввал қулоқлари, кейин эса тумшуғидан ярадор бўлишига қарамай, катта қон юқотиб, судралганича мактубни  жанг майдонидаги командирларга етказган. “Норка” ақабли ит эса
1942-1943 йилларда 2398 та буйруқни дала командирларига олиб бориб берган. Рекс лақабли жанговор ит (қўшинда уни “жанговор дўст”  деб аташган) Днепр дарёсини бир неча маротаба сузиб ўтиб, ярадор бўлишига қарамай 1649 та бўйруқларни жанговор офицерларга қўлига тутқазган.

Танк қирувчи итлар ёки Динанинг жасорати

Танк қирувчи итлар ўз жонларидан воз кечиб, уруш даврида 300 та ашист танкларини портлатишган. Сталинград ости жангларида  Л.Кунин раҳбарлигидаги махсус итлар ва уларнинг назоратчиларидан аскарлар орден ва медаллар билан тақдирланишган. Итлар устидаги мина билан танк остига эмаклаб ўтиб,  уни ҳаракатга келтирадиган механизмини ишга туширишган ва ўзлари ҳам танк билан бирга портлашган. Фақатгина   ҳарбий кинология марказий мактабида тайёргарликни ўтаган Дина  лақабли овчарка 1943 йил 19 августда Полоцк – Дрисса  йўлидаги немис эшелонининг 10 та вагонини портлатиб, ўзи  тирик қолган. Дина минани эшалон тагига ташлаб, унинг портлатувчи капсуласини ҳаракатга келтириб, бомба портлаганича  узоқроққа қочишга муваффақ бўлган. Дина яна икки маротаба  танкларни портлатишда ва Полоцк шаҳрини минадан тозалашда иштирок этган.

Тўрт оёқли разведкачилар

“Жек” лақабли ит ва ефрейтор Кисагулов доимо бирга разведкага чиқишган. Улар биргаликда 30 дан ортиқ “тил”ни тутишган. Ефрейтор айнан вафодор дўстининг ҳушёрлиги туфайли кўпгина  хавфли ҳолатлардан чиқиб кетган. Жангчилар, агарда қўшинда ит бўлса, уни тумордек авайлашган, чунки, энг кам талофот айнан ит бор қўшинда бўлган.

Наргис ҚОСИМОВА тайёрлади