Яқинда Андижонга хизмат сафарим чоғида йўлда бир аёл билан танишиб қолдим. Гапдан гап чиқиб, у қизини 15 ёшида турмушга берганлигини, афсуски балоғат ёшига етиб, ФХДЁ дан ўтишга улгурмай қадар икки болали бўлишга улгурганлигини сўзлаб берди. Унинг юзидаги чексиз ғам ва афсусни кўриб, секин сўрадим:
-Қизингиз бахтли эмасми?