1 490

Жамиятнинг ногиронлик масалаларига муносабати шаклланиши тарихи

Инсоният ўз тарихида ҳар доим ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан имкониятлари чекланган одамлар билан тўқнаш келган. Ривожланишнинг турли даврларида уларга муносабат ҳам турлича бўлган. «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан «ногирон — жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож шахс.