819

РОССИЯНИНГ БИРИНЧИ УНИВЕРСИТЕТИ

 Санкт-Питербург давлат университети бугунги кунда Россия Федерациясининг энг етакчи олий таълим муассасаларидан биридир. Унинг бинолари бўйлаб саёҳат қилар экансиз, рус  илму-фан салтанати тарихига яна бир бор қайтгандек бўласиз.

Мазкур даргоҳ Петр 1 нинг  фармонига биноан 22 январь 1724  йилда ташкил этилган.  Шохнинг талабига биноан университетда дарс бериш учун Европадан олимлар — математиклар Леонард Эйлер, Николай ва Даниил Бернулли, Христиан Гольдбах, астроном ва географ Жан Делиль, физик Георг Крафт ва бошқалар таклиф этилган.  1926 йилдан эса “барча фанга қизиқувчилар ва илмга интилганларни” очиқ маърузаларга таклиф этилади ва шу орқали оддий халқ ичида ўқишга рағбат уйғотилади. Университетнинг биринчи ректори этиб,  1747 йилда машҳур тарихчи, этнограф, академик Герхард Фридрих Миллер тайинланган.  Университетга  Михаил Ломоносов  дарс бериш учун таклиф этилиб, 1747 йили олим илк маротаба физика фанини  рус тилида ўта бошлади. Олий таълим даргоҳининг шуҳрати айнан бу ерда Фанлр Академиясининг президенти  Кирилл Григорьевич Разумовский томонидан 1758-1765 йилларда ректор этиб тайинланган ва фаолият юритган Михаил Ломоносов даврида ортди. Михаил Васильевич университетдаги фаолияти даврида Венерадаги атмосфера борлигини исботлаган. Қуёшни ўрганиб, унинг улкан оловли шар эканлигини исботлаган. 1766 йили университет ўз фаолиятини тўхтатади.

Фанлар Академиясининг илк аёл раҳбари

1783 йили  Россия Фанлар Академиясининг директори лавозимига Екатерина Романовна Дашкова тайинланади. Россия тарихида бундай лавозимга аёл киши биринчи маротаба қўйилиши эди. Айнан шу йили Питербург университетининг илмий кутубхонаси шакллантирилади. Император Екатерина II Россиянинг Ўқитувчилар семинариясига  XVIII асрда яшаб ўтган олим П. Ф. Жуков кутубхонасига мансуб бўлган 1100 жилдлик асарларни совға қилади.  Бугунги кунда университетда олий таълим даргоҳида фаолият юритган 200 та профессорларнинг шахсий кутубхонасидан китоблар сақланиб, жамғарма ҳар йили тўлдирилади. Ҳозирда  университетнинг М.Горький номидаги кутубхонасида 6,7 млн. дона китоб мавжуд.

1804  йилдан университет XVIII асрда қурилган 12 коллегия биносининг ярмида жойлашган эди.  1819 йили Александр I нинг буйруғига биноан Санкт-Питербург университети фаолиятини қайта тиклайди. 1821 йили Санкт-Питербург университететига Император университети мақоми берилади. XIX асрда Университетда турли хил илмий мактаблар ва жамиятлар фаолият юрита бошлашади: П.Л. Чебышев — в математика, Э.Х. Ленца — в физика, Д.И. Менделеева ва А.М. Бутлеровлар — в кимё, А.Н. Бекетов — ботаника, И.И. Мечников ва  А.О. Ковалевскойлар — эмбриология, И.М. Сеченов — в физиология, В.В. Докучаев — тупроқшунослик, А.А. Иностранцев —  геология, Ф.Ф. Соколов —  антик давр тарихи,  К.Н. Бестужев-Рюмин – Россия тарихи, Н.И. Кареев – Европа тарихи, В.П. Васильев ва  В.Р. Розен — в ориенталистика йўналишларини очишган.

Олий таълим даргоҳида унда учта факультет бўлган: тарихий-филологик, фалсафий-ҳуқуқий ва физика-математика.  1830 йил 10 ноябрда император Николай I  12 коллегия биносини тўлиқ университетга бериш борасида фармонни имзолайди. Қайта реконструкция қилинган бинода Университетнинг тантанали очилиши 1838 йилда бўлиб ўтади. 1854 йилда эса шарқ тиллари факультети очилган. Айнан ана шу таркибда университет1918 йилгача фаолият юритган.

 Илк докторлик диссертацияси ҳимоя қилинди

1834 йил 8 март куни олий таълим даргоҳида К.А.Неволин “Қадимда қонунчилик фалсафаси тўғрисида” деб номланган илк докторлик диссертациясинини ҳимоя қилади. 1842 йили Санкт-Питербург университетида оркестр ташкил этилади  ва 4 апрель куни композитор ва дирижер К. Б. Шуберт раҳбарлигида биринчи концерт садолари университетнинг мажлислар залида янграйди. Кейнчалик оркестрда ўз фаолиятларини машҳур мусиқачи ва композиторлар — А. Г. Рубинштейн, Н. А. Римский-Корсаков, П. Виардо, А. Е. Варламовлар фаолият олиб боришган.

1863 йилнинг июнь ойида янги университетнинг низоми қабул қилинади. Унга кўра таълим даргоҳини профессорлар Кенгаши бошқариши белгилаб қўйилади. Улар ректор, проректор, декан,  кафедра мудирлари ва профессорларни сайлаш ҳуқуқига эга бўлишган. Сайланган олимларни тасдиқлаш эса Вазир томонидан амалга оширилган. 1878 йили таълим муассасаси қошида  профессор К. Н. Бестужев-Рюмин ташаббуси билан илк маротаба «Бестужевские» номини олган Олий хотин-қизларнинг ўқув курслари очилади ва у Россияда хотин-қизларга олий таълимга эга бўлиш имконини беради.  1919  йили курслар Университет таркибига киради.

Дмитрий Менделеевнинг оламшумул ихтироси

Питербург университетининг асосий бинсига киришда машҳур кимёгар Дмитрий Иванович Менделеевнинг кабинетига киришингиз мумкин. Ҳозирда у музейга айлантирилган. Менделеев нафақат кимёгар, балки физик, иқтисодчи, метролог, технолог, геолог, метеоролог, педагог, кемасоз ҳам эди. Университетда Д. И. Менделеев 30  йилдан ошиқроқ вақт мобайнида дарс берди. Талабалар унинг маърузаларини интизорлик билан кутишарди. Менделеев молия вазири С.Виттега ёзган хатида “ўқитувчилик Ватанга хизмат қилишнинг энг яхши усули бўлиб, ўзининг кўплаб шогирдлари Россия тараққиёти ва инсоният фаровонлиги йўлида хизмат қилишаётганини”[1] қайд этади. Айнан Санкт-Питербург университетидаги педагогика фаолияти даврида олим  Кимёвий элементлар даврий жадвални тузади. Суюқликлар ва газлар физикаси борасида кашфиётлар қилади, қаттиқ жисмлар кимёси борасидаги фанни ўқув дастурига киритади, шиша ишлаб чиқариш технологиясини яратади. Биология, тиббий кимё, агрокимё,  қишлоқ хўжалик кимёси борасида кимё йўналишларини ажаратади.

Радионинг кашф этилиши

Айнан университетда илк маротаба радио кашф этилди. Ҳаммага маълум  1895 йили  Рус физика-кимё жамиятининг физика бўлимида Александр Степанович Попов  радиоалоқа борасида ўтказилган тажрибаларининг хулосалари бўйича маъруза қилади. Кейинчалик, 7 май –Радио куни деб эълон қилинади.

1896 йилнинг 24 мартида  А. С. Попов  ўзи ясаган қурилмада биринчи радиограммани қабул қилди. Радиограмма “Генрих Герц” сўзидан борат бўлиб 300 метрга  уни Поповнинг  ассистенти П. Н. Рыбкин жўнатганди.

Биринчи Россия Физика институтининг очилиши

1901 йил 9 сентябрда  Санкт-Питербург университетида  Россияда биринчи Физика институтининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бино физик Иван Иванович Боргман лойиҳасига асосан қурилиб, жиҳозланди. Боргман Физика институтининг  биринчи директори этиб тайинланди.

Университетда фаолият юритган қатор олимлар Нобел мукофотининг соҳиби бўлишган. Иван Петрович Павлов (1904), Леонид Витальевич Канторович (1938), Николай Николаевич Семёнов (1956), Лев Давидович Ландау (1962), Александр Михайлович Прохоров (1964), Василию Васильевичу Леонтьев (1973) шулар жумласидандир.

Ольга Антоновна Добиаш-Рождественская — университетнинг биринчи аёл профессори

1915 йил 1 июлда университетда  Ўрта аср Англия тарихи бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган  профессорлик унвонига эга бўлади. Профессор  лотин палеография мактабини яратган. Мария Андреевна Островская (1914) эса Россия  Шимоли халқларининг ўрта асрлардаги ҳаёти ҳақида илмий иш қилган ва университетнинг илк приват-доценти бўлган.

Университетда Россия тарихида ёрқ

ин из қолдирган утопик- социализм намоёндаси М.В. Буташевич-Петрашевский, танқидчи  Д.И. Писарев, демократ, ёзувчи ва файласуф Н.Г. Чернышевский, сиёсатшунослар: П.А. Кропоткин, Д. Благоев, П.А. Столипин, А.Ф. Керенский, П.Б. Струве,  Д.А.Медведьев мазкур факультетда таҳсил олишган В.И. Ленин ҳуқуқшунослик факультетига имтиҳон топширган.  Шунингдек университетда  таниқли ёзувчилар  И.С. Тургенев, Г.И. Успенский, Л.Н. Андреев, Д.Н. Мамин-Сибиряк, В.В. Вересаев, Я. Райнис, шоирлар  А.А. Блок, Н.С. Гумилев, композиторва мусиқачилар М.И. Глинка, И.Ф. Стравинский, А.К. Глазунов, Е.А. Мравинский, рассомлар М.А. Врубель, Н.К. Рерих, А.Н. Бенуа, И.А. Билибин, В.Д. Поленов, Н.Н.Ге, И.Э. Грабарь, Г.С. Верейский, театр намоёндалари С.П. Дягелев, А.И. Сумбатов-Южин, В.И. Качалов, А.П. Брянцевлар ўқишган.  

1916 йили университетнинг профессор-ўқитувчилик таркиби 379 ходим (81нафар  профессор, 200 приват-доцентлар, 81 ассистентдан) иборат бўлиб, таълим даргоҳида  6 394 талаба:  ҳуқуқшунослик факультетида — 3 500,  физика-математика факультетида — 2 177,  тарих-филология факультетида — 605, шарқшуносликда – 112 нафари ўқишарди.

1917 йилдаги Февраль революциясини Санкт-Питербург университети  олимлари хурсандчилик билан кутиб олишди ва Россияда олий таълимда ижобий ўзгаришлар бўлишига ишонишди. Аммо Муваққат ҳукуматнинг олий таълим тизимидан бошқа муаммолари кўп эди.  Ҳукуматдан кўнгли совуган олимлар Октябрь революциясини қўллаб-қувватлашмади.  Фуқаролик уруши даврида жуда кўп олимлар хорижга кетишди. 1920 йилларда кўпгина университет олимлари “академик иши” юзасидан хибсга олиндилар.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Ленинград давлат университети (ЛДУ) номини олган олий таълим даргоҳидан 2500 нафар талаба ва профессор- ўқитувчилар фронтга кетишди.  Университетнинг барча факультет,кафедра ва лабораторияларида мудофаа буюртмалари тайёрлана бошланди. Шунга қарамай ўқиш давом этарди. Аммо очлик ва касалликлар оқибатида 30 нафар профессор, 60 нафар доцентлар ҳаётдан кўз юмишди.

1942 йилнинг март ойида ЛДУ  Саратовга эвакуация қилинади. Ленинградда қолган жуда ҳам озчилик профессор-ўқитувчи ва талабалар қамал шароитида университетнинг бебаҳо  илмий ва маданий бойликларини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди. 1944 йилнинг июнь ойида ЛДУ Ленинградга қайтади. Шу йилнинг 2 октябридан университетда ўқув машғулотлари тикланади.

Бугунги кун

1997 йили Россия Федерациясининг ҳукумати “Санкт-Питербург давлат университети тўғрисида”ги махсус қарорини қабул қилади. Бугунги кунда олий таълим муассасасида 12 минг нафар ходимлар, 6 минг нафар профессор-ўқитувчилар (1500 нафар фан доктори, 3000 нафар фан номзодлари, 40 нафар аадемиклар) фаолият юритиб, 30 минган ортиқ талабалар турли йўналишларда таҳсил олишади. Университетда  бакалавриат йўналишида  51 та йўналиш ва 88 та дастур, 9 йўналишдаги мутахассислик ва 11 та дастур, магистратурада 38 та йўналиш, 104 та дастур мавжуд. 304 та кафедра, 21 та ресурс маркази фаолият юритиб, халқаро университетлар рейтингида 71 ўринни эгаллаб келмоқда.

2009 йили 10 ноябрь куни  Россия Президенти Дмитрий Медведьев “Санкт-Питербург давлат университети ва Москва давлат университетларининг ўзига хос мақоми тўғрисида”ги қонунга қўл қўйди. Унга кўра  университетлар давлат бюджетидан алоҳида таъминотга эга бўлиб, ўзлари мустақил равишда таълим стандартларини ва таълим дастурларини қабул қилишлари,  илмий унвонларни мустақил равишда беришлари, илмий-педагогик лавозимларга мустақил равишда танлов эълон қилишлари, ўзлари ишлаб чиқилган кўринишдаги диплом беришлари мумкин. Университетларнинг ректорлари эса фақатгина Россия Президенти томонидан тайинланади.

СПбДУ Россия университетларининг ичида биринчи бўлиб, Европа университетларининг Коимбриг гуруҳига кирди.

Наргис Қосимова

 

 

 

 

 

[1] Короткова З. Неизвестный Менделеев. [электронный ресурс. Дата обращения 04.01.2020]https://www.nkj.ru/archive/articles/2173/

Улашинг: