1 202

Масару ИБУКА УЧ ЁШДАН СЎНГ КЕЧ

— Ҳар бир ота-она ўз фарзандини келажакда етук, ақлли, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлган ва улар орзу-умидларини руёбга чиқарувчи инсон бўлиб етишишларини орзу қилишади. Аммо аксарият ҳолатларда таълим ва тарбияни айнан таълим муассасаларига юклайдилар. Болага боғча, мактаб, ўрта махсус ва олий таълим муассасасида берилган билим унинг етук инсон бўлиб етишиши учун кифоялигига барчамиз ишонамиз. Аммо сўнгги тадқиқотлар инсон миясининг имкониятлари ниҳоятда кенглиги, таълим ва тарбия болага қанчалик эрта берилса, шунчалик у ўзининг ижобий самарасини бериши исботланмоқда. Япониялик тадқиқотчи, бола ривожи ва руҳиятининг билимдони Масару Ибука таълимни гўдакка туғилганиданоқ бериш тарафдори.

Унинг фикрига кўра, катта ёшдагилар қийинчилик билан ўрганадиган нарсаларни, болалар ўйнаб илғаб олишади. Ушбу жараённинг асосини айнан таълимни ўз вақтида бера бошламоқликдадир. Айнан ана шу “вақт” қачон келишини фақатгина бола ёнида доимо бўладиган инсон, унинг онасигина билади. Ушбу китоб қисқартирилган шаклда берилиб, ёш ота-оналар, бобо-бувилар учун ўз фарзандлари ва невараларини комил инсон сифатида тарбиялашда амалий қўлланма бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.

Н. Қосимова, филология фанлари номзоди.

            Қадимдан  ўзига хос  иқтидор  —  бу  биринчи  галда  ирсий  мерос, табиат инъоми  деб  ҳисобланган.  Бизга  Моцарт  ўзининг  биринчи  концертини  уч ёшида  ёки Жон Стюарт Милл  шу ёшда классик адабиётни лотин тилида ўқий олган  дейишса,  кўпчилик  “Албатта,  ахир  улар  даҳо-ку!”  деб  қўя  қолишади. Аммо  Моцарт  ва  Миллнинг  гўдакликдаги  ҳаётинининг  таҳлили  шуни кўрсатадики,  уларни  оталари  қаттиққўллик  билан  тарбиялаб,  ўз фарзандларини  машҳур  одамлар  сафида  кўришга  интилишган.

Фикримча, Милл  ҳам,  Моцарт  ҳам  даҳо  бўлиб  туғилишмаган.  Улар  ўз  иқтидорларини намойиш  учун  гўдакликларидаёқ  зарур  шароит  яратилган  ва  ажойиб  билим берилган.  Аксинча  чақалоқ  ўз  табиатига  тескари  муҳитда  тарбияланса, кейинчалик унинг ривожланиши учун  ҳеч қандай имконият бўлмайди. Бунга энг ёрқин мисол  —  “бўри” қизалоқлар,  1920-  йиллари Калькутта (Ҳиндистон) шаҳрининг  жанубий-ғарбий  томонида  жойлашган  ғордан  руҳоний  ва  унинг хотини  томонидан  топилган  Амала  ва  Камолаларнинг  ҳаётидир. Улар қизалоқларни инсон ҳаётига қайтаришга қанчалик уринишмасин, бунинг натижаси бўлмади. Ҳаётимизда инсондан туғилган  бола — инсон, бўридан эса—  бўривачча  бўлишига  ҳеч  кимнинг  шубҳаси  йўқ.  Аммо  бу  қизалоқлар одамлар ўртасида ҳам  бўрилар орасида яшаб орттирган хатти-ҳаракатлариданқутила  олмадилар.  Демак,  чақалоқ  тушиб  қолган  муҳит  ва  муҳитдан  олган билимлари айнан унинг одамми ёки бўри бўлишини аниқлаб беради!

Ушбу  мисолни  таҳлил  этар  эканман,  мен  янги  туғилган  чақалоққа таълим  ва  муҳит  қанчалик  катта  таъсирга  эга  эканлигига  ҳақида  ўйлай бошладим.  Мазкур  масала  нафақат  баъзи  бир  болалар,  балки  бутун инсониятнинг соғлиғи ва бахти учун муҳимдир. Шунинг учун ҳам 1969 йилда мен  “Эрта  ривожланиш  Япония  асоцциацияси”  ташкилотини  очиш  билан шуғуллана  бошладим.  Миллий  ва  хорижий  олимлар  ўша  пайти  бутун  дунё аҳлининг  эътиборини  тортган  доктор  Шиничи  Сузукининг  гўдакларни скрипка  чалишга  ўргатиш  методини  тажриба-синов  синфларида  ўрганиш  ва таҳлил  этиш  учун  йиғилган  эдилар.  Ишимизнинг  ривожи  давомида  биз болаларнинг тарбиясига нисбатан қўлланиладиган  анъанавий тарбия усуллари мутлақо  нотўғри  эканлигининг  гувоҳи  бўлдик.  Биз  одатда  болалар  ҳақида ҳамма нарсани биламиз деймиз-у, аммо уларнинг реал имкониятлари хусусида аслида ҳеч нарса билмаймиз. Шу билан биргаликда жуда кўп вақтимизни уч ёшдан ошган болаларни нималарга ўргатиш кераклиги ҳақида кўп ўйлаймиз.Аммо  замонавий  тадқиқотларга  кўра,  айнан  шу  ёшга  келиб  бола  миясидаги ҳужайралар  ривожи  70-80  га  етади.  Бу  нарса  эса  биз  болани  тарбияси борасидаги  барча  хатти-ҳаракатларимизни  айнан  у  уч  ёшга  тўлгунига  қадар қаратишимиз  лозимлигини  кўрсатади.  Эрта  ривожланиш  гўдакни  фактлар  ва рақамлар билан миясини тўлдириш дегани эмас. Асосийси  —  янги тажрибани ўз  вақтида  бошлашдир.  Фақатгина  болани  кундан-кунга  тарбиялаб, парваришлаб  борадиган  инсон,  яъни  унинг  онасигина  айнан  ана  шу  керакли вақтни  ҳис  эта  олиши  мумкин.  Мен  бу  китобни  айнан  ана  шундай  оналарга ёрдам бериш учун ёздим.

Биринчи қисм

БОЛАНИНГ ПОТЕНЦИАЛ ИМКОНИЯТЛАРИ

          Болалар боғчаси — бу жуда ҳам кеч. Ҳар  биримиз  мактабда  иқтидорли синфдошимиз  бўлиб,  у  тез  орада  синф  етакчисига айланиб,  аъло  баҳоларга  ўқиганлиги,  бошқаси  эса қанчалик  уринмасин,  доимо  орқада  “қолоқлар” сафида  юрганлигини  эслаймиз.  Ёшлигимда ўқитувчиларим  менга  доимо  “Сен  ақллимисан  ёки йўқ,  аммо  бу  ирсият  эмас.  Барчаси  сенинг  тиришқоқлигингга  боғлиқ” дейишарди. Аммо менинг шахсий тажрибам шуни кўрсатадики, аълочи доимо аълочи,  иккичи  эса  доимо  фанларни  ўзлаштиришда  орқада  қолиб  келган. Инсоннинг феъл- атвори ва иқтидори туғилганида намоён бўлмай, балки ҳаёти давомида шаклланади. Анчадан буён олимлар ўртасида инсонни ирсият ёки у оладиган таълим ва тарбия шакллантирадими, деган баҳслар кетмоқда. Аммо ҳануз бу борада аниқ бир фикрга келинмаган. Бир томондан мия ҳужайралари тадқиқ  этилганида  иккинчи  томонидан  болалар  руҳияти  ўрганилганида болаларнинг ақлий ривожланиши айнан  унинг мия ҳужайралари ривожланган давр, яъни биринчи уч йилда  олган билимлари билан ўлчанади.  Ҳеч  бир бола даҳо  ҳам,  аҳмоқ  бўлиб  ҳам  туғилмайди.  Бунинг  барчаси  гўдакнинг мияси ривожланаётган  пайтда  уни  қай  даражада  рағбатлантирилишига  боғлиқ.  Бу боланинг  туғилганидан  бошлаб  уч  ёшгача  бўлган  давридир.  Болани  болалар боғчасида  тарбиялашни  бошлаш  бесамардир.  Чунки  бу  жуда  кечдир.

Ҳар бир бола яхши ўқиши мумкин, бу таълим усулига боғлиқ

         Ўқувчи,  нега  мен,  муҳандис  ва  бугунги  кунда  йирик  компания президенти  инсоннинг  эрта  ривожланиш  масалалари  билан  қизиқиб қолганимга  ҳайрон  бўлса  керак.  Бунга  мени  шахсий  муаммолар  ундади. Менинг  фарзандим  ақлий  ривожланишдан  орқада  қолмоқда  эди.  Болам гўдаклигида  мен  ундаги  мавжуд  муаммолар  билан  у  барча  одамлар  қаториетук  инсон  бўлиб  етишиши  мумкинлигини  хаёлимга  ҳам  келтирмас  эдим. “Қолоқ  болалар  йўқ,  барчаси  таълим  усулига  боғлиқ”  лигини  эътироф  этган профессор  Шиничи  Сузуки  менинг  кўзимни  очди.  Профессор  Сузукининг гўдакларни  скрипка  чалишга  ўргатувчи  “Иқтидор  тарбияси”  қанчалик ҳайратомуз натижаларини беришини гувоҳи бўлгач, мен ўз вақтида фарзандим учун  ҳеч  нарса  қилмаганимдан  афсусландим.  Мен  биринчи  маротаба талабалар чиқишлари муаммоси билан шуғулланганимда, бизнинг таълимимиз нега  қониқмаслик  ва  агрессивликни  келтириб  чиқаришини  ўйлаб  қолдим. Аввало  мен  ана  шу  қониқмаслик  университет  таълимининг  яхши  йўлга қўйилмаганлигида деб ўйладим. Аммо ўрта мактаб тизимини ўргангач, болага боғчадан  бошлаб  таъсир  ўтказиш  ҳам  кечлигини  англаб  етдим.  Профессор Сузуки  ўзининг  ноёб  ўқитиш  усулини  30  йилдан  буён  амалиётда  синаб келмоқда.  У  катта  синфларда  яхши  ўзлаштирадиган  ва  ўзлаштирмайдиган болалар  ўртасидаги  фарқ  катталигини  кўргач,  бошланғич  синф  ўқувчилари билан  шуғуллана  бошлади.  Сўнг  эса  гўдакларни  скрипка  чалишни  ўргата бошлади. Чунки у скрипкачидир.

Эрта ривожланиш даҳоларни яратишни мақсад қилиб қўймайди

      Мени  кўпинча  эрта  ривожланиш  даҳоларни  тариялайдими?  деб сўрашади. Албатта, йўқ. Эрта ривожлантиришнинг асосий мақсади—  болани таълим  орқали  аққли,  меҳрибон,  топқир  қилиш  ва  унга  соғлом  тана  бахш этишдир. Агарда инсонлар жисмоний камчиликка эга бўлмаса бир хил  бўлиб туғилишади  ва  уларнинг  ақлли  ёки  аҳмоқ,  агрессив  ёхуд  меҳрибон  бўлиб етишишлари  асосан  боланинг  олаётган  тарбисига  боғлиқ.  Эрта ривожлантиришни  қўллашдан  асосий  мақсад  ҳам  бахтсиз  болаларни тарбияламаслик. Болани скрипка чалишга у келажакда буюк скрипкачи бўлиш учун эмас, ёки тил ўрниши у катта бўлганида  машҳур тилшунос бўлиши учун эмас, балки  унда яширинган чегарасиз имкониятларни очиб, ҳаётда ўз ўрнига топишга  ёрдам  беришдан  иборатдир.  Боланинг  мияси  ҳайвон  боласининг миясидан фарқли ўлароқ,  тоза оқ қоғоз кабидир. Унга нима ёзилса, келажакда бола айнан ўша инсон бўлиб етишади.

Инсон  мияси  1,4  миллиард  ҳужайрадан  ташкил  топган  ва  чақалоқнинг миясида уларнинг аксарияти ҳали дунёни билиш учун жалб этилмагандир.

Ҳужайралар  ўртасида  кичик  ўсимталар  бўлиб,  гўдак  катта  бўлган  сари улар бир бири билан боғланадилар. Ҳужайраларнинг фаол шаклланиши айнан инсоннинг туғилганидан  бошлаб уч ёшгача бўлган даврни қамраб олади. Шу пайтда ҳужайралар 80 фоизгача бирикади.

Уларнинг  ривожланиши  мия  фаолиятини  фаоллаштириб,  унинг имкониятларини  кенгайтиради.  Олти  ойлик  чақалоқнинг  мияси  50  фоиз имкониятларини  ишга  солса,  уч  ёшлигида  бола  буни  80  фоизга етказади. Албатта  инсон  мияси  уч  ёшдан  кейин  ҳам  ривожланишда  давом  этади. Уч ёшгача орқа мия ривожланса, 4 ёшдан бошлаб унинг олди қисми фаоллашади. Фикрлаш, эҳтиёж, ижод, ҳиссиётлар уч ёшдан сўнг ривожланса-да, уларнинг асосида айнан уч ёшгача олинган билим ва ахборот ётади.

Боланинг  бошқаларни  фарқлай  олиш  қобилияти  олти  ойда  билинади, айнан  шу  пайтда  унда  уялиш  ҳисси  ҳам  уйғонади.  Бола  аниқ  ва  равшан ўзининг ота-онаси ва яқинларини бегоналардан фарқлайди. Замонавий тарбия усуллари  “қаттиққўллик”  ва  “барча  нарса  мумкин”  деган  тушунчаларнинг ўрнини  алмаштириш  орқали  хато  қилади.  Аксарият  замонавий  педагоглар ахборотнинг  кўплиги  боланинг  асаб  тизимига  салбий  таъсир  кўрсатади,  деб ўйлашади.  Улар  болани  ўз  ҳолига  ташлашни  маслаҳат  беришади.  Бошқалар эса айнан шу ёшда бола эгоист бўлиб, фақатгина ўз эҳтиёжларини қондириш учун  ҳаракат  қилади,  дейишади.  Аммо  бола  боғча  ёки  мактабга  бора бошлагач,  уни  қатъийлик  билан  тарбиялаб,  ўргата  бошлайдилар.  Бирдан “меҳрибон”  оналар  “қаттиқўл”  бўлиб  қоладилар.  Аслида  эса  бунинг  акси бўлиши  лозим.  Инсон  туғилганиданоқ  у  билан  қаттиққўл  ва  меҳрибон, ривожлана  бошлагач  эса  унинг  иродаси  ва  “мен”ини  ҳурмат  қилиш  лозим. Яъни  эрта  ёшда  болани  “қўйиб”  юбориш  ва  бирданига  қаттиққўллик  билан уни  тарбиялаш  фарзандингиздаги  мавжуд  иқтидорни  очилмаслигига  олиб келиши мумкин. Чунки шу пайтгача эркин бўлган бола мияси,  бирдан содир бўлган ўзгаришларга қаршилик кўрсатади.

Гўдак нималарга қодир?

        Катталарнинг  “қийин”  ва  “осон”  деган  тушунчалари  болалар  учун тушунарсиз.  Биз,  катталар  бу  китоб  бола  учун  қийин  ёки  гўдак  классик мусиқани  баҳолашга  қодир  эмас,  деб  ўйлаймиз.  Аммо  нимага  асосланиб шундай деймиз?

Бола учун инглиз тилими, япон тилини ўрганишдаги қийинчиликми, Бах мусиқасининг  ноталари  ёки  болаларнинг  ашулаларини  ёдлашми  фарқи  йўқ. Ҳиссиётларга  асосланиб  қилинган  хулоса  билимларга  боғлиқ  эмас,  балки билим ҳиссиётларга халақит бериши мумкин. Кўпчилик  машҳур суратга қараб “У  ажойиб!”  дейишлари  мумкин.  Аслида  эса  у  сурат  уларни  мутлақо қизиқтирмаган  бўлиб,  фақатгина  рассомнинг  исми  ва  унинг  нархигина суратни  сиз  учун  қадрли  қилади.  Бола  эса  ҳақиқатгуй.  Агарда  бирор  нарса унга қизиқ бўлса, у тўлиқ у билан шуғулланади ва тезда ўзлаштиради.

 Гўдак “тўққиз” сонидан кўра “каптар” ни тезроқ фарқлайди

     Яқинда мен  Фуджисавадан  28  ёшли онадан хат олдим. Унинг 2,5  ёшли ўғилчаси  2 ёшидан бошлаб автомобиль русумларини  ёдлай бошлаган. Ва бир неча ой ўтгач, 40 дан ошиқ Япония ва хориж автомобилларнинг русумларини фарқлай  олган.  Баъзида  у  усти  ёпилган  автомобилнинг  русумини  ҳам адашмасдан  айтиб  берар  экан.  Яқинда  эса  30  дан  ортиқ  мамлакатларнинг, хусусан,  эсда  олиб  қолиш  қийин  бўлган  Монголия,  Панама,  Ливан байроқларини  фарқлай  олган.  Айтиш  жоизки,  кўпчилик  катталар  ҳам  буни амалга ошира олмайдилар. Гўдак таҳлил этмай, предметларни фарқлай олиш қобилиятига эга. Таҳлилни у кечроқ ўрганади. Бунга  ёрқин мисол сифатида у ўз  онасининг  юзини  бошқалардан  фарқлай  олишидир.  Чақалоқлар онасидан бошқа  одам  уларни  қўлга  олса  йиғлай  бошлашади,  ўз  волидаларига  эса жилмаядилар.

Тажриба  сифатида  мистер  Исао  Ишии  бизнинг  Эрта  ривожланиш ассоциациямизда  хитой  ёзувидан  дарс  беради.  Ҳали  уч  ёшга  тўлмаган болакайлар осонгина мураккаб Хитой иероглифларини эслаб қолишади. Чунки улар образларни ёдда сақлаб қолиш қобилиятига эгадирлар.

Болага математикадан кўра алгебрани тушуниш осон

Математиканинг фундаментал ғояларидан бири қаторлар назариясидир. Аввал сонларни, сўнг геометрия ва алгебрани ўрганган катта ёшдаги одам уни тушунишга  қийналади.  Бола  эса  қаторлар  назарияси  ёки  кўпайтириш назариясини  осон  тушунади.  Математикани  ўргатиш  бўйича  ўз  усули  билан машҳурликка  эга  бўлган  мадам  Ришени  Феликс  болани  туғилганиданоқ математикага  ўргатиш  мумкинлигига  ишонади.  “Қатор”  ёки  “кўп  сонлар”  – булар  умумий  сифатга  эга  бщлган  предметлар  жамланмасидир.  Бола  улар билан кубиклар билан ўйнай  бошлаганиданоқ танишади.  У ҳар бир кубик бу “қатор”нинг  бир  элементи  бўлиб, бир уюм  кубиклар бир қатор, учбурчаклар иккинчи  қатордир.  Предметларни  маълум  бир  тавсифига  кўра  гуруҳлар тақсимлаш  каби  ушбу  оддий  ғоя  қаторлар  назарияси  асосини  ташкил  этади. Боланинг  мияси  кўпайтириш  назариясини  осон  қабул  қилиб,  бу  алгебра асосларини  тушунишга  туртки  бўлади.

 

Улашинг: