809

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ

Сиз Коррупцияга муросасизмисиз? Порахўрликни фош этувчи мақолалар ёзганмисиз? Кўрсатув ёки эшиттириш тайёрлаганмисиз? Ўз постларингизда дата-журналистика инструментлари ёрдамида порахўрларнинг кирдикорларини фош этганмисиз? Унда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловда ўз материалларингиз билан иштирок этинг! 11 нафар энг фаол журналистлар 11 та ҳудуддан таклиф этилади!
— Энг яхши журналистик суриштурув;
— Энг яхши интервью;
— Дата –журналистика инструментлари қўлланган энг яхши материал;
— Визуаллашган маълумотлардан унумли фойдаланган журналист каби йўналишларда ғолиблар аниқланади.

Танловга 2019 йилнинг 1 августидан 25 декабрига қадар эълон қилинган материаллар қабул қилинади.
Ўз материалларингизни anticorrupshion@mail.ru электрон почтасига топширишингиз мумкин.

Улашинг: