Жорий йилнинг 15 март куни Жиззах давлат педагогика институтида АҚШ нинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида инглиз тилини ўрганишнинг инновацион тажрибасига бағишланган конференция бўлиб ўтади. Халқаро конференция Ш.Рашидов кўчаси, 4 уй манзили бўйича жойлашган Жиззах давлат педагогика институтида ташкил этилиб, унда АҚШдан Фулбрайт дастури бўйича 12 нафар инглиз тили ўқитувчиси ва ассистентлар ҳамда уларнинг Урганч, Тошкент, Фарғона, Наманган, Андижон, Самарқанд ва Жиззах шаҳрида жойлашган университет ўқитувчилари иштирок этадилар. Анжуманда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида инглиз тилини ўқитиш сифатини оширишни таъминлаш мақсадида тил ўқитиш бўйича таълимдаги муаммолар кўтарилиб, мазкур соҳадаги услублар, ёндошув ва тажрибалар алмашинилади.
Анжуманда қатнашиш учун мазкур ҳавола орқали рўйхҳатдан ўтиш мумкин: http://jspi.uz/conference/one-day-international-conference-focusing-on-21st-english-language-teaching-methodology/
Тўлиқ маълумот учун алоқалар:
Анора Жабборова
Тел: 998911961514
Электрон почта: jabbarova.anora86@gmail.com
- Vivianna Marcel, English Language Fellow
Tel: 998933016000
Email: e.v.marcel@hotmail.com