1 435

Олий ўқув юртларининг барча йўналишларидаги тўлов контракт миқдори (тўлиқ рўйхат)

Олий таълим муассасаларида  1 сентябрдан тўлов-контрактнинг янги нархлари белгиланди. Олий таълимнинг барча йўналишларидаги тўлов контракт миқдори  билан қуйидаги тўлиқ рўйхат орқали танишиб олишингиз мумкин.

2018/2019 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида

БАКАЛАВРИАТ
таълим йуналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати
(энг кам иш ҳақи миқдорида)

—  Педагогика, шу жумладан касбий таълим
—  Гуманитар фанлар
—  Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар
—  Социология ва психология
—  Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари
—  Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация
—  Ижтимоий таъминот
—  Спорт фаолияти
—  Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги

45 баробар – 8 млн 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг)

—  Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти
—  Журналистика ва ахборот
—  Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари
—  Архитектура ва қурилиш
—  Хизмат кўрсатиш соҳаси
—  Транспорт

46 баробар – 8 млн 477 минг 800 сўм (илгари 7 миллион 250 минг)
—  Санъат
—  Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш
50 баробар — 9 млн 215 минг сўм (7 млн 900 минг)

—  Иқтисод
—  Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент
—  Соғлиқни сақлаш
55 баробар – 10 млн 136 минг 500 сўм (илгари 8 млн 800 минг)

—  Жаҳон сиёсати
—  Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар
—  Ҳуқуқ
60 баробар – 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг)

манба:http://xs.uz/uzkr/post/olij

Улашинг: