АҚШ нинг халқаро ривожлантириш Агентлиги (USAID) силга қарши кураш бўйича USAID дастури доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги шунингдек Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш Маркази (ЖҚТМ) билан ҳамкорликда эълон қилади:
«СИЛНИНГ ДАВОСИ БОР!» МАВЗУСИНИ ОАВ да ЭНГ ЯХШИ ЁРИТГАН
ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН ТАНЛОВ
МАҚСАДЛАР
«Силнинг давоси бор!» мавзусидаги танловнинг асосий мақсадлари – сил ва унга қарши курашиш бўйича асосий масалалар ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш, «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» га мувофиқ аҳолининг касалланиш кўрсаткичларини камайиши ва аҳолининг яшаш давомийлигини узайишини амалга ошириш, сил беморларига нисбатан бағрикенглик ва маъсулиятли муносабат, сил масалалари бўйича ижтимоий мулоқотни фаоллаштиришда журналистлар ролини кучайтиришни таъминлаш.
МАВЗУГА ДОИР МАСАЛАЛАР
Сил – юқумли касаллик бўлиб, унинг тарқалишини асосий сабабларидан бири касалликнинг юқиш йўллари, уни олдини олиш усуллари ва даволаш ҳақида аҳолининг етарли даражада хабардор эмаслигидир. Сил касаллиги тўғрисида нотўғри, уйдирма тасаввурлар ва уларни фош қилиш, сил билан оғриган беморлар ва уларнинг оилаларига нисбатан жамиятда бағрикенглик муносабатларини шакллантириш. Бутунжаҳон силга қарши кураш кунига бағишланган акцияларнинг ўтказилиши – 2018 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан қуйидаги шиори остида ўтказилади: «СИЛДАН ҲОЛИ ДУНЁ УЧУН ЙЎЛБОШЧИЛАР ТАЛАБ ЭТИЛАДИ. СИЗ ТАРИХНИ ЯРАТА ОЛАСИЗ. СИЛ ТУГАТИЛАДИ» (WANTED: LEADERS FOR A TB-FREE WORLD. YOU CAN MAKE HISTORY. END TB.).
НОМИНАЦИЯЛАР
Танловга қуйидаги номинациялар бўйича ишлар қабул қилинади:
• ОАВ матбуотидаги энг яхши нашр
• энг яхши телесюжет (дастур)
• энг яхши радиосюжет (дастур)
• Интернет-ОАВдаги энг яхши материал
• Ўзбекистонда силга қарши курашга уюшма аъзоларини (волонтёрлар, врачлар, давлат арбоблари ва ҳоказо) қўшган ҳиссалари ёритилган энг яхши нашр/маълумот.
ТАНЛОВГА ЮБОРИЛАДИГАН ИШЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ўзбекистонда сил касаллигига оид теле- ва радио дастурлар, газета ҳамда журналдаги мақолалар, шунингдек Интернет – нашрлар танловга тақдим этилиши мумкин. Танловга 2018 йилнинг 1 январидан 2018 йилнинг 30 августигача чоп этилган мақолалар ва эфирга узатилган ишлар қабул қилинади. Таҳлилий жанрдаги материалларга устуворлик берилади. Танлов натижалари 2018 йилнинг сентябр ойида бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.
ИШЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ МУДДАТИ
Ишлар қуйидаги манзил бўйича 2018 йилнинг 1 мартидан 2018 йилнинг 1 сентябригача қабул қилинади: Ўзбекистон Республикаси, 100015, Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 71 уй, Ўзбекистондаги Project HOPE филиали, «Танловга» деб белгиланган бўлиши лозим, шунингдек қуйидаги электрон почта манзилига: EGodunova@projecthope.org
МАЖБУРИЙ ШАРТЛАР
• Ҳар бир иштирокчи тақдим этадиган ишлари миқдори 10 тадан ортиқ бўлмаслиги. Чоп этилган материалларнинг асли ёки нусхаси, радио ва теле кўрсатувларнинг электрон ташувчилардаги қайдлари қабул қилинади. Илова хатида қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим: номинация, қатнашчининг ФИШ, манзили, телефон рақами, муаллифнинг электрон почта манзилини, ОАВ даги иш жойи ва чоп этилган (ёки эфирга узатилган) материал санаси, шунингдек нашр тиражи, Интернет-сайтлар учун – кунига ташриф буюрувчилар сони.
• Нашр этилмаган ва эфирга узатилмаган, шунингдек Интернет-сайтларга жойлаштирилмаган материаллар кўриб чиқилмайди.
• Жўнатилган ишлар орқага қайтарилмайди, юборилган ишларнинг йўқолиб қолиши ёки уларга зарар етган тақдирда қатнашчилар олдида ташкилотчиларга моддий жавобгарлик юклатилмайди.
• Муаллиф (муаллифлар) ни Ўзбекистондаги USAID нинг силга қарши кураш Дастурига алоқадорлиги аниқланган ҳолатда, ташкилотчилар – танлов натижаларини қайта кўриб чиқиш ёки ўша муаллифга тегишли ишларни танловдан чиқариб юбориш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
ҲАКАМЛАР ҲАЙЪАТИ
Ҳакамлар ҳайъати таркибига Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖҚТМ вакиллари, фтизиатрия соҳасидаги етакчи экспертлар, шунингдек сил масалалари билан шуғулланувчи USAID вакиллари таклиф этилади.
Қуйидаги мезонларга мувофиқ танловдаги ҳакамлар ҳайъати ҳар бир номинация бўйича ғолибларни белгилайди:
1 – мезон: Материал сил ҳақида таҳлилий ва муҳим хабарлардан, шунингдек силнинг давоси бор эканлиги ва у наслдан – наслга ўтмаслиги ҳақидаги маълумотни ўз ичига олиши, шу билан бирга, сил диагностикаси, даволаниши, профилактикаси, тарқалиш йўллари ва айни кундаги эпидемиологик ҳолатлар юзасидан замонавий ва аниқ тасаввурга мос келиши керак.
2 – мезон: Материал сил билан касалланган беморларга жамият босимини пасайтиришга хизмат қилиши, нотўғри стереотип ва дискриминацияни бартараф қилишни камайишига, шунингдек жамиятда сил касаллигидан азият чеккан бундай инсонларга нисбатан бағрикенглик муносабатини шакллантиришга, шунингдек журналистларнинг касбий этик меъёрлари талабларига тўғри келиши зарур.
3 – мезон: Материал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг силга қарши кураш дастури фаолияти тўғрисидаги тасаввурларни кўрсата олиши лозим (мамлакатда силни назорат қилишдаги алоҳида тадбирларни ёки фаолиятларни таҳлилий жанрларда ёритиб бериш).
Ҳакамлар ҳайъати кучли тўртталикка кирмаган, финалга етиб келмаган конкурс иштирокчиларини қўшимча тарзда махсус дипломлар ва мукофотлар билан тақдирлаш ҳуқуқига эга.
МУКОФОТЛАШ
Ҳар бир номинация бўйича ғолиблар 2018 йилнинг сентябрида тақдирлаш маросимида диплом ва совринлар билан мукофотланади. Маросим ўтказиладиган сананинг аниқ куни қўшимча тарзда эълон қилинади. Вилоятлардан келган ғолибларнинг йўл ва турар жой ҳаражатлари танлов ташкилотчилари томонидан қопланади.
Маъсул шахс:
Танлов администратори Екатерина Годунова
Телефон: +998 97 444 69 82
Электрон почта манзили: EGodunova@projecthope.org