1 593

Тошкентда Миллий саратон марказига мия саратонини даволовчи 2,9 млн. АҚШ долларлик  дори воситаси беғараз тақдим этилди

Тошкентда Ўзбекистондаги агрессив мия саратони билан касалланган беморларни даволаш учун умумий қиймати 2,9 миллион доллар бўлган мия саратонини даволашда қўлланилувчи «Темодар» дориси   халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти “Project HOPE” томонидан Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий-амалий маркази (Миллий саратон маркази)га  беғараз ёрдам сифатида тақдим этилди. Маросимида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Спратлен хоним билан бирга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев ҳамда “Project HOPE” ташкилотининг Европа ва Евросиё бўйича Минтақавий директори Мариам Сианозова ҳам иштирок этдилар.

“Бугунги тадбир Ўзбекистон фуқароларининг саломатлиги ва фаровонлигини яхшилаш йўлида меҳнат қилаётган Ўзбекистон ҳукумати, хусусий сектор ҳамда Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID)нинг ҳамкор ташкилоти ўртасидаги муваффаққиятли мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигининг натижасидир”, — деб таъкидлади элчи Спартлен хоним ўз нутқида. Айтиш жоизки ушбу дори АҚШнинг Нью-Жерси штати Кенилуорс шаҳрида ишлаб чиқарилиб, у “Merck Sharp & Dohme” фармацаевтика компанияси томонидан  АҚШдан Ўзбекистонга бепул етказиб берилишини таъминлади.

-1991 йилдан бери “Project HOPE” Ўзбекистонга умумий қиймати 106 млн. АҚШ доллардан зиёд бўлган миқдордаги дори-дармонлар ва тиббий материалларни донорлик ёрдами сифатида тақдим этди. “Project HOPE” лойиҳаси ушбу муҳим тиббий воситаларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан узоқ муддатли ҳамкорлиги доирасида мамлакатнинг соғлиқни сақлаш борасидаги эҳтиёжлари қондириш учун етказиб беришга кўмаклашганидан жуда ҳам мамнундир», — деди “Project HOPE” нинг Европа ва Еврооси

ёнинг минтақаси бўйича Бош директори доктор Мариам Cианозова. -Биз қарийб

йигирма йил давомида мамлакатнинг соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги эҳтиёжларига асосланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ёрдам бериб келмоқдамиз. Саратон касаллигига чалинганларнинг ҳаётини сақловчи муолажа воситаларини беғараз тақдим этганликлари учун АҚШдаги шерикимиз Мерcк & Cо компаниясига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баходир Юсупалиев ўз чиқишида 20 йиллик ҳамкорлик мобайнида “Project HOPE” ва унинг ҳамкорлари Ўзбекистон халқининг саломатлиги ва фаровонлигини яхшилаш мақсадида беморларнинг ҳаётлари учун зарур бўлган жуда кўплаб дори-дармонларни тортиқ этганлигини қайд этди. “Мен мазкур дори-дармонларни беғараз тақдим этганликлари учун “Project HOPE” ташкилоти ва “Мерк” компаниясига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ушбу дори-дармонлар беморларни даволашда қўлланилиши учун бутун мамлакатимиздаги онкология диспансерларига тарқатилади” деди у.

Миллий Саратон Марказининг директори Мирзағолиб Тилляшайхов “Беғараз тақдим этилган дори-дармонлар мамлакатдаги мия саратонига чалинган беморларнинг ҳаётини таъминлаш муолажасига бўлган эҳтиёжларининг аксарият қисмини қоплашини” таъкидлади.

— «Темодар»  дори воситаси  нафақат мия саратони, балки и  саратоннинг меланома турида, ҳамда  мия саратони меастазаларини бартарф этишда ҳам қўл келади, деди биз билан суҳбатда Марказнинг кимётерапия бўлимининг раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Сергей Камишев. – Мазкур дори бизда ишлаб чиқарилмайди, “Мерк” фирмаси дунёда ягона уни ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. Мазкур дорининг дунёда бошқа муқобили йўқ. Дори воситаларини қўллаш халқаро агентлиги (АҚШ)нинг тавсияларига кўра  ун тимодарм мия саратонининг бошланғич босқичида қўлланилса, у касалликни даволаши мумкин. Оғирроқ босқичларда у бемор умрини анчагача узайтиради.  Мазкур беғараз ёрдам  саратон билан касалланган беморларнинг ҳаётини яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ушбу тиббий хайрия “Project HOPE” Ўзбекистон фуқаролари соғлиғи ва фаровонлигини яхшилаш борасидаги узоқ муддатли аҳдига содиқ қолаётганлигининг рамзидир. 1999 йилдан бери инсонпарварлик ёрдами сифатида етказиб берилаётган дори-дармон ва тиббиёт воситалари билан бир қаторда, “Project HOPE” оналар ва болалар саломатлигини яхшилаш, сил касаллиги ва ОИВ тарқалишини тўхтатиш бўйича самарали ва мақсадли тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўмаклашиб келмоқда. Ҳозирги кунда “Project HOPE” Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) билан ҳамкорликда ЮСАИДнинг Ўзбекистонда сил касаллиги юкини камайтиришни ва касалликнинг кўп дори-дармонга чидамли шаклларини олдини олишга қаратилган, умумий қиймати 7,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 5 йиллик Силга қарши кураш дастурини амалга ошириб келмоқда. Дастур кенг қамровдаги фаолиятлардан иборат бўлиб, улар жумласига соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, идоралараро мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни такомиллаштириш, шунингдек, сил касаллигини диагностикаси ва даволашдан фойдаланишни кенгайтириш йўналишлари бўйича тиббиёт ходимларини ўқитиш кабилар киради.

Наргис ҚОСИМОВА, журналист

 

 

Улашинг: