1 166

“ҚИРҚҚИЗ” ҚАЛЪАСИДА 40 ТА ҚИЗ БЎЛГАНМИ?

Ўз атрофига 40 та ўқимишли қизларни тўплаган малика Гавҳар бостириб келган ёв билан аёвсиз курашади. Унинг 40 та қизи ҳалок бўлади. Қонга беланган малика қалъадан чиқиб, душман шоҳи билан якка курашмоқчи эканлигини айтади ва бошидан дубулғасини олади. Қирқ кокили бели узра ёзилган соҳибжамолни кўрган шоҳ “қани энди менинг аскарларим ҳам шу қизлардек бўлса эди” дея, отдан тушиб, маликани қўлини ўпади ва  “Мен Термез гавҳарини кўрдим, менга шу етарли” дея, ўз қўшинини ортга қайтаради. Зўрға турган малика эса ерга йиқилиб, жон беради.