455

COVID-19 пандемияси даврида кекса одамларнинг ҳуқуқлари ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши керак

 

Бутун Европа бўйлаб, Испаниядан тортиб Сербиягача, кекса одамлар учун мўлжалланган уйлар COVID-19  инфекциясининг қизғин ўчоқларига айланди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, узоқ муддатли даволаш муассасаларида истиқомат қилувчи одамлар Европада коронавирусдан вафот этганларларнинг ярмигача қисмини ташкил этмоқда.

Вируснинг дунё бўйлаб одамлар ҳаётига чек қўйиши ҳақидаги юракни ҳаяжонлантирадиган статистик маълумотлар орасида мана шу рақам менинг диққат эътиборимни жалб қилди. Ушбу рақам бизнинг кўз ўнгимизда рўй бераётган тасаввур қилиб бўлмайдиган фожиани ёритмоқда, аммо негадир бу ҳолат ҳайратланарли даражада жамоатчилик эътиборини унчалик жалб қилмаябди.

Парвариш кўрсатиладиган муассасаларда яшайдиган кекса одамлар умумий аҳолининг атиги бир заррача қисмини ташкил қилади — масалан, Европада киши бошига қариялар уйида истиқомат қиладиган кишилар сони энг кўп бўлган мамлакат, Германияда, кексалар сони аҳолининг деярли 1 фоизини ташкил қилади ҳолос. Бу эса вирус туфайли келиб чиқадиган ўлим ҳолатлари орасида қариялар уйлари аҳолисининг қисми ҳаддан ташқари кўпиртириб кўрсатилгани тўғрисида тушунча беради.

Умуман олганда, кекса одамларга пандемия жуда ёмон таъсир қилади. Уларда COVID-19 туфайли оғир касалликка чалиниш хавфи юқори ва ўлимнинг 95 фоизи 60 ва ундан катта ёшдагилар орасида содир бўлмоқда. Бу эса аҳолисининг аксарият қисмини кекса одамлар ташкил қиладиган минтақа, Европа, ўз чегаралари ҳудудида пандемияни мана шундай катта вайрон қилиш кучи билан бошидан кечираётганини сабабларидан биридир.

Ўз навбатида кекса одамлар нафақат соғлиқни сақлаш тизими томонидан кўрсатиладиган хизматлар инқирозига дуч келишмоқда: вирусни тарқалишини олдини олиш чоралари таркибидаги жисмоний масофаланиш (нотаниш тарзда ижтимоий масофаланиш деб номланади), шунингдек, уларнинг ҳаёти ва турмуш тарзига номутаносиб таъсир кўрсатмоқда, чунки улар ўзлари ишонган кўпчилик хизмат турларидан, ёрдам ва ғамхўрлик кўрсатувчилардан маҳрум.

Кўпинча эътибордан четда ва қаровсиз қолган, қариялар уйларида яшайдиган кекса одамлар, энг ҳимоясизлар қаторига киради. Атрофида ўз яқинларисиз ва баъзан, етарлича молиялаштирилмаган ва зиммасига ҳаддан зиёд кўп иш юклатилган муассасалар томонидан минимал даражада парвариш қилинадиган ҳолда ёлғизликда вафот этаётган қариялар ҳақида даҳшатли ҳикояларни эшитмоқдамиз.

Ҳозирги кунда қариялар уйларида юз бераётган фожиалар битта, аммо бу бизнинг кекса одамларга кўрсатадиган эътиборимизда қандай қилиб муваффақиятсизликка учратаётганимизни ифодалайди. Пандемия бу муваффақиятсизликка енгил нажот бўлди, аммо бу ҳолат COVID -19 билан бошланмади. Европадаги мамлакатлар тез кексаймоқда — ҳар тўрт кишидан бирининг ёши аллақачон 60 ёшдан ўтди — жамиятлар ўсиб бораётган кекса одамларнинг фаровонликда яшаши, соғлиғини мустаҳкамлаши, ўз жамоалари ва ҳамжамиятларида фаол хаёт кечиришлари учун шароит яратиш мақсадида сай-харакат қилиб келмоқда.

Аксинча, кўплаб кекса одамлар бепарволикни, қашшоқликни, ижтимоий четланиш ва яккаланишни бошдан кечирмоқдалар — бу муносабат пандемия туфайли янада оғирлашмоқда. Балки бундан ҳам ачинарлиси, жамоат нутқининг уларга озми-кўпми ёки кўп сонли маданий кесатиқлар орқали, улар ўз ёши туфайли малол келадиган, аҳамиятсиз ва ҳатто сарф-ҳаражат талаб бўлиб қолганлиги ҳақида гапирилишидир.

Умид қиламанки, бу инқироз ва унинг кўплаб кекса одамларга етказадиган даҳшатли таъсири жамиятдаги қарияларга бўлган муносабатимиз ва уларга нисбатан диққат-эътиборимиз учун бурилиш нуқтаси бўлади. ЮНФПА, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармасида, биз нафақат пандемия пайтида кекса одамларни қўллаб-қувватлаш учун ҳукумат ва фуқаролик жамиятидаги шерикларимиз билан кўп ишлаймиз. Шу билан бирга, уларнинг қадр-қиммати ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини ва улар интеграциялашган ҳолда ҳамда ўз жамоаларида иштирок этишларини таъминлаш борасида фаолият олиб борамиз.

Ҳозир, кўплаб давлатлар инқирозни қандай қилиб имкониятга айлантириш мумкинлигини кўриб чиқмоқдалар. Буни амалга ошириш учун ҳукуматлар томонидан тўртта муҳим қадам мавжуд:

  1. COVID-19га жавобан амалга оширилаётган ҳаракатлар мажмуасида кекса одамларни ҳимоя қилишни устувор ўринга қўйиш. Бунинг ичига кекса одамларнинг тенг ҳуқуқ ва қадр-қимматини қўллаб-қувватлаш тўғрисида аниқ бир оммавий хабарларни юбориш ва жамоат мажбуриятлари оддий хизмат доирасидан ташқарига чиқишини намойиш қилиш киради. Хизматларнинг узлуксизлигини таъминлаш, уларга ғамхўрлик қилаётганларни қўллаб-қувватлаш, изоляция қилинган одамларга етиб бориш учун рақамли технологиялардан фойдаланиш — инқироз оқибатларини юмшатиш учун кўп ишларни бажариш мумкин.

 

  1. Кекса одамларнинг овозларини тинглаш. Ушбу инқирозга жавобан ва келажак учун сиёсатни ишлаб чиқишда биз кекса одамларнинг гапларига қулоқ солишимиз даркор. Маҳаллий ҳамжамият вакиллари билан алоқада бўлиш нохолисликни олдини олиш ва ҳақиқий эҳтиёжларга жавоб берадиган ечимларни топишда муҳим аҳамиятга эга.

 

  1. Оммавий нутқ ва амалиётда ёшни таъкидлашга қарши кураш. Ушбу инқироз даврида янада кўпроқ юзага келган кенг тарқалган камситиш ва салбий стереотипларга нисбатан чидамлилик бўлмаслиги лозим. Авлодлараро бирдамлик ва ҳамжиҳатликка асосланган ғояни илгари суриш ва кекса одамлар кўрсатган қимматли ҳиссалари ижтимоий меъёрлар ва муносабатларни ўзгартириш учун ҳал қилувчи рол ўйнайди.

 

  1. Ёш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда қонуний ва сиёсий тузилма ва бюджетларни қайта кўриб чиқиш. Энди инқироздан ташқарига қараб, соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик ва ижтимоий таъминот каби соҳаларда нималарни ўзгартириш кераклигини кўриб чиқиш вақти келди, шунда давлатлар тезкор демографик ўзгаришларнинг оқибатларини енгиш билан баробар кекса ёшдаги аҳолининг ҳуқуқ ва танловларини таъминлай оладиган шароитда бўлади.

Ўз фикримизда аниқ бўлайлик: инқироз пайтида жуда кўп кекса одамларнинг ўлими муқаррар эмас эди. Бу бизнинг муваффақиятсизлигимизнинг тўғридан-тўғри натижаси — уюшмалар, муассасалар ва маданиятлар томонидан кекса авлод ҳаёти ва фаровонлиги учун тенг эътибор ва аҳамият бермаслиги оқибатидир. Биз ўтмиш хатоларидан сабоқ олишимиз ва жамиятнинг муҳим устунлари сифатида: ўқитувчи ва мураббий, васий ва кўнгиллилар, ҳикоячилар ва ижодкорлар, маданият тарқатувчилар ва биз баъзан одатий деб ҳисоблайдиган ҳуқуқлар учун курашчилар сифатида кекса одамларнинг аҳамияти тан олинадиган ва қариялар қўллаб-қувватланадиган барча ёш вакиллари учун жамиятни яратишда жиддий бўлишимиз керак. Ёши улуғлашаётган Европада биз ўз қобилиятлари, истеъдодлари ва бошқа ҳиссалари билан аҳолининг тўртдан бир қисмини эътибордан чиқариб ташлашимиз мумкин эмас. Кекса одамларга бошқалар каби бир хил ҳуқуқ ва қадр-қиммат билан муомала қилинишини таъминлаш нафақат ахлоқий шарт, балки ҳамма учун, ҳам қариялар, ҳам ёшлар учун муваффақият ютуғидир.

Аланна Армитаж — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) нинг Шарқий Эвропа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий идорасининг директори

 

 

 

 

 

Улашинг: