386

ИЖТИМОИЙ- СИЁСИЙ ЖУРНАЛИСТИКАДА ҚАЛАМ ТЕБРАТАЁТГАН ЖУРНАЛИСТЛАР ДИҚҚАТИГА!

ЕҲҲТ ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази 24-27 октябрь 2017 йилда Тошкент шаҳри ОАВда фаолият юритаётган журналистлар учун «Парламент журналистикаси: замонавий усуллар ва ёндашувлар» мавзусида 4 кунлик семинар-тренинг ташкил этмоқда. Семинар тренингнинг 2 куни махаллий ва қолган 2 куни хорижий тренерлар томонидан олиб борилади. Қатнашиш истагида бўлган журналистлар 18 октябрга қадар қатнашчи учун мулжалланган аризани тўлдириб, Журналистларни қайта тайёрлаш марказининг электрон манзили uzjournal@mail.ru га жўнатишлари сўралади.