1 332

«МИНГ ЎРИК» ҚАЛЪАСИ ИЛОҲИЙ ЖОЙМИ?

Қадимги Шош неча маротаба душман ҳужумида вайрон бўлиб, ёнғинда иморатлар кул бўлсада, Салар ариғининг чап қирғоғида жойлашган зардуштийлар ибодатхонаси Семурғ қуши сингари яна омон қолиб, унда яна муқаддас олов тиллари қоронғу тун бағрини тилиб ўтарди.

— Тарихий манбаларга кўра 2200 олдин зардуштийлар ибодатхонаси 35 гектар майдонда жойлашган қалъанинг асосий биноларидан бири бўлиб, тўртбурчак шаклга эга бўлиб,  қалинлиги салкам бир ярим метр бўлган пахса деворлар билан ўралган. Қалъанинг ҳар бурчагида миноралар бўлган, деди биз билан суҳбатда Музей ходими Нигора Раупова. — Қадимги Шошда урбанизация жараёни  эрамиздан аввал IV асрда бошланган ва ўша пайтлари шаҳар Қанғи давлатининг маркази ҳисобланган. Айнан ўша даврда содир бўлган воқеа- ҳодисаларни  эрамиздан аввал  II  асрда Хитой императори Хань даврида битилган тарихий солнома  «Шицзи» дан топиш мумкин. У ерда Қанғи давлатининг маркази  Юни ва унинг фаолияти хусусида ёзувлар мавжуд.   Кейинроқ хитой манбалари мазкур шаҳарни Ши деб аташган ва Қанғи давлати инқирозга юз тутиб, эрамиздан аввал III асрнинг охири IV асрнинг бошларида майда давлаларга бўлиниб кетгач, алоҳида кичик мустақил давлатга айланганлигини қайд этишган. Юртимизга ислом кириб келгунига қадар, яъни VI асргача шаҳарни бир неча маротаба хитойликлар, сўнг араблар вайрон қилган.  Ёзма манбалар  VI-VIII асрлардаги Чоч шаҳарлари ва унинг пойтахти тузилиши ва хусусиятлари ҳақида жуда кам маълумот беради. Тошкент микрооазиси, яъни замонавий Тошкент территориясида ўрта асрлар бошланиши даврида 4 шаҳар, 20та қалъа ва қишлоқларни ўз ичига олган бутун бошлиқ узел жойлашган. Уларнинг марказий жойини пойтахт — Мадинат аш-Шош эгаллаган. Минг Ўрик шаҳри азими  харобалари ўрганилган жойни кейинроқ араб манбалари шундай атаганлар. Чоч араб тилида «Ч» ҳарфи бўлмагани учун Шош деб аталган.
VII-VIII асрларда бутун вилоят бўйлаб шаҳар қуриш авж олб кетди, шу туфайли Чоч вилояти кейинчалик «минглаб шаҳарлар» мамлакати деб аталди, Минг Ўрикдаги шаҳар эса гуллаб яшнади.  У таянч-қалъа ва аслан шаҳар Шаҳристонни ўз ичига олган. Таянч қалъа зич пахса ва гувала ғиштлардан қурилган девор билан ўралган, зина шаклидаги тўғрибурчакли минораларга эга эди. Қалъа ёнидаги офтобпарстларнинг кўҳна ибодатхонаси харобалари устига ҳукмдорларнинг шаҳарнинг пойтахт эканлигининг  далолати — расмий  саройи қурилган. Сарой тепаликнинг чўққисида жойлашиб бутун шаҳар устидан устун бўлиб турар эди.
Сарой кўплаб хоналар, шу билан бирга асосий зал ва кенг кулуарлар, яшаш жойлари ва омборхоналардан иборат эди. Бу ерда олов ибодатхонаси жойлашган иншоот ҳам тозалаб олинган. Тақдир бу иншоот билан бешафқат муносабатда бўлган. Ёнғин ва кейинчалик қайта қуришлар унинг жиҳозларини бутунлай йўқ қилган. Фақат арзимас изларгина деворлар Самарқанд Афросиёбидагидай шоҳлар ва аъёнлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи, эпик сюжетлар, диний маросимлар акс эттирилган ранг-баранг суратлар  билан безатилганидан далолат бериб турибди. Сарой мажмуаси аввалги замондан қолган девор ва пол устига қурилган. Мовароуннаҳрнинг бошқа саройларига ўхшаб, Минг Ўрик қалъа яқинига қурилган. Тепаликка қурилган сарой, қалъага ўхшаб бутун шаҳардан тепада турган ва шаҳар таълимининг устуни бўлган.

Шаҳристон 7,5 гектар майдонга эга бўлиб, зич қурилишлардан иборат бўлган. Шаҳристонда йирик уйлар ва ҳунармандлик устахоналари бўлган. Эрамизнинг VII асридан бошлаб янги тангалар зарб қилина бошлаган ва улар Чочда, Минг Ўрикда ишлаб чиқарилган деб тахмин қилишга асослар бор. Унинг ҳудудида темирчилик ва кулолчилиу устахоналари излари топилган.

Х1 – ХII асрларда Шош бир неча маротаба Чингизхон ва унинг авлодлари томонидан ёндирилган. Кейинчалик Қўқон ва Хива хонликлари бирлашиб, Тошкент алоҳида марказ сифатида эътиборга олинади.  Минг ўрик қалъаси аҳолиси тинимсиз босқинлардан чарчаб, Чорсу томон кўчиб чиқишган. Ўша пайтлари  хоннинг фармонига кўра қалъа атрофига мингта ўрик дарахти экилади ва бу ер “Минг ўрик” деб, атал бошланади. Бу ерда олиб борилган археологик қазишмалар натижасида  катта хумлар топилиб, ундан аёллар тақинчоқлари, тангалар, ўқ-ёйлар чиқиб, шунда Тошкент шаҳрининг ёшини яна 200 ёшга кўтаришган.

 “Минг ўрик”  қалъаси қолдиқлари илк маротаба 1895 йилда Туркистон Археология тўгараги  аъзоларини қизиқтириб  қолиб, бу ерда  қазишмалар олиб борилди ва қадимги шаҳарнинг илк харитаси чизилди.  Қалъа  қолдиқлари собиқ  Иттифоқ даврида  ҳам бир неча маротаба бузишга ҳаракат қилинсада, аммо қандайдир илоҳий куч уни минг  йиллар давомида ҳар қандай тажовузлардан асраб  келмоқда. 2008  йилда  бринчи Президентимиз Ислом Каримов фармони билан  бугунги кунда Моштабиб кўчасида жойлашган қалъа қолдиқлари ва бу ердан топилган  топилмалар жамланиб,  очиқ музей  сифатида ташкил этилди.

Наргис ҚОСИМОВА

 

Улашинг: