1 442

“ЯШИЛ” ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТАЪЛИМГА КИРИТИЛМОҚДА

– Мамлакатимиз учун ўзига хос бўлган мазкур лойиҳанинг айнан 2018 – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йилида ўтказилаётганлиги қувонарлидир, дейди Марказий Осиё ҳудудий экология марказининг Ўзбекистондаги бўлими директори   Шахноза Умарова. — Samsung инновацион академияси 2015 йилда Тошкент ахборот технологиялари қошида ташкил этилган эди. Бугун  у жиҳозланган мажмуа шаклида бўлиб, тренинг машғулотлари ўтказиш учун синфни, ўқувчиларни замонавий уяли алоқа қурилмаларини таъмирлага ўргатувчи иккита лаборатори хоналарини ўз ичига олади. Лойиҳа “яшил” кўникмаларни ривожлантириш ва янгиликларга тайёр бўлган битирувчиларнинг янги авлодини тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшади.