Наргис Қосимова 1969 йили Жиззах шаҳрида туғилган. 1986 йили Жиззах шаҳридаги 14 ўрта мактабни Кумуш медаль билан тамомлаган. 1986 йили Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетига ўқишга кирган. 1989 йили ўқишни Москва Давлат журналистика факультетида давом эттирган. 2005-2009 йиллари Ўзбекистон миллий университети Фалсафа факультетида «Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқшунослик» йўналишида иккинчи мутахассисликка эга бўлди.
1992-96 йиллари Ўзбекистон Миллий университетининг аспиранти. 1996 йили «Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятига иқтисодий интеграцияси усул ва шаклларининг матбуотда ёритилиши» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
2021 йил 18 декабрда «Экологик журналистика Ўзбекистон сиёсатида: ривожланиш тенденциялари ва ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш усуллари» мавзусида 10.00.09- Журналистика ихтисослигига бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Филология фанлари доктори (DSc).
Педагогика фаолияти билан биргаликда у Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, ЮНИСЕФ,ЮНЕСКО, ЮСАИД, ЕХҲТ, БМТТД, РЭЦЦА, халқаро ташкилотлари, Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фондининг медиатренери сифатида фаолият юритиб, республикамиз журналист ва блоггерларининг салоҳиятини ошириш борасида турли мавзуларда семинар-тренинглар ўтиб келмоқда.
Ўзбекистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Жамоатчилик кенгашининг аъзоси.
Н.Қосимова 2006 йилдан бошлаб журналистика йўналишида 30 дан зиёд халқаро ва республика танловларининг ғолиби. Хусусан, 2007 йили “Матбуот маликаси” республика танлови, 2009 йили “Йилнинг энг яхши журналисти” танлови, 2009 йили ЮНИСЕФ, 2010 йили БМТ, 2016 йили ЮСАИД томонидан эълон қилинган танловлар ғолиби, 2010, 2013, 2015, 2017, 2018, 2021 йилларда “Олтин қалам” журналистика бўйича миллий танлов совриндори.
“Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони совриндори.
Н.Қосимова журналистик фаолияти давомида 1000 дан ортиқ турли жанрларда ёзилган оммабоп, публицистик мақолалар, 110 дан ортиқ илмий мақолалар, 33 та журналистика соҳасидаги дарслик, ўқув қўлланмалар, шунингдек детектив қисса ва ҳикоялар тўпламидан иборат “Ғаройиб ечим” номли бадиий китоб муаллифи.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1986 й. — “Жиззах ҳақиқати” газетаси мухбири
1998-2004 йй. — Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг “Сангзор” FM радиоси бош муҳаррири
2001-2004 йй (ўринд). — Жиззах давлат университети ўқитувчиси
2001-2004 йй (ўринд). — “Истиқболли авлод” нодавлат нотижорат ташкилоти ва жамоатчилик ташаббусларини қўллаб- қувватлаш маркази координатори
2003-2005 йй (ўринд). — “Адолат ёлқини” газетаси бўлим бошлиғи
2004-2005 йй. — Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчиси
2004-2007 йй.(ўринд) — “Янги авлод” нодавлат нотижорати ташкилоти координатори
2005-2007 йй. — “Учитель Узбекистана” газетаси масъул котиби
2007-2008 йй. — “Rеgion Inform” ахборот агентлиги бош муҳаррири
2008-2013 йй. — “Учитель Узбекистана” газетаси шарҳловчиси
2010-2011 йй. — Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 1-тоифали мутахассиси
2011-2013 йй. — “Садо” газетаси бош муҳаррири
2013 й февраль ойидан — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг “Жаҳон журналистикаси назарияси, амалиёти ва тарихи” кафедраси доценти
2014 й 26 авг.- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедрасининг мудири
2017 й. 3 январдан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети Аудиовизуал журналистика ва оммавий коммуникация кафедрасининг доценти
2019 йилдан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Медиа ва коммуникация факультетининг Ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалалр кафедрасининг доценти
Эришган ютуқлари
1. 2007 й. «Матбуотимиз маликаси» республика танлови ғолиби, 1- ўрин;
2. 2007 й. «Индонезия ҳақида энг яхши материал» Ўзбекистондаги Индонезия элчихонаси томонидан ўтказилган энг яхши мақолалар танлови ғолиби, 1- ўрин;
3. 2007 й. «Жамият ва мен» республика танлови ғолиби. 2- ўрин;
4. 2007 й. ЮНИСЕФ. Темир танқислиги анемиясини олдини олишга бағишланган энг яхши мақолалар республика 1- миллий танлови ғолиби, 1- ўрин;
5. 2007 й. «Ўзбекистон-Россия: ҳамкорлик горизонтлари» Ўзбекистондаги Россия элчихонаси томонидан ўтказилган республика танловининг ғолиби. 1-ўрин;
6.2008 й. Бадиий таржима бўйича ўтказилган республика танловининг ғолиби. 2-ўрин;
7. 2008 й. ЮНИСЕФ. Темир танқислиги анемиясини олдини олишга бағишланган энг яхши мақолалар 2-миллий республика танлови ғолиби, 1- ўрин
8.2008 й. Хотин-қизлар дискриминациясини бартараф этишга қаратилган энг яхши мақоллалар танлови ғолиби, БМТ, 1-ўрин
9. 2009 й. Фонд Форумнинг педагогика грантлари танлови ғолиби.
10.2010 й. «Йилнинг энг яхши журналисти» танлови совриндори
11. 2011 й. «Олтин қалам» Миллий мукофотининг ЮНЕСКО томонидан эълон қилинган «Барқарор тараққиёт масалаларини энг яхши ёритилганлиги учун» номинацияси ғолиби;
12. 2011 й. «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания соврини» танлови ғолиби;
13. 2011 й. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони совриндори.
14. 2012 й. ЮСАИД. ОИТС ва сил кас алликларига қарши курашга бағишланган республика энг яхши мақолалар танлови ғолиби;
15. 2013 й. Журналистика соҳасида “Олтин қалам” VIII Миллий мукофоти халқаро танлови. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг “Одам савдоси – хавфсизликка таҳдид” мавзусидаги энг яхши материал учун.
16. 2013. Ўз.Р. Олий аттестация комиссияси томонидан ўтказилган «Журналистика ижодий фан» республика танловининг «Энг яхши ўқув қўлланма» номинациясининг ғолиби, 2-ўрин;
17.2014 й. «Қоплон-2014» экология бўйича республика танловининг ғолиби, ИКАРДА ташкилотининг махсус совғаси;
18. 2014 й. Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси томонидан ўтказилган профессионал журналистика бўйича танлов ғолиби;
19. 2015 й. 13-Республика экожурналистика танлови ғолиби
20. 2015 й. Журналистика соҳасида “Олтин қалам” Х Миллий мукофоти халқаро танлови
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ўзбекистоннинг ривожланиш йўли мавзуси кенг ёритилаётган ва ёшлар форумларида катта қизиқиш уйғотаётган онлайн (интернет-нашр) материаллари учун номинацияси ғолиби
21.2016 йил ЮСАИДнинг «Силга қарши курашиш бўйича энг яхши журналистик материал» республика танлови ғолиби
22. 2017 й.ЎзННТМА нинг «Аёллар ва ёшлар манфаатларини ифода этувчи ННТ фаолиятини ёритган энг яхши журналист» республика танлови ғолиби
23. 2017 й.Журналистика соҳасида “Олтин қалам” Х11 Миллий мукофоти халқаро танлови
ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг ««Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан маданий-гуманитар алоқаларини мустаҳкамлаш (жумладан, Хитой билан) борасида олиб борилаётган ишлар ҳақидаги энг яхши материал учун» номинацияси ғолиби