167

КЎЗ ҚОРАЧИҒИДАГИ ЖАВОБ

— Бўлиши мумкин эмас, берилган қидирув эълонида Раъно Шукурова 30 ёшда эканлиги кўрсатилган.

— Эри келиб мурдани танидими?

Валиев саволомуз капитанга қаради.

— Ҳали келгани йўқ, аммо чақиртирганмиз. Лекин жасад ёнидаги сумкачадан топилган паспорт бу ҳақиқатдан ҳам Раъно Шукурова эканлигини тасдиқлаб турибди. У 1975 йили тугилган. Демак, ҳаммаси тўгри.

— Қизиқ, Валиев кўзойнагини олиб, пешонаси, бурни устида пайдо бўлган майда терларни артди. – Ҳеч, нарсага тушунмаяпман, қизиқ.

Ҳусниддин  туман ички ишлар  бўлимига етиб келганида соат 11 ларга яқинлашиб қолган эди.

— Келинг, ўтиринг.

Жиянов Ҳуснидинга зимдан разм солар экан, келишган бу эркак билан Раъно Шукурова бахтли ҳаёт кечирган бўлиши керак, деган хулосага келди. Хусниддин Шукуров енги калта, оқ кўйлакда, тўқ кулранг шимда бўлиб, ёш  бўлишига қарамай, бошининг тепа қисмидаги сочлари  анча  тўкилиб, сийраклашиб қолган эди. Кам ухлаганиданми кўзлари ичига ботган, кўз ости қорайганди. Бундан уч кун аввал унинг кўриниши бутунлай бошқача эди. Ҳа, гам одамни эзиб қўяди.

— Хотинимни топдингларми, ўртоқ капитан. У ҳозир қаерда?

— Ҳа, топдик.

Жиянов столи устида турган минерал сувдан пиёлага қўйиб, Ҳусниддинга узатди.

— Ҳозир биргаликда бир ерга борамиз. Сизнинг ёрдамингиз керак.

— Раънога ним бўлди, гапирсангизчи?

— Тинчланинг, кеча кечқурун темир йўл ёнида аёл кишининг жасади топилган. Аммо аёл у ерда ўлдирилмаган. Уни олиб келиб ташлашган. Юзида ўткир тиг билан етказилган жароҳат бор. Балки у сизнинг хотинингиз эмасдир. Аммо…

Шукуров инграб юборди, наафаси бугилиб куйлаги ёқасининг иккита тугмасимни ечди.

Ўликхона сув қўйгандек жим-жит. Шукуров капитан орқасидан этни жунжуктирадиган сукунатга қадам қўяр экан, формальдегиднинг ўткир ҳидидан кўнгли айниди. Кичикроқ хонада темир столлар устига уч киши ётқизилган. Ҳаммасининг усти оқ чойшаб билан ёпиқ.

— Марҳамат

Ўликхона эшиги олдида уларни кутиб олган ва кузатаётган барваста киши ўртада турган стол устидаги чойшабнинг бош қисмини қайириб қўйди.

— Раъ- н- о –о.

Ҳусниддин уч кун аввал уйдан уни жилмайганча кузатиб қўйган, ҳозир эса чиройли юзида даҳшат акс этган, бир кўзи очиқ бир кўзи устидан юзи бўйлаб чуқУр қонли из қолдирган чандиги билан унга тикилиб турган хотинини кўриб, ўзини орқага ташлади.

— Бу Раъно Шукурова,Сизнинг рафииқангиз, тўгрими?

Шукуров жимгина бошини қимирлатди. Бир сонияда у 10 йилга қариб,  мунгайиб қолган эди.

— Кетдик.

Жиянов ҳамон оқ чойшаб остидаги жасаддан кўзини уза олмаётган Ҳусниддининг елкасига қўлини қўйди.

— Ҳа, ҳа, албатта.

Ички ишлар бўлимида Жиянов Ҳусниддинга Яна сув қўйиб бергач, судмедэксперт хулосасини унга ўқиб берди. Унда айтилишича, Раъно аввал зўрланган, сўнг эса баданинг юзи, қорни, елкасига пичоқ урилган. Шунда ҳам у улмаган. Охири уни бўгиб ўлдиришган.

— Даҳшат, э, Худо. Қотилни топасизлар, тўгрими? Топасизлар-а?

— Албатта, қўлимиздан келганича харакат қиламиз. Яқин ойлар ичида шаҳарни тарк этмаслик ҳақида тилхат ёзиб беринг. Асосий гувоҳ сифатида жиноий ишда қатнашишингиз лозим.

— Ҳўп.

Камди-ча, нима?

 

Судмедэксперт Содиқ Валиев жасадни ёриб кўргач, Раъно Шукурова кўп қон юқотиш ва ҳаво етишмаслигидан ҳаётдан кўз юмгганлигини Яна бир бор тасдиқлади. Аёлнинг зўрланганлиги баданидаги жароҳат изларидан ташқарии, унинг танасида топилган қон гуруҳи учинчи бўлган эркак спермалари ҳам далолат бериб турарди.

-Ишни тезлаштирадиган  Яна бирор далил борми?

Содиқ Валиев Жияновнинг хонасида сигарет чекиб ўтирар экан дўстининг саволига дарҳол жавоб бермади.

— Ўлимидан сал олдин у камди-ча еган.

— У нима?

— Корейс салати.

— Нима бўпти, шаҳарнинг ҳар бир бурчагида корейсча салатлар сотилади.

— Лекин бунақасит эмас. Камди-ча фақатгина икки жойда тайёрланади. Бири «Сеул Тонги»да, иккинчиси «Оқшом гуллари»да.

— Тонг билан оқшомда дегин, қизиқ.

— Раъно Шукурова юқолган куни ана шу икки  ресторанлардан бирида бўлган бўлса, ажаб эмас.

Жиянов жилмайиб турган Валиевнинг қўлини маҳкам қисди.

— Қойил, даҳосанда?!

Олиб боилган суруштирув ишлари натижасида ҳам Раъно Шукурова сешанба куни соат 16, 3 да «Сеул тонги»да тушлик қилганлигини тасдиқлади. Ресторан эшикбони ва официантлардан бири Раънони суратини кўришлари билан, дарҳол танишди. Бундай келишган, чиройли аёллар ёлгиз ресторанга келаверишмайди-да.

— У ёлгиз эдими?

Жиянов савол назари билан официантга қаради.

— Ҳа, ёлги эди. Аммо кимдир келишини айтган эди. Шунинг учун иссиқ овқат буюрмай, фақат салат билан чегараланди. Бир соатлар чамаси ўтиргач, хоним чиқиб кетдилар.

— Ҳм-м, деб қўйди Жиянов.

Раъно Шукурова ишига секинлик билан бўлсада, ойдинлик киритилмоқда эди.

— Кимни кутган экан, эриними?

Ҳусниддин Жиянов берган саволига елка қисди.

-Ишга кетаётганимда у бирор жойга боришини айтмаган эди. У билан учрашишга ҳам келишмаганмиз. Тўгри, фарзандимиз йўқлиги сабабли Раъно  кўнглини ёзиш учун тез-тез дугоналари билан бирор ресторан ёки кафеда учрашиб турарди. Аммо ҳозир меҳнат таътилида бўлганлиги сабабли, уйда дам олмоқчи эканлигини бир неча маротаба айтганди.

— Хотинингизни эркак танишлари борми

-Ҳа, ҳамкасблари. Яна билмадим.

На дугоналари, на ҳамкасблари бир ҳафта давомида Раъно шукуровани кўрмаганликларини айтишди. Жияновнинг боши қотди. Раъно Шукурова ўша машъум куни ким билан учрашиши керак эди?

 

СОБИҚ ЭР

Жиянов билан такрор учрашувдан Ҳусниддин хурсанд бўлмади. Ҳовлида мотамсаро аёллар йигилиб ўтиришар, кираверишдаги кичик уйга келиб-кетувчилар учун дастурхон тузилган эди. Уй эгаси ҳануз чопон белбогда, дарвозахона соясида икки-уч киши билан гаплашиб ўтирарди. Жиянов дўпписини ўзи билан олволмаганидан  ҳзижолат чекди. Энди орқага қайтишнинг иложи йўқ. Олдинга юрар экан Ҳусниддин капитанни таниб, ўрнидан қўзголди.

— Ассалому –алайкум. Илоҳим, жойи жаннатда бўлсин. Бандалик. Бу савдо ҳамманинг бошида бор. На илож.

Жиянов қуръон тиловатидан сўнг асосий мақсадга кўчди.

— Сиз билан гаплашиб олишим керак, Иложи бўлса бугун…

— Бугун еттисини ўтказдик. Идорага боришим керакми?

Ҳусниддин терговчининг гапини шартта бўла қолди.

— Ҳа, ишга баъзи бир ойдинликлар киритиш лозим.

… Ҳусниддин диққат билан Жияновни тинглар экан сўнгги кунлари жуда ҳам чарчаганини ҳис этди. Биринчи хотини саратон касаллигидан ўн гулидан бир гули очилмай  вафот этган эди. Хатто фарзанд кўришга ҳам улгуришмади. Тақдир уни Раъно билан учрашганида боши осмонга етувди. Тўрт йил давомида унга шу қадар қаттиқ богланиб қолган эканки, ҳозир ўзини қўярга жой топа олмаяпти. Топиш-тутиши яхши. Дангиллама ҳовлиси, машинаси, уч-тўртта дўкони бор. Бир кам Дуне дегани шу бўлса керак, фарзанди йўқ. Раъно турмуш қўрганларидан сўнг фарзанд кўролмаслигини айтганида ундан ажралмаслик учун тақдирга тан берувди. Энди нима қилади?

— Сиз аёлингизни неча йилдан бери танирдингиз?

Ҳусниддин берилган саволдан ўзига келиб, ҳайрон бўлиб Жияновга қаради.

— Тўрт йил бўлди.

-Сизга турмушга чиқмасдан илгари ҳам танирдингизми?

— Тўгриси, биз илк бор «Сеул Тонги» ресторанида  учрашган эдик. Ўша пайтлари

Ўша пайтлари хотинимнинг қазо қилганига 2 йил бўлганди. Кейин Раъно билан бир муддат ҳам ажралишганимиз йўқ.

— Хотинингиз асли қаердан? Қариндошлари борми? Назаримда жанозасига ҳам у томондан ҳеч Ким келмади, шекилли.

— Танишганимизда Раъно менга етимлигини айтган эди. Самарқандда, болалар уйида катта бўлган. Тўгриси унинг кўнглини огритмаслик учун ўтмиши ҳақида кўп ҳам сўрамаганман. Бундан ташқарии турмуш қуришимиздан олдин ҳам эр қилганлигини, эри гиёҳванд моддалар савдоси учун қамалгач, ажрашганини айтганди.

Жиянов Ҳуснидиннинг охирги гапларидан сўнг ҳушёр тортди.

— Илгари ҳам турмуш қурган дедингизми? Эрини танийсизми?

— Йўқ, лекин фамиляси Аҳмедов бўлган. Раъно менинг фамилиямга ўтишдан олдин унинг фамилиясида эди.

— Аҳмедов… Аҳмедов… Раҳмат.

Жиянов Ҳусниддин билан  хайрлашиб, аввало барча ҳибсҳоналарга Аҳмедовлар ҳақида тўлиқ маълумот жўнатишларини сўраб мурожаат этди. Орадан бир ҳафта ўтгач, келган жавоблар уни янада ўйланишга мажбур этди. Айни пайтда Ховос ҳибсҳонасининг ўзида тўртта, Қорақалпогистонда иккита, Қаршида ҳам иккита, Навоийда битта Аҳмедовлар рўйхатга олинган. Шулардан 3 нафари гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш  ва ноқонуний савдоси учун жазога  тортилган. Аҳмедов Салим 20 ёшда, 2003 йил қамалган, Аҳмедов Жаббор 36 ёшда, илгари ҳам 3 маротаба судланган, 2002 йилдан буён  ҳибсда. Аҳмедов Абдураҳим 58 ёшда яқинда қамоқ муддати тугаб, озодликка чиққан.

Ҳў-ўш, Аҳмедов Салим тўгри келмайди. Ёш, бунинг устига 2 йил илгари қамалган. Аҳмедов Жаббор ёш жиҳатдан тўгри келсада, уйланган, икки фарзанднинг отаси.  3 йил илгари қамалган. Раъно Шукурова эса Ҳусниддин билан 4 йилдан буён турмуш қурган. Балки Жаббор билан ноқонуний яшагандир? Йўқ, тўгри келмайди. Жаббор Раънони қамалишидан олдин излаб келган бўларди, бундан ташқарии Раъно шукуровга турмушга чиқаётганида Эри қамалганига бир йил бўлгани ва ажралишганини айтган экан. Унинг гапларига асосан Аҳмедов Абдураҳим тўгри келади. Аммо унинг ёши… Шундай гўзал, ёш аёл ўзидан салкам 30 ёш катта одам билан яшамагандир. Лекин Раъно  гирт етим бўлган. Самарқанддаги «Меҳрибонлик уйлари»га сўровнома жўнатиш зарур.

Эрталаб Валиев шошганича Жияновнинг хонасига йўл олар экан, у билан йўлакда учрашганидан қувониб кетди.

— Менда иккита янгилик бор. Бири яхши, иккинчиси ундан ҳам яхши. Қайсидан бошлай?

-Иккаласи ҳам яхши бўлса, ҳоҳлаганингдан.

Жиянов кулиб, дўстига қаради.

Бошлиқ кеча роса пўстагингни қоққан кўринади.

-Ҳўш, Шукурованинг иши бўйича бирор янгилик топдингми?

Кеча подполковник Исоқовнинг  тергов натижалари  ҳақида суриштириб, қилинаётган ишлардан қониқмагач, Жиянов роса гап эшитган эди. Шуни эслаб, унинг пешонаси тиришди.

— Қўй шуни эслатма, янгилик менда нима қилсин. Одамни қон қилмай гапирсангчи? Жудаям одамни интиқ қилишни яхши кўрасанда? Гапирасанми ёки йўқми?

— Менимча Шукурова 30 ёшда бўлмаган. Бошида айтганимдек у 50 ёшлар атрофида. Ёш кўринишига сабаб эса, бир неча бор пластик операция қилиб, юзи, қўли, баданининг айрим жойларининг терисини торттирган. Бундан ташқари фитнес билан ҳам шугулланиб турган.

— Қизиқ, демак Аҳмедов Абдураҳимни четга суриб бўлмайди Ҳўш, иккинчи янгиликчи?

— Аҳмедов? Қанақа Аҳмедов? Ҳа, майли. Мановини бир қарагин.

Валиев тантановор равишда Жияновнинг қўлига 3-4 та фотосурат тутқазди.

— Бу нима?

Суратларда Шукурованинг юзи, унинг тиг тегмаган кўзи, катталаштирилган кўз қорачиги акс этган эди.

— Ҳўш?

— Яхшилаб мана бу суратга қара, — Валиев капитаннинг қўлидан суратларни олиб, кўз қорачиги катталаштирилган суратни қайта қўлига тутқазди.

— Қорачиқда одам тасвирининг акси қотиб қолган. Бу қотил бўлиши мумкин Агар вақт топиб,  бизнинг бўлимга ўтсанг, компьютерда Аниқроқ кўрардинг.

Жиянов фотосуратга тикилар экан, қорачиқда қотиб қолган қандайдир одам шарпасини сезгандай бўлди.

— Майли, ҳозир юборган сўровномаларимнинг жавобларини  кўрай, кейин ўтаман.

Жиянов ахборот бўлимидан олиб кирилган маълумотларни кўздан кечирар экан, Самарқанд шаҳридан жўнатилгани унинг диққат –эътиборини тортди. Унда айтилишича, Раъно Музаффаровна Солиева исмли тарбияланувчи 1953 йилда туғилган ва 1961 йили «Меҳрибонлик уйи»га олиб келинган.

— Бўлиши мумкин эмас. Раънонинг отасини исми ҳам Музаффар бўлган, қизлик фамилиясини Шукуров Солиева деганди. Демак… Содиқ тўгри айтган эканда. Пластик операция, фитнес…

Жиянов калаванинг учини топгандай бўлди. Аммо энди ана шу калавани тарқатиш керак. Судмедэкспертиза бўлимига ўтар экан, Соддиқ Валиев компьютерда қорачиқдаги суратни катталаштирганда, унда акс этган одамнинг юзи Аҳмедов Абдураҳимга ухшашини эслади.

— Қотил Аҳмедов Абдураҳим. Шукурованинг биологик ёши 52 да бўлса, ҳаммаси ойдинлашади. Лекин паспорти. Паспортини алмаштирган. Қаллоблик йўли билан. Зудлик билан Аҳмедов Абдураҳимни ҳибсга олиш ҳақида буйруқ тайёрлаш лозим.

Жиянов компьютердан нигоҳини олиб, Валиевга қаради.

-Менга қара, қорачиқни текшириш қандай эсингга келиб қолди?

— Саргузатга ишқибозлигимни биласанку. Кеча углим Жюл Верннинг «Кип ака-укалар» китобини ўқияётган экан. Ухлаб қолганда  варақлаб кўрсам оптография — қотилнинг сиймоси сўнгги лаҳзаларда қурбоннинг кўзида акс этиши ёзилган экан. Бирдан миямга Раъно Шукурованинг кўзини текшириб кўриш фикри келди. Ахир у сўнгги дамигача қотил билан олишган. Азонда интернетни титиб, ҳақиқатда ҳам оптография мавжудлигини топдим. Х1Х асрда профессор Кюне Гейдельберг лабораториясида қуёнлар ва сичқонлар устидан тажриба ўтказиб, бунга ишонч ҳосил қилган. 1924 йили Олмонияда содир этилган қотиллик айнан ўлдирилган 8 та одамлардан бири кўз қорачигида муҳрланиб қолган болта кўтарган қотил сурати орқали фош этилган. 1932 йилда  Франциядаги даҳшатли қотиллик сирини айнан ўлдирилган қурбоннинг кўз қорачигидаги қотил сиймоси орқали очишган. Негадир сўнгги йилларда фан-техника ривожланиб, оптографияга эътибор бермай қўйишди.

Жиянов «қойил» дегандек дўстига тикилди.

ИҚРОР

 

Абдураҳим Аҳмедов  тезда ўз айбини бўйнига олди. Бунга Раъно Шукурованинг тиноқлари остида топилган тери қолдиқлари, Аҳмедов Абдураҳимнинг қон гуруҳи ҳам асос бўлди.

— Мен уни севардим. Қамоқда ҳам у сабабли ўтирганман. Уни таъминлаш, доимо яхши яшаши учун ҳеч нарсани аямадим. Уни деб жиноятга қўл урдим. Лекин у доим ўзидан ёшларга интиларди. Меҳнат таътилига чиқмасдан олдин ишига қўнгироқ қилиб гаплашгандим, кейин у юқолиб қолди. Билсам  таътилга чиққан экан. Уйини қидириб топдим. Телефон орқали «Сеул Тонги»да учрашишга келишдик. Келмаса, бирга яшаган пайти тушган суратларимизни эрига кўрсатиб, ҳамма гапни айтиб беришимни айтгач, у рози бўлди. Чунки Раъно сирининг фош бўлишидан ўлгудек қўрқарди. Ресторанга кирмай уни ташқарида кутиб турдим. Ёшариб кетибди. Худди илк бор учрашганимиздек. У ўша гўзаллиги билан меники эди. Яна ёшлигига эса у  қамалганимдан сўнг мол-мулкимни сотиб эришди.

Раъно ресторандан чиққач темир йўл олдида яшашимни айтдим. Йўлда истироҳат богида ўтириб, анча гаплашдик. Қоронги туша бошлагач, у безовталана бошланди. Уйимга бормаслигини айтиб, суратларни сотиб олишини айтди. Уни  кузатиб қўймоқчи эдим, аммо Раъно танишлари кўриб қолишидан қўрқиб рад этди. Бироз Яна мен билан ўтиришини илтимос қилсам  ҳам кўнмади. Тортишиб қолдик. Мени қарии чол, исқирт дегач ўзимни тутиб тура олмадим. Истироҳат богининг анчагина хилват жойига жанжаллашиб келиб қолгандик. Агарда ўшанда мени ҳақорат қилмаган, қаршилик кўрсатмаганда эди… мен уни ўлдирмоқчи эмасдим. Аммо у учун қамоқда чекан азобларим. Раънони бошқАси билан айш-ишрат қилиб юрганини эсла ўзимни юқотиб қўйдим. Шунча йилдан сўнг у Яна меники бўлиҳи керак эди. Аммо у ҳоҳламади . Шу билан ўзини тақдирини ўзи белгилади. Мени йўлидан ўзи олиб ташлаганлигини, ҳоҳласа Яна қамоққа тиқишини айтганида, қандай қилиб этигим қунжидаги пичоқни олганимни билмайман…

Суд залидан чиқиш чогида Жиянов Ҳусниддин билан гаплашиб кетар экан, шукуров бир неча бор рафииқаси ундан анча катталигини олдиндан ҳам сезганлигини айтиб қолди.

— Биласизми, у баъзи-баъзида Хрушчев даврида бўлган воқеаларни эслаб, гапириб қолар, ҳайрон бўлсам телевизорда кўрганлигини айтарди. Бир куни эса у болалигида кометани кўрганлигини, раҳматли бувиси ўшанда «бундай юлдузнинг думи қаёққа қараган бўлса  ер куррасининг ўша жойида уруш бўлиши»ни айтганлигини гапириб берувди. Кейинчалик қизиқиб китоб титиб кўрсам,  бизнинг осмонимизда комета сўнгги бор  1957 йили пайдо бўлган экан.

— Ўзига гумонларингизни айтмадингизми?

— Йўқ, чунки у менга севишни ўргатди… Сизга эса катта раҳмат.

Ҳусниддин Жиянов билан хайрлашиб, бинонинг тор йўлагидан тез-тез юриб кетди.

Наргис ҚОСИМОВА

2005