440

Маҳкуманинг тақдири  

Ҳар бир инсон ўз тақдирини ўзи яратади. Марказимиз бошпанасига ётқизилган ушбу аёл (Ирода исми ўзгартирилган) билан суҳбат қилганимизда  аёл енгил

1 162

Жамиятнинг ногиронлик масалаларига муносабати шаклланиши тарихи

Инсоният ўз тарихида ҳар доим ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан имкониятлари чекланган одамлар билан тўқнаш келган. Ривожланишнинг турли даврларида уларга муносабат ҳам турлича бўлган. «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан «ногирон — жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож шахс.

1 340

МАНЗУРА ЕРНИЯЗОВА: “МЕН ҲАР ДОИМ ҒОЛИБМАН”

Манзура Ерниязова мафтункор, ҳаётдан нолимайдиган тадбиркор аёл. Қорақалпоғистон Республикасининг энг ёрдамга муҳтож, Орол денгизи фожеаси оқибатида зарар кўрган ва бугунги кунда деярли кўпчилик яхши шароит излаб кўчиб кетаётган Мўйноқ шаҳрида истиқомат қилади.  Унинг асосий шиори –“Шароит инсонни эмас, балки инсон  шароитни яратади”.

1 873

НОГИРОНЛИГИ БОР ИНСОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ҚАЧОН ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ?

мазкур масалаларга қаратиши, уларга ногиронлиги бўлган инсонлар фақатгина хайрия объектлари эмас, балки ҳуқуқ эгалари эканликларини етказиши мумкин.

      Юқорида тилга олинган ҳуқуқбузилишлари аксарият ҳолатларда мутассадди ташкилот раҳбарларининг ногиронларнинг муаммоларини кўришни истишмаётганлигида эмасмикан?  Наврўз ёки 3 –декабрь халқаро ногиронлар кунига бир маротабалик хайрия акцияси ўтказиб, ногиронлиги бор инсонларга дастурхон ёзиш билан уларнинг кўнглини олиб бўлмайди. Аксинча,  “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисдаги Конвенцияни” ратификация қилиб, шу асосида ногиронлиги мавжуд юртдошларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган миллий қонунимизни ишлаб чиқиб, қабул қилиш, 27 йилдан буён орқага сурилиб келаётган муаммоларни бартараф этиш вақти келмадими?