1 682

ЎЗБЕКИСТОНДА ДНК ҚАЕРДА ТЕКШИРИЛАДИ ЁҲУД КЛОНЛАШТИРИЛГАН ДАРАХТЛАР

Лаборатория мудири Юлия Левицкаянинг фикрича, дарахтларнинг асоссиз кесилиши, биохилмахилликнинг йўқолиши табиатимизга жуда ҳам катта зарар етказмоқда. Лабораториямизда ўсимликларни микроклонлаштириш орқали турини тиклаш, йўқ бўлиб кетаётган, Қизил Китобга киритилган ўсимликларни сақлаб қолиш имконини беради. -Биз айнан илк тажрибамизни ватани Япония бўлган павлония дарахтидан бошлаган эдик. Мазкур дарахт жуда ҳам тез ўсиб, 3-4 йил ичида катта бўлади, дейди Ю.Левицкая.