1 772

ОЗАРБАЙЖОННИНГ МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИ  ВА УРФ- ОДАТЛАРИ

Озарбайжонда оила ва унинг анъаналарига жуда ҳам эътибор билан қарашади. Мамлакатда ажралишларнинг камлиги ҳам айнан ана шу хусусият билан белгиланади. Агарда оилада фарзанд бўлса, бундай оилалар камдан кам ажршишади. Ажрашган тақдирда ҳам  ота ҳеч қачон ўз фарзандини ташлаб қўймайди ва бевосита унинг тарбияси ва таъминотида қатнашади.  Бола тарбиясида “Ўз фарзандингни келажакда қандай бўлишини истасанг, ўзинг ҳозир шундай бўл” деган ақидага амал қилинади.