1 386

МАНЗУРА ЕРНИЯЗОВА: “МЕН ҲАР ДОИМ ҒОЛИБМАН”

Манзура Ерниязова мафтункор, ҳаётдан нолимайдиган тадбиркор аёл. Қорақалпоғистон Республикасининг энг ёрдамга муҳтож, Орол денгизи фожеаси оқибатида зарар кўрган ва бугунги кунда деярли кўпчилик яхши шароит излаб кўчиб кетаётган Мўйноқ шаҳрида истиқомат қилади.  Унинг асосий шиори –“Шароит инсонни эмас, балки инсон  шароитни яратади”.