53

ОЗАРБАЙЖОН ГИЛАМЛАРИ МУЗЕЙИ

Шарқ халқларининг кундалик ҳаётида гиламлар муҳим аҳамият касб этади. Турли хил усул, ранг ва иплардан тўқилган гиламлар нафақат тушама, балки уйнинг безаги, келин сарпосининг асосий элементи (аксарият ҳолатларда келиннинг бой ёки камбағал оиладан эканлигини билдирган), бошқа буюмлар –хуржун, от устига ёпинчиқ вазифасини ҳам ўтаган. Ўзбеклар сингари озарбайжон оилаларида ҳам қадимдан гилам тўқишга ўз қизларини ўргатиб келишган.