100

ГЛОБАЛ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВА ЖУРНАЛИСТИКА ўқув-амалий қўлланма

       Карбонат ангидриднинг ҳаво таркибида ошиши, чиқинди газларнинг меъёридан ортиқ ҳавога чиқариб ташланиши оқибатида иссиқхона эффекти ҳосил бўлиб, бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган жиддий экологик муаммо –глобал иқлим ўзгариши юзага келди.   Афсуски, бошқа экологик муаммолардан фарқли ўлароқ глобал иқлим ўзгариши Ер юзи аҳолисини кам ташвишга солаяпти. Бу асосан у ҳақида етарлича маълумот ва билим йўқлиги ҳамда хавфли жараённинг секинлик билан амалга ошаётганли билан боғлиқдир.  Хусусан, мамлакатимиз оммавий ахборот воситаларида  мазкур мавзуга эътибор жуда ҳам кам бўлиб, натижада юртдошларимиз иқлим ўзгаришининг оқибатлари ва хавфлари хусусида деярли ахборотга эга эмаслар. Мазкур ўқув-амалий қўлланма ОАВ вакиллари ҳамда  олий ўқув юртларининг журналистика факультети талабаларига иқлим ўзгариши масалалари, шунингдек  мазкур мавзуда материаллар тайёрлаш кўникмаларига эга бўлишга ёрдам беради деган умиддамиз. Қўлланмани шу ердан юклаб олиш мумкин.  Глобал иқлим ўзгариши ва журналистика.

Ўқув-амалий қўлланма оммавий ахборот воситалари вакиллари,  олий таълим муассасаларининг журналистика факультетлари талабалари, журналистлар ва экология йўналишида таълим олувчи ёшларга мўлжалланган.

Масъул муҳаррир:

Гулнора Бобожонова,

Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори,

филология фанлари номзоди.

Муҳаррир:

Дармон Ибрагимов,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Sport» телерадиокпнали бош муҳаррири

 

Тақризчилар:

Фотима Мўминова,

филология фанлари доктори,  профессор.

 Алишер Матъякубов,

 филология фанлари номзоди.

     Мазкур ўқув-амалий қўлланма Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети Илмий Кенгашининг  2016  йил  28 августдаги  1-сонли қарори билан тасдиқланиб, нашр этишга тавсия қилинди.

Ўқув-амалий қўлланма Канада махаллий ташаббуслар жамғармасининг (CFLI) молиявий кўмагида  чоп этилди.