65

ШЕКИНИНГ ТАРИХИЙ ЁДГОРЛИКЛАРИ

Озарбайжон деганда ҳар бир инсон балиқнинг қора увилдириғи, турли усулда тайёралнган балиқлар, лула кабоб ва албатта Шеки вилоятининг бетакрор ширинликлари- турли хил холвалар ва пахлани  кўз олдига келтиради. Аллоҳим ушбу мамлакатдан ўз эътиборини аямаганлигини яна бир бор Шеки вилоятига қилган сайёҳатимиз жараёнида амин бўлдик. Мамлакатда инсон орзу қилган табиатнинг барча кўринишлари мавжуд: денгиз, тоғлар, ўрмонлар, ям-яшил адирликлар, нефть, газ ва олтин.  Бугунги кунда айнан нефть қазиб олина бошлаши билан республиканинг иқтисоди тез суръатларда ривожлангани ҳеч кимга сир эмас. Кундан кунга ўзгараётган ва чирой очаётган шаҳарлар ичида Шеки вилояти алоҳида аҳамият касб

этади. Чунки бу ерда тарих ва бугун уйғун ҳолда кун кечирмоқда. Бизнинг мазкур вилоятга саёҳатимиз мамлакатнинг гўзал табиатини томоша қилиш орқали кечиб,  вилоят марказига келиб, айни пайти меҳмонхонга айлантирилган қадимги карвонсаройда қўним топдик. Шеки вилояти  Маданият бошқармаси ходими Шура Рамазанованинг айтишича, карвонсарой 6000 м2 га эга икки қаватли тўртбурчак шаклдаги бино бўлиб, кичик ҳужраларга бўлинган.   Шекида иккита карвонарой бўлиб, биз тўхтаганнинг номи “Юқори карвонсарой” (озарб. Yuxarı karvansaray) дейи

лар экан. Бино деворларининг баландлиги кўча томонидан 14 метр, ичкари ҳовлида

гилар эса 8 метрдан иборат. Тарихий ёдгорлик  XVII асрда қурилган бўлиб, қалъага ўхшаб кетади.  Шеки Буюк Ипак йўлида жойлашган. Ўрта асрларда савдо-сотиқнинг ривожи шаҳарчанинг кенгайишига туртки бўлди. Шекида карвон-саройлар қурила бошланди. Аммо қароқчилар, ташқ

и душманлардан ҳимояланиш мақсадида карвон-саройлар қалъа шаклида, биттагина дарвозаси билан қуришар ва хавф тўғилганда у ишғол қилиб бў

лмас истеҳкомга айланарди. Шекидаги мавжуд карвон-саройлардан бизгача иккитаси етиб келган, холос. Бири  Шекининг тепа қисмида жойлашгани учун “Юхари”, иккинчиси паски қисмида жойлашгани учун “Ашаги” деб аталади. Улар XVII асрда қурил

ган бўлиб, Кавказортидаги карвон-саройлар ичида энг йириклари 

ҳисоблана

ди. “Юқори” карвон-сарой 1988 йилдан буён сайёҳлар учун 300 та ётоқхонага эга бўлган меҳмонхона вазифасини ўтаб келмоқда. Бинонинг олд қисми Гурджаначой дарёчасига қараган. Дарвозаси эса нақшлар билан безатилган.  Ҳовлидаги кичик ховуз, кўкаламзорлаштирилган ҳудуд ёзнинг иссиқ кунида ва кечқурунлари дам олиш имконини беради. Хоналарнинг ички қисмида ҳам куҳна девор ўз ҳолича сақлаб қолинган. Бу ерда бир кеча тунаган киши, беихтиёр сарбонларнинг овозини, олис йўлдан чарчаб келган туяларнинг қўнғироқларини эшитгандай бўлади. Агарда мамлакатда 6000 дан ортиқ тарихий ёдгорликлар мавжуд бўлса, уларнинг энг ёрқинларини айнан Шекида томоша қилишингиз мумкин.

                             Эрамиздан аввалги давр акси

Шекига эрамиздан аввал  VIII асрда асос солинган. Авваллари у Саксена ёки Саке деб аталиб, мазкур номнинг келиб чиқиши эронларнинг сак қабилалари билан боғлиқ. Вақт ўтган сари  ном аввал Шакашен, Шака, Шакки (арман тилидан Шаке),  кейин Шекига айланган. Эрамиздан аввал III—V  асрларда Шаке Кавказ Албаниясининг кўзга кўринган шаҳарларидан бири бўлган. IV асрда албанлар арманлардан насронийлик динини қабул қилишади. Британиялик тарихчи К. Э. Босуортнинг фикрича, шундан сўнг арманларнинг Шеки аҳолисига диний ва маданий таъсири кучли  бўлган.  Шаҳарни асосан арманлар бошқариб, бу ерда ипак ишлаб чиқарилган. 654 йили Шеки араблар томонидан босиб олиниб, яксон қилинади. IX асрнинг бошлрида Шеки арманларнинг Смбатян князлиги таркибига киради. Шекининг биринчи арман князи  Сахл Смбатян  уни кенгайтириб, янги бинолар  қуриишига ҳисса қўшади.  950 йилдан 1050 йилларгача Шекида Кахнтиялар сулоласи хукмронлик қилган бўлса,   1038 йилдан 1105 йилгача  арманларнинг Кюрикид сулоласи бошқаради. 1117 йили шаҳарни грузин подшоси Давид IV Қурувчи босиб олади. Аввал грузин қўшинлари Ширванни ишғол қилгач, шу пайтгача ҳудудни бошқариб келган салжуқи туркларни ёмон кўрган маҳаллий аҳоли грузинларни шодиёна кутиб олишади ва Кабала шаҳрини ҳам грузинлар томонидан босиб олинишига ёрдам  беришади.  Грузинлар ҳудудда XII—XIII асрларда ҳукмронлик қилганлар. Шеки кичик давлат сифатида XIV асрнинг охирларида ташкил топган. Уни орлатлар қабиласининг намоёндаси Сиди Ахмед Орлат бошқарган. 1402 йили Шеки қўшинлари Амир Темур қўшинлари билан бирлашган ҳолда  Туркиянинг қудратли подшоси Султон Боязидга қарши жанг қилишган.  Шекида ҳамон Соҳибқирон номини ҳурмат ва эҳтиром билан тилга оладилар.  Айтишларича, Амир Темур ўз юришларидан чарчаган пайтда  ўз қўшини билан  айнан Шекида дам олган. Қора-Кешиш-ўғли сулоласининг ҳукмронлиги даврида (1444—1551) Шеки давлатида қишлоқ хўжалиги ривожланиб, ипак ишлаб чиқаринг кенг йўлга қўйилади.  Аммо 1551 йили Шеки қўшинлари Эрон шохи Тохмасп томонидан тор-мор қилингач, давлат инқирозга юз тутади ва ўз мустақиллигини йўқотади.  1743—1819 йилларда Шеки яна хонлик мақомига эга бўлади.  1743 йили Гаджи Челеби  ўз мулозимлари ёрдамида  ўша пайтдаги Шеки хони Эрон хони бўлмиш Нодиршохнинг вассали Мелик Наджафни ўлдириб, ўзини хон деб эълон қилади. Бундан хабар топган Нодиршох  1744 йили  катта қўшин билан Шекига юриш қилиб, Гелярсан-Гёрарсан қалъасини 4 ой давомида қамалда ушлаб туради. Шеки Нодиршохнинг буйруғига биноан вайрон қилинган бўлсада, қалъанинг ўзини ишғол қилиш имкони бўлмайди. Чарчаган қўшинининг талаби билан нодиршох ортга қайтади.  Гаджи Челебининг вафотидан сўнг Шекини унинг ўғли Агакиши-бек (1755 −1760), сўнг невараси  Гусейн-хан (1760—1779) бошқариб, XIХ асрда Чор Россиясига қўшиб олинади. Шеки Лев толстой Александр Дюма, генерал Николай Раевскийларнинг  севимли шаҳри бўлиб, улар дам олиш учун бу ерга тез-тез келиб туришган. Шекида бугунги кунга қаадар кўплаб тарихий ёдгорликлар сақланиб қолган. Шулардан бири хон саройидир.

Наргис ҚОСИМОВА

Озарбайжон сафари таассуротларидан

(давоми бор)