51

БУЮКЛАР МАНГУ ҚЎНИМ ТОПГАН ХИЁБОН

Фахрийлар хиёбони Бакунинг адирли қисмида Парламент проспектида жойлашган. 1948 йили 27 августда  Озарбайжон ССРнинг Вазирлар Кенгаши бир жойда мамлакат ривожига ҳисса қўшган инсонлар учун қабристон ташкил этилган эдиБу ерда собиқ Иттифоқ даврида ҳукумат тепасида турган давлат вакиллари, КПСС аъзолари, Озарбайжонда XIXXX1 асрларда яшаб, ижод этган олимлар, шоир ва ёзувчилар, бастакорлар, хонанадалар мангу уйқуда. Хиёбоннинг марказий қисмига мамлакатнинг биринчи президенти  Эльчибей Абульфаз Гадиргулу ўғли  (19921993),  президент Ҳайдар Алиев (19932003), мамлакат етакчисининг ота- онаси, яқин қариндошлари қўйилган. Шунингдек, шаҳар марказида жойлашган, дарахтлар бисёр хиёбонга  Озарбайжон ССР Марказий Қўмитасининг раиси Агамали ўғли Самед Оға (19221929), Озарбайжон ССР Юқори Кенгаш раиси АлиевАзиз Мамед Керим ўғли  (19411944),  бастакор Адигёзалов, Васиф Зульфугар ўғли, халқ артисти, таниқли опера хонандаси Бюльбюль, бастакор ва дирижёр, Озарбайжон классик мусиқасининг асосчиларидан бири Муслим Магомаев,  эстрада хонандаси, унинг ўғли Муслим Магомаев ҳамда Иккини жаҳон урушида Совет Иттифоқи қаҳрамони, собиқ Иттифоқ даврида републикани бошқарган, шунингдек мамлакатнинг мустақиликка эришиши ва ривожига ҳисса қўшган инсонлар кўмилган. Хиёбонга Қарорга илова қилинган рўйхатга биноан маданият ва санъат намоёндалари  Д. Мамедкулизаде, Наджаф бека Везиров, Сулаймон Сани Охундов, Абдуррагим бека Ахвердиев, Гасан бека Зардаби, Г. Араблинский, А. Назми, Жаббор Гарьягди ўғли, Г. Сарабский, Р. Мустафаев, А. Азимзаделарнинг қабрлари кўчириб келтирилди. Хиёбон ташкил этилганидан сўнг вафот этган машҳур инсонлар ана шу ерга кўмила бошланди. 2003 йил 15 декабрда бу ерга Президент Ҳайдар Алиев кўмилди. Эътиборли жиҳати шундаки Фахрийлар хиёбонига нафақат Озарбайжон фуқаролари, балки республика “иккинчи ватани”га айланган ва ушбу мамлакат ривожига ўз ҳиссасини қўшган бошқа миллат вакиллари ҳам дафн этилади.

Фахрийлар хиёбони марказ яқинида жойлашган бўлсада, бу ерда сокинлик ҳукмрон. Хиёбонга нақшлар билан безатилган тош дарвозадан кирилади. Ҳар бир марҳум хотирасига унинг хайкали ёки бюсти, қабр тоши  ўрнатилган. Кимлиги рус ва озарбайжон тилларида ёзиб қўйилган. Игна баргли дарахтлар ва гуллар қуршовида мангу уйқудаги буюк инсонларни зиёрат қилиш учун бу ерга ҳар куни ўнлаб одамлар ташриф буюришади.

Наргис Қосимова.

Суратлар муаллифи Шерзод Икрамутдинов

Тошкент –Баку-Тошкент. 2018