119

ДМИТРИЙ САВЕЛЬЕВ ТОҒЛИ ҚОРАБОҒНИ ОЗАРБАЙЖОНГА БЕРИШНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ

Озарбайжоннинг етакчи 1news.az сайтининг хабарига кўра, Россия Давлат Думасининг депутати, Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Дмитрий Савельев, 1992 йилда  Арманистон томонидан тортиб олинган Тоғли Қорабоғ ва унга ёндош 7 туманни  Озарбайжонга  қайтариб беришни таклиф қилди.
Озарбайжон Республикасининг “Озарбайжон Россиянинг Кавказдаги ягона иттифоқчиси” мавзусидаги  Чочуқ Маржонли қишлоғида  бўлиб ўтган анжуманда Россия  дипломати Озарбайжон билан муносабатларга тўхталиб, Жанубий Кавказда, хусусан Арманистонда содир бўлган воқеалар Озарбайжоннинг Россия учун аҳамиятини янада орттирганини қайд этди. Савельев оккупация қилинган ҳудудларни қайтариш натижасида Озарбайжон Арманистон иқтисодий ҳаётида фаол роль ўйнай бошлашини таъкидлади.

“Россия муаммоларни ҳал қилиш учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳида ҳам фаол позицияга эга бўлиши керак”, дейди Савельев ўз чиқишида. Депутат Озарбайжоннинг дўстлигига юқори баҳо бериб, озарбайжон халқи доимо рус халқи билан дўст бўлиб қолишига ишонч билдирди. Тадбир Халқаро Евроосиё ҳаракати, Қорабоғнинг озарий жамоатчилиги, Озарбайжоннинг рус жамоатчилиги ва Избор клуби томонидан ташкил этилган.

 Наргис ҚОСИМОВА