18

СЎНА ВАЛИЕВАНИНГ “ДУНЁ КЎЗЛАРИМДА НИМПУШТИ РАНГДА” НОМЛИ КИТОБИ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Озарбайжон шоираси Сўна Валиеванинг “Дунё кўзларимда нимпушти рангда” номли китобининг тақдимоти  Ўзбекистон Фанлар академиясининг марказий кутубхонасида тақдимоти бўлиб ўтди.  Унда  ўзбек адабиётшунослари билан биргаликда Озарбайжондан ташриф буюрган ёзувчи ва шоирлар, Озарбайжон миллий маданият маркази директори Самир Аббосов, ушбу китобдаги кўплаб шеърларни таржима қилган шоира Шаҳло Қосимова, журналистлар, шеърит ихлосмандлари иштирок этишди.

— Озарбайжон маданият маркази томонидан бугунги кунга қадар Озарбайжон маданиятини тарғиб этишга қаратилган 49 та китоб чоп этилди. Бугун Ўзбекистон фанлар акдемиясининг марказий кутубхонасида Озарбайжон маданият маркази лойиҳаси билан чоп этилган китоб тақдимот маросимини ўтказаётганимиз ана шу рўйҳатни яна бир бор тўлдирди, — дейдиТошкентдаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон Маданият маркази директори Самир Аббосов. —2017 йилда замонавий шеърият вакиллари асарлари жамланган антология нашр этилди. Бу йил Озарбайжон республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоира, фан доктори Сўна Валиеванинг “Дунёкўзларимда нимпушти рангда” номли китобини нашр эттирдик. Сона Валиеванинг ҳеч бир шеъри миллат тақдиридан четда турмайди.Ўзида озарбайжон аёли характерини умумлаштирган ушбу асар ўзбек шеърият ихлосмандларини ҳам бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз. Бундан ташқари б йил “Ўзбек шеъриятининг гулчамбари” номли китобни ҳам тайёрлаб, озарбайжон ва ўзбек тиллариганашр эттирдик. Бу эзгу ишлар икки миллат шеърият ихлосмандлариаг ҳам бирдек манзур бўлади деб ўйлаймиз.

— Китоб икки қардош миллатни бир бирига яқинлаштириш, тушиниш учун яхшигина манба бўлиб хизмат қилади, деди адабиётшунос, таржимон Тохир Қаҳҳор. -Шеърият иҳлосмандлари озарбайжон шеъриятининг ёрқин вакиласи Сўна Валиеванин шеърларини севиб ўқийдилар деган умиддаман.

Тадбирда сўзга чиққанлар икки миллат ўртасидаги дўстлик ҳар томонлама, шу жумладан шеърият ришталари орқали ҳам мустаҳкамланиб бораверишини тила,  келгусида мазкур йўналишда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.

Н.ҚОСИМОВА